Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Январ, 2026   |   8 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:39
Пешин
12:41
Аср
15:51
Шом
17:37
Хуфтон
18:52
Bismillah
27 Январ, 2026, 8 Шаъбон, 1447

Қирғизистонда 2-халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилди

05.07.2022   1487   1 min.
Қирғизистонда 2-халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилди

Шу йил 28-29 июнь кунлари Қуръони каримни ёддан тиловат қилиб бериш бўйича Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган II Халқаро Қуръони карим мусобақасида Ўзбекистон вакили сифатида Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси Билол қори Юсуфжонов қатнашди.

Мазкур мусобақада Россия Федерацияси, Чеченистон, Ингушия, Татаристон, Бошқирдистон, Доғистон, Якутия Республикалари, шунингдек, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Шриланка, Покистон ва бошқа давлатлар қориларидан иборат 16 нафар вакил иштирок этди.

Мусобақада иштирокчи қориларнинг чиқишини Қатар, Ливия, Миср Араб Республикаси, Туркия ва Қирғизистон Республикаси мутахассисларидан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришди.

Якуний натижага кўра, 1-ўрин Шриланка, 2-ўрин Доғистон, 3-ўрин Қирғизистон, 4-ўрин Покистон ва 5-ўрин Чеченистон Республикаси қориларига насиб этди. Шунингдек, вакилимизга ҳам ташаккурнома ёрлиғи топширилди.

Ғолибларга мукофотлар топширилди. Шунингдек, иштирокчи қорилар учун мусобақа ташкилотчилари томонидан Қирғизистондаги дам олиш зонаси ва диққатга сазовор жойларга зиёратлар уюштирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бухорода имомлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

26.01.2026   2489   1 min.
Бухорода имомлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

2026 йил 26 январь куни Бухоро вилоятида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, шунингдек, диний соҳа ходимлари ўртасида жамоавий ҳамжиҳатлик ва соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси ҳамда волейбол бўйича вилоят босқичи мусобақалари ташкил этилди.


Тадбир белгиланган режа ва спорт қоидалари асосида ўтказилиб, вилоятнинг туман ва шаҳар масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар фаол иштирок этдилар.

Ғолиблар:

Шахмат:
1-ўрин — Одилов Ҳайдаржон (Кўгон т., “Хўжа Каъбул Ахбор Вали”)
2-ўрин — Исоев Мустақим (Шофиркон т., “Қори Фазлиддин”)
3-ўрин — Исмоилов Исмат (Қоракўл т., “Қобулота”)


Шашка:
1-ўрин — Раҳмонов Бобожон (Вобкент т., “Мири Хурд Вобкандий”)
2-ўрин — Авезов Абдуллоҳ (Қоракўл т., “Бозорхўжа”)
3-ўрин — Нажмиддинов Ғайрат (Ромитан т., “Маҳаллаи-боло”)


Стол тенниси:
1-ўрин — Бобоқулов Садам (Пешку т., “Хўжа Пешкў”)
2-ўрин — Нажмиддинов Асатилло (Бухоро ш., “Умар ибн Хаттоб”)
3-ўрин — Бозоров Ваҳобиддин (Пешку т., “Чиқирчи”)


Волейбол:
1-ўрин — “Баҳовуддин Нақшбанд” жамоаси
2-ўрин — “Нажмиддин Кубро” жамоаси
3-ўрин — “Жалолиддин Мангуберди” жамоаси


Мусобақалар диний соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, спортга қизиқишни ошириш ҳамда ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Тадбирни ташкил этишда Мир Араб олий мадрасаси ҳамда вилоят спорт федерацияси яқиндан амалий ёрдам кўрсатди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Бухорода имомлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Бухорода имомлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Бухорода имомлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Бухорода имомлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Бухорода имомлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Бухорода имомлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари