Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Ноябр, 2026   |   8 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:52
Қуёш
07:09
Пешин
12:13
Аср
15:20
Шом
17:04
Хуфтон
18:20
Bismillah
18 Ноябр, 2026, 8 Жумадул сони, 1448

09.07.2026   12824   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ободлик кўнгилдан бошланади: масжидлар чирой очиб, кўнгиллар шод бўлди

18.11.2026   460   1 min.
Ободлик кўнгилдан бошланади: масжидлар чирой очиб, кўнгиллар шод бўлди

Шу йилнинг 14-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон мРусскийусулмонлари идораси ташаббуси билан барча ҳудудлардаги масжидларда умумхалқ хайрия ҳашари ва «Яшил макон» лойиҳаси юқори кўтаринкилик билан ўтказилди.

Атроф-муҳитни озода сақлаш, ерга ниҳол қадаш ва инсонларга яхшилик қилиш – муқаддас динимиз ва азалий қадриятларимизнинг гўзал ифодасидир.

 Ушбу эзгу чақириққа "лаббай" деган 76 мингдан зиёд юртдошимиз – имом-хатиблар, масжид жамоалари, маҳалла фаоллари ва кўнгилли ёшлар бир ёқадан бош чиқариб, хайрли ишларга камарбаста бўлдилар.

Эзгу амаллар сарҳисоби:

Масканлар таровати: савоб умидида 2 163 та жоме масжид, 5231 та қабристон ва 149 та қадамжо ва зиёратгоҳлар обод қилинди;

Поклик ва саришта: жами 1 миллион 439 минг кв. Метрдан ортиқ майдон хазон ва чиқиндилардан тозаланиб, файзли гўшаларга айлантирилди;

Садақаи жория: келажак авлодга яшил мерос қолдириш мақсадида 26 800 тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар, шунингдек, ўн минглаб гуллар ерга қадалди;

Меҳр мурувват: кўмакка муҳтож, ёлғиз ва беморлардан иборат 1105 та оиланинг ҳолидан хабар олиниб, уларга 413,1 миллион сўмлик моддий ва озиқ-овқат ёрдамлари улашилди. Синиқ кўнгилларга қувонч киритилди.

Биргина ниҳол экиш ёки бир мўминнинг оғирини енгил қилишда қанчалар улуғ ажрлар бор! Бу каби тадбирлар жамиятимизда меҳр-оқибат, аҳиллик ва саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари