Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Ноябр, 2026   |   5 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:49
Қуёш
07:11
Пешин
12:13
Аср
15:23
Шом
17:07
Хуфтон
18:23
Bismillah
15 Ноябр, 2026, 5 Жумадул сони, 1448

Устозлар доимо эъзозда

30.09.2026   124194   1 min.
Устозлар доимо эъзозда

Юртимизда ҳар йили 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами сифатида кенг нишонланади. Бу айём жамиятимизда муаллимларга кўрсатилаётган чексиз ҳурмат-эҳтиромнинг рамзий ифодаси бўлиб, аслида, устозни улуғлаш аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган энг гўзал қадриятлардан биридир.
 

Муқаддас динимизда илм аҳли ва устозларнинг мақоми ниҳоятда юксак. Қуръони каримнинг Мужодала сураси 11-оятида уларнинг обрў-эътибори нақадар баланд экани шундай баён қилинади: «...Аллоҳ сизлардан имон келтирганларни ва илм берилганларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур».
 

Касб байрами муносабати билан Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси ва ҳудуддаги жоме масжидлар имом-хатиблари, шунингдек, Нукус шаҳридаги «Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири ҳамда мударрислари иштирокида хайрли тадбир ташкил этилди.
 

Тадбир доирасида кўп йиллар давомида диний соҳада самарали меҳнат қилиб, ёшларга илм-маърифат улашган ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрий устозларнинг ҳолидан хабар олинди. Уламолар ва диний соҳа ходимлари муҳтарам устозларни байрам билан самимий муборакбод этдилар.
 

Аллоҳ таоло динимиз равнақига беминнат хизмат қилган азиз устозларимизга мустаҳкам соғлик, мазмунли умр ва оилавий хотиржамлик ато қилсин!

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти
Матбуот хизмати

Устозлар доимо эъзозда Устозлар доимо эъзозда Устозлар доимо эъзозда Устозлар доимо эъзозда
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қурилиш ишлари кўздан кечирилди

26.10.2026   49842   1 min.
Қурилиш ишлари кўздан кечирилди

23 октябр куни Наманган вилояти бош имом-хатиби, Уламолар Кенгаши аъзоси Абдуллоҳ домла Саматов Тўрақўрғон туманидаги «Абдуваҳҳоб қори» жоме масжидида бўлиб, масжиднинг таҳоратхонасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишдилар.

Ташриф давомида қурилиш жараёнларини кўздан кечириб, ишларни сифатли ва белгиланган талаблар асосида амалга ошириш юзасидан керакли тавсия ва маслаҳатларини бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари