Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Май, 2025   |   8 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:43
Қуёш
05:14
Пешин
12:25
Аср
17:19
Шом
19:29
Хуфтон
20:54
Bismillah
06 Май, 2025, 8 Зулқаъда, 1446

Қуръони каримдаги қайси сура тасбеҳ билан бошланиб, тасбеҳ билан тугайди?

09.02.2023   4502   1 min.
Қуръони каримдаги қайси сура тасбеҳ билан бошланиб,  тасбеҳ билан тугайди?

 

Ҳашр сурасининг илк оятлари Аллоҳга тасбеҳ билан бошланиб: “Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Аллоҳга тасбеҳ айтур. У Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли)дир” (Ҳашр сураси, 1-оят), сўнгги оятлари ҳам тасбеҳ билан якунланади: “Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир” (Ҳашр сураси, 24-оят).

“Ҳашр” – “Жамлаб сургун қилиш” деган маънони англатади. Йигирма тўрт оятдан иборат ушбу сура Мадинаи мунавварада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Баййина” сураси нозил қилинган сўнг нозил бўлган.

Ҳашр – Қиёмат кунининг номларидан бири саналади. Охиратда инсонларнинг барчаси маҳшаргоҳда тўпланади. Ҳаётлик вақтларида қилган ҳар бир яхши ва ёмон амаллари учун Аллоҳ таолонинг олдида жавоб беришади.

Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг оттирганда уч марта “Аъузу биллаҳис-самийъил аълийм минаш шайтонир рожийм” деб туриб, “Ҳашр” сурасининг охиридан уч оятни тиловат қилса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Улар унга кеч киргунча салавот айтадилар. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади. Ким ўшаларни кеч кирганда айтса, худди ўшандоқ бўлади», дедилар (Имом Термизий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Қуръони карим
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Эзгу ғоямиз: "Жаҳолатга қарши — маърифат"

05.05.2025   1732   1 min.
Эзгу ғоямиз: 

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Сергели туман ҳокимлиги ҳамда Маърифий тарғибот маркази ҳамкорлигида Сергели туманидаги 104-мактабда "Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имом-хатиби Устоз Раҳимберди домла Раҳмонов иштирокида "Қипчоқ" ва "Саховат"  МФЙда истиқомат қилувчи ота-оналар ва аҳоли вакиллари билан маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида жаҳолатнинг жамият ривожига етказадиган салбий оқибатлари, илм-маърифатнинг эса инсон ҳаёти ва жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида атрофлича сўз юритилди. Ислом динининг асл инсонпарварлик тамойиллари, илм ва адолатга чақирувчи моҳияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ота-онага ҳурмат ва уларга хизмат қилишнинг фазилати, фарзанд тарбиясидаги маърифат ва Ватанга садоқат руҳини шакллантиришнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида аҳоли томонидан берилган саволларга жавоблар берилди. 

t.me/marifiymarkaz

Эзгу ғоямиз:  Эзгу ғоямиз:  Эзгу ғоямиз:  Эзгу ғоямиз: 
Ўзбекистон янгиликлари