Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Сентябр, 2026   |   27 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:36
Қуёш
05:57
Пешин
12:20
Аср
16:51
Шом
18:47
Хуфтон
20:04
Bismillah
09 Сентябр, 2026, 27 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

09.09.2026   150   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Британиялик ижодкорнинг “Ўзбекистон хазиналари” фильми миллионлаб томошабинлар эътиборини қозонмоқда

09.09.2026   887   1 min.
Британиялик ижодкорнинг “Ўзбекистон хазиналари” фильми  миллионлаб томошабинлар эътиборини қозонмоқда

Британиялик таниқли тарихчи ва телебошловчи Беттани Хюз билан ҳамкорликда тасвирга олинган “Ўзбекистон хазиналари” номли ҳужжатли фильм дунё бўйлаб кенг намойиш этилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мазкур фильм жорий йилнинг 27 август куни “BBC SELECT” платформаси орқали АҚШ ва Канадада эфирга узатилди.

Бунга қадар ушбу лойиҳа Британиянинг нуфузли “Channel 4” ҳамда Австралиянинг “SBS” телеканаллари орқали намойиш этилиб, миллионлаб томошабинлар эътиборини қозонди.

Фильм Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси, меъморчилиги ҳамда бой сайёҳлик салоҳиятини халқаро аудиторияга кенг танитишга муносиб ҳисса қўшди.

Ушбу лойиҳа мамлакатимизнинг бетакрор туристик масканларини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, хорижий сайёҳларда юртимизга нисбатан алоҳида қизиқиш уйғотишга хизмат қилмоқда. Айниқса, бой тарих ва маданиятга қизиқувчи сайёҳлар учун Ўзбекистоннинг маданий мероси асосий жозибадор омил сифатида гавдаланмоқда.

Шу каби халқаро медиалойиҳалар хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини ошириш, туристик хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистонни жаҳоннинг энг жозибадор ва хавфсиз сайёҳлик йўналишларидан бири сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари