Умра зиёратидан қайтган айримлар хайрли ишларда ибрат бўлиш ўрнига кутиб олишдаги исрофлар: энг қимматбаҳо автоуловларда юриш, от ё туяга миниш, кўча бошидан поёндозлар солиш, маросимни тўйга, баъзан эса Худо кечирсин, шоуга айлантириш кабиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Муносабат билдирдилар.
Ҳанафий мазҳабимизга кўра, такбири таҳрима билан намозга киришда ўнг қўлни чап қўл устига қўйиб, қўлларини боғлайди ва киндик остига қўяди. Бу амални уламоларимиз суннат деганлар.
Алқама ибн Воил оталари Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйиб, киндик остига қўйганларини кўрдим”.
Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Намозда қўлни қўлнинг устига қўйиб, киндик остига қўйиш – суннатдир” (Имом Абу Довуд ривояти).
@AhliSunnaValJamoaUz