Куни кеча Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 2023 йилнинг 23 апрелига қадар давом этадиган биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Биенналеда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистоннинг бой Ислом маданиятини халқаро жамоатчиликка кенг ёритиб берувчи қадимий ўлка турмуш тарзи ва газлама матолари жилосини ўзида мужассам этган 17 та ноёб музей ашёлари тақдим этилмоқда. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати маълум қилган.
Кўргазма VIII асрга оид муборак Катта Лангар Қуръони, X-XII асрларга тааллуқли Самарқанд ва Афросиёб сопол кўза ва косалари, машҳур муҳаддис Имом Бухорийнинг XVII асрга мансуб «Саҳиҳул Бухорий» китоби нусхаси, Бухороча эркаклар тўнлари ва поябзаллар ҳамда бошқа буюмлардан иборат.
Ислом санъати биенналеси Дирия биеннале жамғармаси томонидан Саудия Арабистони Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган.









Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
#xabar #Qashqadaryo #KPI
Машғулотларда меҳнат самарадорлигини баҳолаш мезонларини амалиётга самарали татбиқ этиш, маънавий-маърифий тадбирларни сифатли ташкил этиш, маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли қатлами билан манзилли ишлаш юзасидан амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, KPI тизимидаги ҳар бир кўрсаткичнинг мазмун-моҳияти, ҳисоботларни тўғри юритиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Очиқ мулоқотлар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Таъкидланганидек, мазкур ўқувлар диний соҳа ходимларининг касбий маҳорати ва амалий кўникмаларини янада ошириш, жойлардаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтириш ҳамда KPI баҳолаш тизимида юқори натижаларга эришишга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати