Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Июл, 2025   |   18 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:20
Қуёш
05:01
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
20:00
Хуфтон
21:33
Bismillah
13 Июл, 2025, 18 Муҳаррам, 1447

Марокашлик Қуръон ҳофизлар ёмғир сўраб дуо қилишди

08.01.2024   1591   1 min.
Марокашлик Қуръон ҳофизлар ёмғир сўраб дуо қилишди

"Садақа" деб номланган ушбу маросимда Қуръон ҳофизлари, асосан ёшлар қўлларида Қуръон оятлари туширилган ёғоч лавҳаларни кўтарган ҳолда шаҳардаги Сиди Усмон масжиди томон юришмоқда. 

У ерда улар Муқаддас Китобдан оятларни тиловат қилиб, Аллоҳдан ёмғир тилаб дуо қилишади.

Шаҳарда охирги марта маросим 42 йил олдин, 1981 йилда ўтказилган.

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Тинчлик, адолат, эркинлик, ҳикмат борасидаги оятлар

11.07.2025   1938   1 min.
Тинчлик, адолат, эркинлик, ҳикмат борасидаги оятлар

Ислом сўзининг маъноларидан бири тинчликдир. Мусулмонлар ўзаро бир-бирлари билан ушбу сўз орқали саломлашадилар, намоз вақтида мўмин банда айтадиган энг охирги калом ҳам, Аллоҳ таолонинг  гўзал исмларидан бири, жаннатнинг номларидан бири ҳам “Ас-Салом” – тинчликдир.

Тинчлик, адолат, эркинлик, ҳикмат борасида кўплаб оятлар бор.

Қуръони карим ҳар бир инсонга эътиқод эркинлигини кафолатлайди. “Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир” (“Кафирун” сураси, 6-оят).

Эътиқодни ёйишда зўрлик ўтказиш таъқиқланган. “Динда зўрлаш йўқ” (“Бақара” сураси, 256-оят).

Ақлга мос, далил-исботли, ҳаётга татбиқ этиладиган ёндошув орқали, ҳар бир инсоннинг ақлий даражаси ва ҳолатини ҳисобга олиб, қалбга таъсир қилувчи, мулойим услубда, агар баҳс ва мунозара бўлса, хушмуомала, адолатли ва маданиятли тарзда фикр алмашиш, даъват этилади.

“Парвардигорингизнинг йўли – динига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал йўлда мужодала, мунозара қилинг! (“Наҳл” сураси, 125-оят).

Ҳар бир инсонга, дини, миллати ва ирқига қарамасдан, адолат билан муносабатда бўлиш, душманлик қилмаган бўлса, яхшилик қилиш, эҳтиром кўрсатиш Ислом таълимотларидандир.

“Аллоҳ сизларни динларингиз тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсалардан – уларга яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингизда қайтармас. Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар” (“Мумтаҳана” сураси, 8-оят).

 

Маъруфхон Алоходжаев,

Наманган шаҳри “Абдулқодир қори” жоме масжиди имом-хатиби

Манба: @Softalimotlar

МАҚОЛА