Миср Авқоф вазири Муҳаммад Мухтор Жума «30 халқаро Қуръони Карим мусобақаси»нинг тўрт ҳаками номини эълон қилди. Бу ҳақда Ал-Фажр нашри хабар берди.
Ушбу мусобақа 2023 йил 23 декабрь куни Дорул-Қуръонда, Мисрнинг Улуғ масжидида ва Ислом маданият марказида ўтказилади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан Мир Араб ўрта махсус Ислом билим юрти талабаси Мираббос қори Мирбобоев қатнашади.
Мусобақани қуйидаги ҳакамлар баҳолаб боришади:
Мусобақа ғолибларини қимматбаҳо совғалар ва эсдалик ҳадялар кутмоқда.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ таоло айтади: "Уларни (Аллоҳнинг) Ўзи уларга танитган жаннатга киритур" (Муҳаммад сураси, 6-оят).
Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ: "Жаннат аҳли жаннатдаги уйларини таниб олишади. Ҳатто бир киши жаннатда ўз уйига дунёдаги уйига келгани каби бориб олади", деди.
Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи: "Яъни, улар жаннатда ўз манзилларини осон топадилар", деди.
Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ: "Бу оят мўминларга берилган улуғ бир муждадир. Чунки дунёда улар сабр қилдилар, иймонларини мустаҳкам тутдилар. Энди жаннатда ўз маконларини Аллоҳнинг ҳидояти билан осонгина топадилар. Бу Аллоҳнинг уларга лутфидир", деди.
Аллоҳ таоло мўминлар ва тақводорларни Ўзи уларга тавсифлаб, таърифлаб берган жаннатга киритади. Бу жаннат улар учун аввалдан тайёрланган ва улар унда ўз манзилларини худди дунёдаги уйларини билгандек, осонгина топадилар.