Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Июл, 2025   |   18 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:20
Қуёш
05:01
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
20:00
Хуфтон
21:33
Bismillah
13 Июл, 2025, 18 Муҳаррам, 1447

Хато эътиқоддаги одам....

30.08.2022   2433   1 min.
Хато эътиқоддаги одам....

Хато эътиқоддаги одамни белгиланган вақтда портлайдиган бомбага ўхшатиш мумкин. Чунки унинг феъл-атворини тушуниб бўлмайди, олдиндан айтиб бўлмайди, ўзини қачон портлатишини билиб бўлмайди. Унинг фикрлаш тизимида хатолик бор, шунинг учун ўзидан бошқача фикрлайдиган ҳар қандай одамнинг фикри унга ғалати туюлаверади, у инсоний фикрлаш табиатидан чиқиб кетган. Бир қарасангиз, ҳеч ким эшитмаган гапларни айтади, ғалати фатволар беради, халқ орасида ғайриоддий ишлар қилади.

ИНФОГРАФИКА
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Отам ўргатган уч амал

11.07.2025   1493   1 min.
Отам ўргатган уч амал

Отам менга ўргатган учта ишни ҳеч қачон унутмайман. Сизларга ҳам улар ҳақида айтиб бергим келди.

Биринчиси, отам менинг қўлимдан тутиб, ёзишни ўргатарди. Мен ўқиш ва ёзишни отамдан ўргандим. Ҳаётим мобайнида нимаики яхши нарса ўқисам, ёзсам, унинг савобидан отамга ҳам насиба бориб туради, иншоаллоҳ.

Иккинчиси, отам тирноқларимни олиб қўяр, менга бу ишнинг аҳамияти, тирноқ остидаги микробларнинг зарари, хусусан, овқат пайтидаги зиёни ҳақида гапириб берарди. Бироз каттароқ бўлганимда тирноғимни ўзим олишимни ўргатди. Ҳар тирноқ олганимда шуларни эслаб, ҳақига дуо қилиб қўяман.

Учинчиси, отам нонушта қилмай уйдан чиқишимга йўл қўймасди. Соғлом бўлишда эрталабки нонуштанинг аҳамиятини кейин билиб олдим. Ҳар нонушта қилганимда ҳам отамнинг ҳаққига дуо қиламан.

Маърузаларимдан бирида йиғилганлардан: «Фарзандларингизга ҳар куни қўллайдиган учта ажойиб одатингиз борми?» деб сўрадим. Бир ота деди: «Ишга кетишимдан олдин уларни ўпиб қўяман, аср намозини ўқиб бўлгач, уларинг ҳар бири учун дуо қиламан, уйқуга ётишларидан олдин уларни бағримга босаман».

Сиз ҳам ўзингиздан сўраб кўринг-чи, отангиз ёки онангиз сиз учун бажарадиган учта энг яхши ишни эслай оласизми? Ёки ўзингиз болангизга учта яхши одатни ўргатяпсизми?.. 

Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг

"ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА 700 САБОҚ" китобидан

Ибратли ҳикоялар