Британиянинг фармацевтика институтида фаолият юритувчи 29 ёшли Асир Авад бир неча йиллик тадқиқотлари давомида фармацевтика соҳасида бир қатор янги технологияларни кашф қилди. У меҳнатлари самараси улароқ академик мукофотларга сазовор бўлди. Хусусан, 2022 йилда Халқаро фармацевтика федерациясининг “порлаган юлдузи” сифатида эътироф этилди, деб ёзади IslamNews.
Ёш муслима илк тадқиқотларини тиббиётга қаратди ва ҳамкасблари билан биргаликда 3Д-принтерда беморлар учун энг қулай шаклда дори-дармонларни чоп этиш технологияларини ишлаб чиқди. Унга кўра, капсулалар шаклини ўзгартирган ҳолда ичимлик сувисиз ютиб юбориладиган таблеткаларни яратишди.
“Илм-фанда бирорта ҳам зерикарли кун йўқ – ҳар куни янги тадқиқотлар устида ишланиб, тажрибанг ошиб бораверади”, – дейди Асир ўз фаолияти ҳақида.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бугун, 2 сентябрь чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказиб, юртдошларимизнинг мурожаат ва таклифларини атрофлича тинглади.
Очиқ ва самимий руҳда кечган қабул жараёнида Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Андижон, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан келган фуқароларнинг диний таълим муассасаларига ўқишга кириш, Умра зиёрати тартиби ҳамда масжидлар фаолиятига доир мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Учрашув давомида билдирилган масалалар юзасидан фуқароларга шаръий ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, баъзи муҳим масалалар бўйича тегишли масъул ходимларга мурожаатларни қисқа фурсатларда қонуний ҳамда ижобий ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлашга қаратилган бу каби фуқаролар қабуллари Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг ҳудудий вакилликлари ҳамда юртимиздаги барча жоме масжидларида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати