Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилоят вакиллиги ҳамда Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида «Қуръон тинчликка буюради» шиори остида имом-хатиблар ва имом ноиблари ўртасида ташкил этилган «Заковат» интеллектуал беллашуви юқори савияда бўлиб ўтди.
Беллашув натижалари:
1-ўрин — «Шайх Гадой Селкин» жамоаси
2-ўрин — «Қизилқум» жамоаси
3-ўрин — «Нурота» жамоаси
Ғолиб жамоаларни самимий муборакбод этамиз!
Барча иштирокчиларга илм-маърифат йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларида муваффақиятлар, юртимиз тинчлиги, халқимиз маънавияти юксалиши ва Ватанимиз равнақи йўлидаги фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз.
Hazratnavoi.uz
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги, «Вақф хайрия» жамоат фонди ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида кам таъминланган оилаларнинг 35 нафар фарзанди учун суннат тўйи ўтказилди.
Хайрли тадбир давомида болажонларга кийим-кечаклар ва совға-саломлар тақдим этилиб, уларнинг қувончига қувонч улашилди. Тўйхонада ош дамланиб, меҳмонлар ва юртдошларга дастурхон ёзилди.
Бундай хайрли ва саховатли ишлар мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида амалга оширилиб, халқимизга бўлган меҳр-эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.
Сирдарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати