Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Июн, 2025   |   24 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:30
Аср
17:40
Шом
20:03
Хуфтон
21:41
Bismillah
20 Июн, 2025, 24 Зулҳижжа, 1446

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

27.06.2022   1401   7 min.
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган демократик ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаётгани, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги яратувчилик ва янгиланиш жараёнлари, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, соҳа учун малакали профессионал кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан

Максудов Мухаммаджон - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори

Матякубова Назира Тохтабаевна - Қорақалпоғистон Республикаси «Қорақалпоғистон тонги» газетаси бош муҳаррири

Тошев Фармон Исхакович - Самарқанд вилояти «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Худайкулов Мухтар - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг медиа назарияси ва амалиёти кафедраси профессори

Шералиев Рахматилла - Тошкент вилояти «Чирчиқ тонги» газетаси бош муҳаррири

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан

Абасханов Рихсибой Абдилазизович - «Ёғду» нашриёти бош муҳаррири

Амирова Шахноз Хатамовна (Шаҳноза Ғаниева) - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «О‘zbekiston» телерадиоканали» давлат муассасаси «O‘zbekiston tarixi» телеканали лойиҳа бошловчиси

Эшонкулов Назар Салиевич - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбектелефильм» давлат муассасаси директори ўринбосари – бош муҳаррири

 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Джураева Ранохон Гафуровна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фахрийси

Иванова Анна Витальевна - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

Каримова Хатичахон - Фарғона вилояти «Ойдин» газетаси бош муҳаррири

Маликов Эркин - «Ҳилол» нашриёти муҳаррири

Турсунова Мавжуда Хафизовна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фахрийси

Шодиев Махамаджон Махмуджонович - «Овози тожик» газетаси бўлим муҳаррири

 

«Дўстлик» ордени билан

Абдуллаева Татьяна Самуговна - «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг офсет босма цехи мусаҳҳиҳи

Айходжаева Азиза Саденовна - «Нурлы жол» газетасининг қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт бўлими мудири

Алимов Чори - Қизириқ тумани «Тараққиёт» газетаси бош муҳаррири, Сурхондарё вилояти

Жуманиязова Халима Тагановна - Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳри «Маконим» газетаси бош муҳаррири ўринбосари

Каримова Шахзода Ғоппоровна - Балиқчи тумани «Ғалаба» газетаси бош муҳаррири, Андижон вилояти

Ли Сергей Алексеевич - «Народное слово» газетасининг иқтисодиёт бўлими муҳаррири

Магдиев Баходир Кабул-Кариевич - «Oriat» телерадиокомпанияси» масъулияти чекланган жамиятининг «Oriat Dono» радиоси бошловчиси

Марценяк Валентина Викторовна - «Ishonch-Доверие» газетаси масъул котиби

Мирзаахмедов Мурабас - «Миллий» телеканалининг «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» кўрсатуви бошловчиси

Саматов Фахриддин Умиркулович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston» телеканали «Ассалом, Ўзбекистон!» студияси масъул котиби

Сафаров Мамадамин Абдуғаппарович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари

Хайдарова Дилбархон - Наманган вилояти «Мураббий» газетаси бош муҳаррири

 

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени

Сейданова Лала Алмуратовна - Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг «Қорақалпоғистон» телеканали ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлар бош муҳаррири

Хамидова Мухаббат Махмудовна - «Гулхан» журнали бош муҳаррири ўринбосари

 

«Соғлом турмуш» медали билан

Каримов Захид Бахримуратович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» телерадиоканали» давлат муассасаси директори

 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Алиқулова Гулчехра Тимуровна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси ижодий муҳарририят гуруҳи бош муҳаррири

Мамадаминов Алмурат Маматкулович - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг фотоахборот таҳририяти фотомухбири

Рахманбердиев Жавдат Каримбердиевич - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати Медиа-маркази бош мутахассиси

Саидов Комилжон Саипджанович - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бошлиғи

Ходжаахмедов Суннат Абдуллаевич - «Ўзбекистон нашриёти» давлат унитар корхонаси муҳаррирлар бўлими бошлиғи

Хожиев Фарход Жумабаевич - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали гуруҳ бош муҳаррири

Шарасулов Шамахмут Шакаримович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat» телерадиоканали» давлат муассасаси режиссёри

 

«Келажак бунёдкори» медали билан

Боходиров Сарварбек Санжарбек ўғли - «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» дастури бошловчиси

Убайдуллаев Хикматилла Шухратилла ўғли - Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари

 

«Шуҳрат» медали билан

Адилов Улуғбек Шахарбаевич - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи

Аллаев Фируз Абдунасимович - Тошкент шаҳридаги «Asaxiy books» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Асроров Улуғбек Холбоевич - «Янги Ўзбекистон» газетаси таҳририятининг ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва ҳуқуқ бўлими мудири

Бободўстов Файзулла Муродович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси ижодий муҳарририят гуруҳи бош муҳаррири

Буриева Хулкар Туракуловна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали сухандонлар гуруҳи сухандони

Игамбердиева Фарида Бурикуловна - «Darakchi.uz» интернет оммавий ахборот воситаси бош муҳаррири

Исломов Низомжон Илҳом ўғли - «Aniq.uz» веб-сайти муҳаррири

Курбанов Шухратбек Равшанбекович - «Kurbanoff.net» блоги администратори

Мусаева Наргиза Абдуллаевна - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Бўка тумани ахборот-кутубхона маркази директори, Тошкент вилояти

Нугманов Бекзод Алимович - Тошкент шаҳридаги «Media News» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари

Пулатов Аброржон Масутович - «Авторадио» радиостанцияси таъсисчиси

Турдибаев Олимжон Арипджанович - «UzReport» масъулияти чекланган жамиятининг «UzReport TV» телеканали бош муҳаррири

Худайкулова Зилола Рахматовна - Бухоро вилояти «Истиқлол-ТВ» телерадикомпанияси бош муҳаррири

Шадрин Константин Михайлович - Тошкент шаҳридаги «Kolorpak» масъулияти чекланган жамияти дизайнери

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Аллоҳга тўрт йил дуо қилдим

16.06.2025   5121   5 min.
Аллоҳга тўрт йил дуо қилдим

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар мадрасавий нақл мутавотир бўладиган бўлса, унда нима учун ҳанафийларнинг мутавотирида моликийларнинг мутавотирига тескари келадиган жойлар бор?

Дарҳақиқат, ҳанафий мазҳаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир даражада етиб келган бўлса, моликий мазҳаби ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир даражада етиб келган бўлса, нима учун бу мутавотирлар ўзаро бир хил эмас?

Имом Ҳафс роҳимаҳуллоҳнинг қироати билан имом Шўъбанинг қироати мутавотир эмасми? Етти қироат мутавотир эмасми? Лекин улар бошқа-бошқа-ку?!

Демак, «мутавотир бўлди» дегани бир хил бўлди дегани эмас экан. Шунингдек, Бухорийда келган баъзи саҳиҳ ҳадислар ҳам айнан ўша Бухорийда келган бошқа бир ҳадисга тескари келиши мумкин. Биз эса бу китобдаги барча ҳадисларнинг саҳиҳ эканига ишонганмиз.

Шунингдек, Бухорий ва Муслимда ҳам бир-бирига тескари ҳадислар бор. Униси ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ бўлиб етиб келган, буниси ҳам. Демак, саҳиҳ ва мутавотир бўлиш – нақлда бир хил бўлиш дегани эмас экан, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳодисалар турлича бўлган.

Баъзилар мутавотирни маълум бир кўринишда нақл қилишган, баъзилар эса мутавотирни ёки мустафизни бошқа бир жойда бошқа бир кўринишда нақл қилишган. Буларнинг барчаси китобларда бор. Бизнинг мавзуимиздаги нозик нуқта мутавотир бўлиш эмас, балки нақл бўлиши собитроқ ва кўп такрорланганлигидир. Бунга «мутавотир» деб ном бериш эса мажозий маънодадир.

Тўғри, баъзи далиллар мутавотир бўлиши мумкин. Лекин асосийси – нақл қилиш собит эканида энг юқори даражасига чиққан бўлиши керак. Шунингдек, улар келтирган нақл билан биз келтирган нақл хилма-хил бўлишининг зарари йўқ, чунки ҳанафийлар Кўфада истиқомат қилган Абдуллоҳ ибн Масъуд, Алий ибн Абу Толиб ва бошқа саҳобалар розияллоҳу анҳумдан нақл қилишган бўлса, моликийлар Оиша, Ибн Умар ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳумдан нақл қилишган. Моликийларнинг мазҳаби Зайд ибн Собитга, ҳанафийларнинг мазҳаби эса Абдуллоҳ ибн Масъудга бориб тақалади.

Ушбу мавзуга якун ясаш билан биргаликда, кўп хавотирга ўрин қолмаслиги учун қуйидагиларни ҳам айтиб ўтсак:

Фиқҳий масалаларга нисбатан ҳадисларнинг сони жуда ҳам оздир. Аввалги маълумотларимизда ҳукмлар келган ҳадисларнинг сони уч минг, икки минг, беш юз ёки етти юз атрофида эканини айтиб ўтган эдик. Бу жуда ҳам кам сон.

Шунингдек, оятларнинг ҳам сони чегараланган. Аммо масалалар эса миллионлаб топилади. Шунингдек, ҳадислар ҳам бор, марҳамат, кўришимиз мумкин. Олдинги ва кейинги уламоларимиз ҳукмий ҳадислар ҳақида қанчалаб китоблар ёзишган. Улар ўз китобларида «Мана бу ҳукмий оят, бу эса ҳукмий ҳадис», деб зикр қилишган. Аммо бу ўринда баҳс ҳукмий оятлар ёки ҳукмий ҳадисларда эмас! Сиз кутубхонадан бир неча динорга ҳукмий ҳадислар ёзилган китоб сотиб олишингиз мумкин. Қуръони Карим эса ҳамма жойда бор. Хўш, шу иккаласи билан имом мужтаҳид бўлиб қоладими?

Баҳсимиз бу нуқтада ҳам эмас! Баҳс ушбу масалаларни қандай қилиб чиқариб олиш, ҳукмларни жамлаш ва уларни қандай тушунишдадир. Бу ерда ҳадис етиб келиш-келмаслиги масаласининг аҳамияти қолмайди! Ахир орадан 1400 йил ўтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга суннат етиб келди-ку!

Мужтаҳид имомлар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўрталарида эса бир неча йиллар, яъни  70-80-90 йиллар ўтган, холос! Уларнинг бутун турмуш тарзи Исломдан иборат эди, улар оила қуришда, ўзаро муносабатларда, бошқарувда ва барча ҳолатларда Ислом билан ҳамоҳанг эдилар. Қандай қилиб уларга ҳадис етиб бормаган бўлиши мумкин? Қандай қилиб биз ҳаётимизнинг турли жабҳаларида Исломдан узоқ бўла туриб, «Бизга ҳадис етиб келган», деймиз? Шунинг учун «Ҳадис етиб келган-келмаган», деб баҳс қилишнинг ҳеч бир қиймати йўқ! Қуръон ва Суннат бор. Энди бу ўриндаги баҳсимиз улардан қандай ҳукм чиқарамиз, қандай ижтиҳод қиламиз, уларни қандай тушунамиз ва улардан қоидаларни қандай чиқарамиз, деган маънода бўлиши керак.

Яҳё ибн Қаттон роҳимаҳуллоҳ: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан етиб келган саҳиҳ ҳадисларни кўрсатишини сўраб, Аллоҳ таолога тўрт йил дуо қилдим», деганлар.

Биз ўрганаётган мавзу фақат ҳадис ривоят қилиш эмас, балки имом Шофеъийнинг муҳаддислар йўлидан юриб, мазҳаб туза олишидир. Муҳаддислардан олдингилар эса ҳадисларни ҳам ривоят қилишар, бир-биридан фарқли фатволар ҳам беришар эди. Гап ушбу ҳадисларга таяниш учун қандай қилиб мазҳаб ва қоидаларни чиқаришдадир. Албатта, ушбу мавзу биздан катта эътибор талаб қиладиган муҳим мавзулардандир.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан