Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Январ, 2026   |   8 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:39
Пешин
12:41
Аср
15:51
Шом
17:37
Хуфтон
18:52
Bismillah
27 Январ, 2026, 8 Шаъбон, 1447

Қирғизистонда 2-халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилди

05.07.2022   1477   1 min.
Қирғизистонда 2-халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилди

Шу йил 28-29 июнь кунлари Қуръони каримни ёддан тиловат қилиб бериш бўйича Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган II Халқаро Қуръони карим мусобақасида Ўзбекистон вакили сифатида Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси Билол қори Юсуфжонов қатнашди.

Мазкур мусобақада Россия Федерацияси, Чеченистон, Ингушия, Татаристон, Бошқирдистон, Доғистон, Якутия Республикалари, шунингдек, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Шриланка, Покистон ва бошқа давлатлар қориларидан иборат 16 нафар вакил иштирок этди.

Мусобақада иштирокчи қориларнинг чиқишини Қатар, Ливия, Миср Араб Республикаси, Туркия ва Қирғизистон Республикаси мутахассисларидан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришди.

Якуний натижага кўра, 1-ўрин Шриланка, 2-ўрин Доғистон, 3-ўрин Қирғизистон, 4-ўрин Покистон ва 5-ўрин Чеченистон Республикаси қориларига насиб этди. Шунингдек, вакилимизга ҳам ташаккурнома ёрлиғи топширилди.

Ғолибларга мукофотлар топширилди. Шунингдек, иштирокчи қорилар учун мусобақа ташкилотчилари томонидан Қирғизистондаги дам олиш зонаси ва диққатга сазовор жойларга зиёратлар уюштирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институтида "Қуръон мусобақаси – 2026" ғолиблари аниқланди

26.01.2026   1875   1 min.
Тошкент ислом институтида

Тошкент ислом институтида “Январь – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” доирасида Олий маъҳад талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2026” кўрик-танлови ўтказилди.

Тадбирни институт ректори Уйғун домла Ғафуров очиб берди, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари ва Уламолар кенгаши аъзолари Муҳаммадолим  домла Муҳаммадсиддиқов ва Зайниддин домла Эшонқулов иштирокчиларга омад тилади.


Мусобақада қорилар «Қуръон илмлари» кафедраси ўқитувчилари томонидан баҳоланди. Якуний натижаларга кўра, ҳифз йўналишида Нажмиддинов Муҳаммад Аминхон, тиловат йўналишида эса Абдуллаев Шукруллоҳ 1-ўринни қўлга киритди.


Ғолибларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институти томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 

Oliymahad.uz

 

Тошкент ислом институтида Тошкент ислом институтида Тошкент ислом институтида Тошкент ислом институтида Тошкент ислом институтида Тошкент ислом институтида Тошкент ислом институтида Тошкент ислом институтида Тошкент ислом институтида Тошкент ислом институтида Тошкент ислом институтида Тошкент ислом институтида Тошкент ислом институтида