Саудия Арабистонида Қуръон қорилари ва муаззинларнинг энг йирик халқаро танлови учун аризаларни қабул қилиш якунланди, деб хабар берди “IslamNews” сайти
Дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан келган иштирокчилар 12 миллион Саудия рияли, яъни тахминан 3,2 миллион долларга тенг бўлган бош соврин учун кураш олиб боришади. Мусобақа шу кунларда бошланган бўлса-да, унинг якуни Рамазон ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Иштирокчиларнинг чиқишларини Миср, Ливия, Марокаш, Кувайт ва Саудия Арабистонининг малакали ҳакамлари баҳолайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бугун, 2 сентябрь чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказиб, юртдошларимизнинг мурожаат ва таклифларини атрофлича тинглади.
Очиқ ва самимий руҳда кечган қабул жараёнида Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Андижон, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан келган фуқароларнинг диний таълим муассасаларига ўқишга кириш, Умра зиёрати тартиби ҳамда масжидлар фаолиятига доир мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Учрашув давомида билдирилган масалалар юзасидан фуқароларга шаръий ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, баъзи муҳим масалалар бўйича тегишли масъул ходимларга мурожаатларни қисқа фурсатларда қонуний ҳамда ижобий ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлашга қаратилган бу каби фуқаролар қабуллари Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг ҳудудий вакилликлари ҳамда юртимиздаги барча жоме масжидларида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати