Ибн Умардан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўзини улуғ санаса ёки кибрланиб юрса, Аллоҳ азза ва жаллага учраганда У Зот ундан ғазабланган ҳолда бўлади», дедилар.
Шарҳ: Такаббурлик, ўзини юқори тутиш, буни ҳатто юришда ҳам изҳор қилиш Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган омиллардан ҳисобланар экан.
Бундан ҳар бир банда сақланиши, бу нарсага мутлақо яқинлашмаслиги зарур.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", деганлар.
Шундай экан, жазирама иссиқ кунларда кўпроқ "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг!