Ижтимоий тармоқлардаги диний матераллар: видео, аудио, матн ва бошқа турдаги контентларга "лайк" босганлик ёки бошқаларга “улашганлик” учун жавобгарлик борми?
Текширилмаган аудио-, фото- ва видеоматериалларни интернетдан юклаб олишга эҳтиёт бўлинг!
Ижтимоий тармоқлардаги текширилмаган диний мазмундаги материалларга “лайк” босиш ёки “улашиш”дан сақланинг!
Жиззах шаҳридаги “Яккасарой” тантаналар мажмуасида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, эҳтиёжманд оилалар фарзандларига меҳр-эътибор кўрсатиш мақсадида уларнинг хатна тўйи ўтказилди.
“Вақф” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятидаги вакиллиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган хайрия тадбирида 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган 35 нафар болажонларга хурсандчилик улашилди.
Болаларга байрам муносабати билан велосипед, костюм-шим, кўйлак, оёқ кийимлари ҳамда яна бошқа турли хил совға-саломлар тақдим этилди.
Болаларнинг яқинлари ва жамоатчилик вакиллари учун байрам дастурхони ёзилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти матбуот хизмати