"Зиё" медиа маркази ва "Наврўз" радиоси орқали эфирга узатилган
"Маърифат зиёси" рукнидаги радиоэшиттириш. Дастур меҳмони: "Ҳувайдо" жоме масжиди имом-хатиби:
AБРОР ДОМЛА AЛИМОВ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Кавсар жаннатдаги дарё бўлиб, унинг икки қирғоғи олтиндан, ўзани дуру ёқутдан, тупроғи мискдан хушбўй, суви асалдан ширин ва қордан оқдир. Ким ундан ичса, абадий чанқамайди" (Имом Термизий ривояти).