Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " مَنْ حَفِظَ عَلَى أُمَّتِي أَرْبَعِينَ حَدِيثَاً مِنْ أَمْرِ دِينِهَا بَعَثَهُ اللهُ فَقِيهَاً ، وَكُنْتُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةَ شَافِعَاً وَشَهِيدَاً ".
Абу дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки умматимнинг диний ишларига тегишли қирқта ҳадисни ёд олса, (ва уни уларга етказса) Аллоҳ уни фақиҳ ҳолида тирилтиради ва қиёмат куни мен унга шафоатчи ва унинг фойдасига гувоҳлик бергувчи бўламан” дедилар”.
Биз ҳам ушбу ҳадисдаги башоратдан умидвор бўлиб, ҳаж борасида қирқта ҳадисни келтириб ўтишни лозим топдик.
ҲАЖ МАВЗУСИГА ДОИР ҚИРҚ ҲАДИС
رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِنْ ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُسْلِمَةً لَكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَا إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ (128) رَبَّنَا وَابْعَثْ فِيهِمْ رَسُولًا مِنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِكَ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَيُزَكِّيهِمْ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (129)
“Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳмли зотсан. Роббимиз, ўзларининг ичидан уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Пайғамбар юбор. Албатта, Сенинг Ўзинг азиз ва ҳикматли зотсан” (Бақара 128-129 оятлар).
Ҳаж ва умра бандани Аллоҳ таолога боғлайдиган, ошиқона бир ибодат бўлиб, унга доир қирқта ҳадис қуйида таржимаси билан келтирилади. Ҳар бир ҳадисда ҳаж ёки умранинг қайсидир амаллари ёки фазилатлари баён қилинганлиги учун уларнинг ҳар бирини алоҳида сарлавҳа остида зикр қилинди. Аллоҳ таолога мухлис ва мақбул бандалар ушбу ҳадислардан фойда олсалар деган умиддамиз.
1. РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҚАНДАЙ ТАЛБИЯ АЙТАР ЭДИЛАР?
عَنْ عَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أَنَّ تَلْبِيَةَ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "لَبَّيْكَ اللَّهمَّ لَبَّيْكَ لَبَّيْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ".
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талбиялари “Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда, ваннеъмата лака вал мулк. Ла шарийка лак!” эди” (Термизий, Бухорий, Насоий ривояти).
Маъноси: “Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман, Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман! Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман! Сенинг шеригинг йўқдир! Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман! Албатта, ҳамд, неъмат ва мулк барчаси Сеникидир! Сенинг шеригинг йўқ зотсан!”.
عَنِ الْفَضْلِ بْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ:" أَرْدَفَنِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِنْ جَمْعٍ إِلَى مِنًى ، فَلَمْ يَزَلْ يُلَبِّي حَتَّى رَمَى الْجَمْرَةَ".
Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жамъдан Миногача мени уловларига мингаштириб келдилар ва жамраи ақабага тош отгунларича талбия айтишда давом этдилар” (Термизий ривояти).
2. ҲАЖ ҚИЛИШНИ ОРТГА СУРГАН ВА УНГА БЕПАРВО БЎЛГАН КИШИГА АЗОБНИНГ ВАЪДАСИ
عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم:" مَنْ مَلَكَ زَادًا، وَرَاحِلَةً تُبَلِّغُهُ إِلَى بَيْتِ اللهِ ، وَلَمْ يَحُجَّ ، فَلاَ عَلَيْهِ أَنْ يَمُوتَ يَهُودِيًّا ، أَوْ نَصْرَانِيًّا ، وَذَلِكَ أَنَّ اللهَ يَقُولُ فِي كِتَابِهِ : "وَللهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلاً".
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки уни Байтуллоҳгача етказадиган зоди роҳилага эга бўла туриб, ҳаж қилмаса, яҳудий ёки насроний ҳолида вафот этишининг фарқи йўқдир. Бу Аллоҳнинг Ўз китобида “Одамлардан йўлига қодир бўлганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ фарздир” дегани учундир”, дедилар” (Термизий ривояти).
3. ҚАЙСИ ҲАЖ ЭНГ АФЗАЛ ҲАЖДИР
عَنْ أَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم سُئِلَ أَيُّ الْحَجِّ أَفْضَلُ؟ قَالَ: الْعَجُّ وَالثَّجُّ.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қайси ҳаж афзалдир?” деб сўралди. У зот:
“Баланд овозда талбия айтилгани ва қон оқизилгани”, дедилар” (Термизий ривояти).
Фойда: Қирон ва таматтуъ ҳажида қурбонлик мавжуддир. Ифрод эса, қурбонлик вожиб эмас. Шунинг учун ифрод ҳажга нисбатан қирон ва таматтуъ афзал ва зиёда савоблидир.
4. ҲАЖ ВА УМРА ИБОДАТИ БИЛАН ИНСОН ГУНОҲЛАРДАН ПОК БЎЛАДИ
عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: "تَابِعُوا بَيْنَ الْحَجِّ وَالْعُمْرَةِ فَإِنَّهُمَا يَنْفِيَانِ الْفَقْرَ وَالذُّنُوبَ كَمَا يَنْفِي الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ وَالذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ وَلَيْسَ لِلْحَجَّةِ الْمَبْرُورَةِ ثَوَابٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ". رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кетма-кет ҳаж ва умра қилинглар. Чунки, у иккиси темирчининг босқони темир, олтин ва кумушнинг кирини кетказганидек (ҳаж ва умра қилгувчидан) фақирлик ҳамда гуноҳларни кетказади. Ҳажжи мабрурнинг савоби жаннатдан ўзга бўлмас”, дедилар” (Насаий ва Термизий ривояти)..
5. ЭНГ АФЗАЛ АМАЛ ҚАБУЛ БЎЛГАН ҲАЖДИР
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم سُئِلَ أَيُّ الْعَمَلِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: إِيمَانٌ بِاللهِ وَرَسُولِهِ، قِيلَ ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ، قِيلَ: ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: حَجٌّ مَبْرُورٌ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Қайси амал афзал?” деб сўралди.
“Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтириш”, дедилар.
“Кейин нима?” дейилди.
“Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш”, дедилар.
“Ундан кейин нима?” дейилди.
“Мабрур ҳаж”, дедилар” (Бухорий ривояти).
6. АЁЛЛАР УЧУН ЭНГ АФЗАЛ АМАЛ МАҚБУЛ ҲАЖДИР
وَقَالَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: "يَا رَسُولَ اللهِ نَرَى الْجِهَادَ أَفْضَلَ الْعَمَلِ أَفَلاَ نُجَاهِدُ، قَالَ: "لاَ لَكِنَّ أَفْضَلَ الْجِهَادِ حَجٌّ مَبْرُورٌ".
Оиша розияллоҳу анҳо:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Жиҳодни энг афзал амал деб биламиз. Жиҳод қилайликми?” деди.
“Йўқ. Аммо жиҳоднинг афзали ҳажжи мабрурдир”, дедилар” (Бухорий ривояти).
7. ГУНОҲЛАРДАН ПОКЛАНИШГА САБАБ БЎЛГУВЧИ ҲАЖ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قاَلَ: "مَنْ حَجَّ ِللهِ فَلَمْ يَرْفُثْ وَلَمْ يَفْسُقْ رَجَعَ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ".
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади”, дедилар” (Бухорий ривояти).
8. ҲАЖ ВА УМРА ҚИЛГУВЧИНИНГ ДУОСИ МАҚБУЛДИР
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ :” الْحَاجُّ وَالْعُمَّارُ وَفْدُ اللَّهِ إِنْ دَعَوْهُ أَجَابَهُمْ وَإِنِ اسْتَغْفَرُوهُ غَفَرَ لَهُمْ".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳожи ва умра қилгувчи Аллоҳнинг меҳмонидир. Агар Аллоҳга дуо қилсалар дуоларини ижобат қилади ва агар Ундан мағфират сўрасалар уларни мағфират қилади” дедилар” (Ибн Можа ривояти).
9. ҲАЖ ВА УМРА ҚИЛГУВЧИЛАРДАН ДУО СЎРАШ СУННАТДИР
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: إِذَا لَقِيتَ الْحَاجَّ فَسَلِّمْ عَلَيْهِ وَصَافِحْهُ وَمُرْهُ أَنْ يَسْتَغْفِرَ لَكَ قَبْلَ أَنْ يَدْخُلَ بَيْتَهَ فَإِنَّهُ مَغْفُورٌ لَهُ.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳожи билан учрашсанг унга салом бергин ҳамда у билан қўл бериб кўришгин ва уйига киришидан илгари сен учун истиғфор айтишини сўрагин. Чунки, у (ҳожи) гуноҳлари кечирилинган кишидир” дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).
10. АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҲАМ ЎЗЛАРИНИНГ ҲАҚЛАРИГА ҲОЖИДАН ДУО СЎРАГАНЛАР
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَ أَنَّ عُمَرَ اسْتَأْذَنَ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم فِى الْعُمْرَةِ، فَأَذِنَ لَهُ، فَقَالَ: "يَا أَخِى، أَشْرِكْنَا فِى صَالِحِ دُعَائِكَ، وَلاَ تَنْسَنَا.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Умар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан умра қилишга изн сўрадилар. Унга изн бериб:
“Эй, биродарим! Ўзингни хос дуоингда бизни ҳам шерик қилгин ва бизни унутиб қўймагин” дедилар” (Ибн Можа ривояти).
11. ҲАРОМДАН ОРТТИРИЛГАН БОЙЛИК БИЛАН ҲАЖ ВА УМРА ҚИЛИШНИНГ ОҚИБАТИ
عَن اَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا خَرَجَ الرَّجلُ حَاجًّا بِنَفَقَةٍ طَيِّبَةٍ وَوَضَعَ رِجلَهُ فِي الغَرزِ فَنَادَى لَبَّيكَ اَللهُمَّ لَبَّيكَ نَادَاهُ مُنَادٍ مِنَ السَّمَاءِ لَبَّيكَ وَسَعدَيكَ زَادُكَ حَلالٌ وَرِاحلَتُكَ حَلالٌ وَحَجُّكَ مَبرُورٌ غَيرُ مَأزُورٌ وَإِذَا خَرَجَ بِالنَّفَقَةِ الخَبِيثَةِ فَوَضَعَ رِجلَهُ فِي الغَرزِ فَنَادَى لَبَّيكَ نَادَاهُ مُنادٍ مِنَالسَّمَاءِ لا لَبَّيكَ وَلا سَعدَيكَ زَادُكَ حَرَامٌ وَنَفَقَتُكَ حَرَامٌ وَحَجُّكَ غَيرُ مَبرُورٍ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Киши ҳалол мол билан ҳаж сафарига чиқса ва оёғини (уловининг) узангисига қўйиб:
“Лаббайкаллоҳумма лаббайк” деб талбия айтиб нидо қилса, осмондан бир нидо қилувчи нидо қилиб:
“Лаббайка ва саъдайка. Сенинг луқманг ҳалол, сенинг уловинг ҳалол ва гуноҳу маъсиятдан ҳоли бўлган ҳажинг мабрурдир. Агар ҳаром мол билан ҳаж сафарига чиқса ва оёғини (уловининг) узангисига қўйиб:
“Лаббайка” деб талбия айтиб нидо қилса, осмондан бир нидо қилувчи нидо қилиб:
“Сенга на лаббайка ва на саъдайка бор. Сенинг луқманг ҳаром, сенинг нафақанг ҳаром ва қилган ҳажинг мақбул эмас” дейди” дедилар” (Муъжами авсат).
12. ҲАЖ САФАРИДА САРФ-ХАРАЖАТ ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ بُرَيْدَةَ الأَسْلَمِى رَضِيَ اللهُ عَنْهَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم :« النَّفَقَةُ فِى الْحَجِّ كَالنَّفَقَةِ فِى سَبِيلِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ بِسَبْعِ مِائَةِ ضِعْفٍ".
Абдуллоҳ ибн Бурайда отас Бурайда Асламийдан ривоят қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳаж сафарида сарф-харажат қилиш Аллоҳ азза важалла йўлида сарф-харажат қилиш каби (бирнинг эвазига) етти юз баробар (ажр) бўлади” дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " الْحُجَّاجُ وَالْعُمَّارُ وَفْدُ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ، يُعْطِيهِمْ مَا سَأَلُوا، وَيَسْتَجِيبُ لَهُمْ مَا دَعَوْا، وَيُخْلِفُ عَلَيْهِمْ مَا أَنْفَقُوا الدِّرْهَمَ أَلْفَ أَلْفٍ ".
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳожилар ва умра қилгувчилар Аллоҳ азза важалланинг меҳмонидирлар. Уларга сўраган нарсасини беради. Дуо қилган нарсаларини улар ҳаққида ижобат қилади ва улар сарфлаган бир дирҳам эвазига минглаб беради” дедилар” (Шуъаби иймон).
عن ابن بريدة رَضِيَ اللهُ عَنْهَ عن أبيه ، عن النبي صلى الله عليه وسلم قَالَ: " النَّفَقَةُ فِى الْحَجِّ مِثلُ النَّفَقَةِ فِي سَبِيلِ اللهِ الدِّرْهَمُ بِسَبْعِمِائَةٍ " .
Бурайда розияллоҳу анҳу оталаридан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳажга қилинган нафақа Аллоҳ йўлида қилинган нафақа кабидир. Бир дирҳам эвазига етти юз баробардир” дедилар” (Муъжамул авсат).
Фойда: Баъзи ривоятларда ҳаж сафари давомида сарфланган бир сўм эвазига юз минг сўмни ажри, савоби ва фазилати берилади дейилган. Шунинг учун маблағини исроф қилмасдан, ҳурсанд бўлиб сарф қилиши лозим. Баъзи ҳаж сафарига борган одамлар зарурий ва керакли нарсаларга сарф-харажат қилгани қизғаниб кераксиз бўлган совға-салом олишга катта сарф қиладилар. Аслида эса, Ҳарамда истиқомат қилаётган пайтда ейиш-ичиш, Мино, Арафот ва Муздалифага бориб-келишда ҳурсанд бўлиб сарф қиилган ҳар бир сўми эвазига юз минглаб Аллоҳ йўлида қилинган эҳсоннинг савоби берилади.
13. ҚОДИР БЎЛА ТУРИБ ҲАР БЕШ ЙИЛДА ҲАЖ САФАРИГА БОРМАСЛИК МАҲРУМЛИККА САБАБДИР
عَنْ أبي سعيد رَضِيَ الله عَنْه قال أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال عن اللَّهِ عز وجل يقول إِنَّ عَبْدًا أَصْحَحْتُ لَهُ جِسْمَهُ وَأَوْسَعْتُ عَلَيْهِ في المعيشة تمضي عليه خمسة أَعْوَامٍ لَا يَفِدُ إِلَيَّ لَمَحْرُومٌ.
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ азза важалла деди:
“Қайси бандани жисмини соғлом, ризқини кенг қилсаму у ҳар беш йилда ҳузуримга ҳозир бўлмаса, (у раҳматимдан) маҳрумдир” дедилар” (Ибн Ҳиббон ривояти).
Фойда: Мазкур ҳадиси шариф қудсий ҳадис бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи всалламнинг лафзлари билан унда Аллоҳ таолонинг кўрсатмаси бевосита баён қилинмоқда. Ҳажга қодир бўлиб, тез-тез ҳажга бориб турган кишига кўплаб яхши мукофатлар, насибалар мавжуддир.
عن الحسين علي بن رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « ما من عبد ولا أمة يضن بنفقة ينفقها فيما يرضي الله إلا أنفق أضعافها في سخط الله وما من عبد يدع معونة أخيه المسلم والسعي في حاجته قضيت تلك الحاجة أو لم تقض إلا ابتلي بمعونة من يأثم فيه ولا يؤجر عليه وما من عبد ولا أمة يدع الحج وهو يجد السبيل إليه لحاجة من حوائج الدنيا إلا نظر إلى المحلقين قبل أن يقضي الله تلك الحاجة».
Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қайси бир эркак ёки аёл Аллоҳ рози бўладиган ўринга нафақа қилишдан бахиллик қилса, албатта унинг мислича Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган нарсага сарфлайди. Кимки мусулмон биродарига ёрдам бериш, ҳожатини чиқаришда югириб-елишни тарк қилса, хоҳ у ҳожати раво бўлсин ёки бўлмасин гуноҳга ёрдам беришга мубтало бўлади ҳамда савобсиз қолади. Қайси бир эркак ёки аёл йўлга қодир бўла туриб дунёвий ҳожатларидан бирор бир ҳожатни бахона қилиб, ҳажни тарк қилса Аллоҳ унинг ҳожатини чиқармасидан илгари ҳожиларни қайтиб келганини кўради, яъни ҳожилар ортга қайтиб келмагунларича Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилмайди”.
14. ҲАЖ САФАРИДА ВАФОТ ЭТГАН КИШИГА ҚИЁМАТ КУНИГАЧА АЖР ЁЗИЛИБ ТУРАДИ
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "مَنْ خَرَجَ حَاجًّا فَمَاتَ كُتِبَ لَهُ أَجْرُ الْحَاجِّ إلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ خَرَجَ مُعْتَمِرًا فَمَاتَ كُتِبَ لَهُ أجر المعتمر إلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ، ...".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки ҳаж сафарига чиқиб вафот этса, қиёмат кунигача унга ҳаж қилгувчининг ажри ёзилиб туради. Кимки, умра сафарига чиқиб вафот этса, қиёмат кунигача умра қилгувчининг ажри унга ёзилиб туради...” дедилар” (Абу Яъло ривояти).
15. ЭЛЛИК МАРТА ТАВОФ ҚИЛГУВЧИ МАЪСУМ ГЎДАК КАБИ ГУНОҲЛАРДАН ПОКДИР
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهَ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: مَنْ طَافَ بِالْبَيْتِ خَمْسِينَ مَرَّةً خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким эллик марта Байтуллоҳни тавоф қилса, гуноҳларидан онасидан янги туғилгандек бўлиб чиқур” дедилар” (Термизий ривояти).
16. БАЙТНИ БИР ҲАФТА ТАВОФ ҚИЛГАН КИШИ
عَنْ اِبْن عُمَر َضِىَ اللَّهُ عَنْهَ قَالَ: "سَمِعْت رَسُول اللَّه صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُول: "مَنْ طَافَ بِالْبَيْتِ أُسْبُوعًا لَا يَضَع قَدَمًا وَلَا يَرْفَع أُخْرَى إِلَّا حَطَّ اللَّه عَنْهُ بِهَا خَطِيئَة , وَكَتَبَ لَهُ بِهَا حَسَنَة وَرَفَعَ لَهُ بِهَا دَرَجَة".
Ибн Умар розияллоҳу анҳу:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки байтни бир ҳафта тавоф қилса, (тавофда) бир қадамни қўймайди ва бошқасини кўтармайди магар (қўйса ва кўтарса) Аллоҳ ундан у (қўйган ва кўтарган ҳар бир қадамига) бир гуноҳни кечади ва у (қўйган ва кўтарган қадам) сабабли у учун ҳасана ёзади ҳамда у сабабли унинг даражасини кўтаради” деяётганларини” эшитдим” деди.
17. ҚОРА ТОШ ГУНОҲЛАРИНИ СЎРИБ ОЛАДИ
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: نَزَلَ الْحَجَرُ الأَسْوَدُ مِنَ الْجَنَّةِ وَهُوَ أَشَدُّ بَيَاضًا مِنَ اللَّبَنِ فَسَوَّدَتْهُ خَطَايَا بَنِى آدَمَ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳажари асвад жаннатдан тушди. У сутданда оппоқ эди. Бас, уни одам боласининг хатолари қорайтирди” дедилар” (Термизий ривояти).
Фойда: Қора тошда гуноҳларни тортиб олиш хусусияти мавжуддир.
18. ҚОРА ТОШ ВА МАҚОМИ ИБРОҲИМ АСЛИДА НУР ТАРАТУВЧИ ЭДИ
عَنْ عَبْد اللَّهِ بْن عَمْرٍو رَضِىَ اللَّهُ عَنْهَ يَقُولُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِنَّ الرُّكْنَ وَالْمَقَامَ يَاقُوتَتَانِ مِنْ يَاقُوتِ الْجَنَّةِ طَمَسَ اللَّهُ نُورَهُمَا وَلَوْ لَمْ يَطْمِسْ نُورَهُمَا لَأَضَاءَتَا مَا بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Рукн (қора тош) ва мақом (мақоми Иброҳим) жаннат ёқутларидан икки ёқут (тош) эди. Аллоҳ у иккисини нурини ўчирди. Агар у иккисини нурини ўчирмаганида, машриқ билан мағриб ўртасини ёритар эди” деяётганларини” эшитдим” деди (Термизий ривояти).
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: " إِنَّ الرُّكْنَ وَالْمَقَامَ يَاقُوتَتَانِ مِنْ يَاقُوتِ الْجَنَّةِ نَزَلَا مِنَ السَّمَاءِ لَهُمَا نُورٌ، فَلَمَّا وُضِعَا فِي الْأَرْضِ طُفِئَ نُورُهُمَا، وَلَوْلَا مَا أَطْفَأَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ مِنْ نُورِهِمَا ؛ لَأَضَاءَ مَا بَيْنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ، آنَسَ اللهُ تَعَالَى بِهِمَا آدَمَ عَلَيْهِ السَّلَامُ، فَكَانَا يَتَلَأْلَآنِ تَلَأْلُؤًا مِنْ شِدَّةِ بَيَاضِهِمَا، وَأَخَذَ آدَمُ عَلَيْهِ السَّلَامُ الرُّكْنَ فَضَمَّهُ إِلَيْهِ اسْتِئْنَاسًا بِهِ، وَلَوْلَا مَا طَبَعَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ مِنْ أَيْدِي الْجَاهِلِيَّةِ لَأَبْرَأَ الْأَكْمَهَ وَالْأَبْرَصَ ، وَلَيْسَ فِي الْأَرْضِ شَيْءٌ مِنَ الْجَنَّةِ إِلَّا الرُّكْنَ وَالْمَقَامَ، فَإِنَّهُمَا جَوْهَرَتَانِ مِنْ جَوْهَرِ الْجَنَّةِ، يَأْتِي كُلُّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْظَمَ مِنْ أَبِي قُبَيْسٍ، لَهُمَا عَيْنَانِ وَشَفَتَانِ يَشْهَدَانِ لِمَنْ وَافَاهُمَا بِالْوَفَاءِ "
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо:
“Рукн ва мақом жаннат ёқутларидан икки ёқутдир. Иккиси осмондан тушганида у иккисини нури бор эди. Ерга иккиси қўйилганида у иккисини нури ўчирилди. Агар у иккисини нурини Аллоҳ ўчирмаганида, албатта ер ва осмон ўртасини ёритиб турар эди. Аллоҳ таоло у иккиси билан Одам алайҳиссаломни ҳурсанд қилди. Иккиси жуда оқ бўлганлигидан ялтирар эди. Одам алайҳиссалом рукнни олиб, у(Каъба) билан дўст бўлиши учун ун(каъба)га қўшди. Аллоҳ азза важалла жоҳилият қўли билан муҳрламаганида кўр ва песни тузатар эди. Ер юзида рукн ва мақомдан бошқа жаннатдан бирор нарса йўқ. У иккиси жаннат жавҳарларидан икки жавҳардир. У иккисидан ҳар бири қиёмат куни Абу Қубайсдан улкан бўлиб келади. У иккисини икки кўзи, икки лаби бўлиб, иккисига вафо қилган кишилар фоидасига гувоҳлик берадилар” деди.
19. УЗРЛИ КИШИ НОМИДАН ҲАЖИ БАДАЛ ҚИЛИШ
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الزُّبَيْرِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : جَاءَ رَجُلٌ مِنْ خَثْعَمَ إِلَى النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ : يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ أَبِى أَدْرَكَ الإِسْلاَمَ وَهُوَ شَيْخٌ كَبِيرٌ لاَ يَسْتَطِيعُ رُكُوبَ الرَّحْلِ وَالْحَجُّ مَكْتُوبٌ عَلَيْهِ أَفَأَحُجُّ عَنْهُ؟ قَالَ :« أَنْتَ أَكْبَرُ وَلَدِهِ ». قَالَ : نَعَمْ. قَالَ :« أَرَأَيْتَ إِنْ كَانَ عَلَى أَبِيكَ دِينٌ فَقَضَيْتَهُ أَكَانَ ذَلِكَ يُجْزِئُ ». قَالَ : نَعَمْ. قَالَ :« فَاحْجُجْ عَنْهُ ».
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Хасъамлик бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб:
“Эй, Аллоҳнинг расули! Отам исломни топди. У уловни минишга ярамайдиган кекса ёшдаги киши бўлиб, унинг зиммасига ҳаж фарз бўлди. Уни номидан мен ҳаж қилсам бўладими?” деди.
У зот:
“Сен унинг фарзандларини каттасимисан?” дедилар.
У:
“Ҳа” деди.
У зот:
“Отангни зиммасида қарзи бўлса, уни тўласанг, ўша (унинг номидан) жоиз бўладими?” дедилар.
У:
“Ҳа” деди”
У зот:
“Ундай бўлса, уни номидан ҳаж қил” дедилар” (Байҳақий ривояти).
20. ЭРКАК КИШИ НОМИДАН АЁЛ КИШИНИ ҲАЖИ БАДАЛ ҚИЛИШИ
عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ امْرَأَةً مِنْ خَثْعَمَ قَالَتْ : يَا رَسُولَ اللَّهِ إنَّ أَبِي أَدْرَكَتْهُ فَرِيضَةُ اللَّهِ فِي الْحَجِّ شَيْخًا كَبِيرًا لَا يَسْتَطِيعُ أَنْ يَسْتَوِيَ عَلَى ظَهْرِ بَعِيرِهِ ، قَالَ : « فَحُجِّي عَنْهُ » .
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Хасъам қабиласидан бир аёл:
“Эй, Аллоҳнинг расули туяни устида ўтиришга тоқат қилмайдиган катта ёшли кекса отамга Аллоҳнинг фарз ҳажи лозим бўлган” деди. У зот:
“Уни номидан ҳаж қил” дедилар” (Термизий ривояти).
21. ОТА-ОНА НОМИДАН ҲАЖИ БАДАЛ ҚИЛГАНЛИГИ ТУФАЙЛИ ЖАҲАННАМДАН ОЗОД ҚИЛИНГАНЛИГИ ХАБАРИ
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " مَنْ حَجَّ عَنْ وَالِدَيْهِ بَعْدَ وَفَاتِهِمَا كُتِبَ لَهُ عِتْقٌ مِنَ النَّارِ، وَكَانَ لِلْمَحْجُوجِ عَنْهُمَا أَجْرُ حَجَّةٍ تَامَّةٍ مِنْ غَيْرِ أَنْ يُنْقَصَ مِنْ أُجُورِهِمَا شَيْئٌ ".
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки ота-онаси вафотидан кейин у иккиси номидан ҳаж қилса, унга дўзахдан озодлик ёзилади ва у иккисига ажрларидан бирор нарсани камайтирилмай тўлиқ ҳажнинг савоби берилади” дедилар” (Шуъаби иймон).
عن ابن عباس رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قال : قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : مَنْ حَجَّ عَنْ وَالِدَيْهِ أَوْ قَضى عَنْهُمَا مَغْرَماً بَعثَهُ الله يَوْمَ الْقِيَامَةِ مَعَ الأَبْرَارِ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки ота-онаси номидан ҳаж қилса ёки у иккисининг қарзини тўласа, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни аброрлар билан бирга тирилтиради” дедилар” (Муъжами авсат).
عن زيد بن أرقم رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قال : قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : من حج عن أبيه أو عن أمه أجزأ ذلك عنه وعنهما.
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким отаси ёки онаси номидан ҳаж қилса, ўша унинг ҳам ва у иккисининг номидан ҳам жоиз бўлади” дедилар” (Муъжами кабийр).
عن أبي هريرة رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم من حج عن ميت فللذي حج عنه مثل أجره ومن فطر صائما فله مثل أجره ومن دل على خير فله مثل أجر فاعله.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки маййит номидан ҳаж қилса, ҳаж қилгувчига унинг ажрича ажр бўлади. Кимки рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Кимки яхши ишга далолат қилса, унга уни қилгувчининг ажрича ажр бўлади” дедилар” (Муъжами авсат).
22. БОШҚАЛАР НОМИДАН ҲАЖ ҚИЛИШДАН ОЛДИН ЎЗИ НОМИДАН ҲАЖ ҚИЛИШ ЛОЗИМ
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم سَمِعَ رَجُلا يَقُولُ : لَبَّيْكَ عَنْ شُبْرُمَةَ ، قَالَ : مَنْ شُبْرُمَةَ ؟ قَالَ : أَخٌ لِي ، قَالَ : حَجَجْتَ عَنْ نَفْسِكَ ؟ قَالَ : لاَ قَالَ : حُجَّ عَنْ نَفْسِكَ ، ثُمَّ حُجَّ عَنْ شُبْرُمَةَ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини “Лаббайка аън Шубрума” деяётганини эшитиб:
“Шубрума ким?” дедилар.
У:
“Мени иним” деди.
У зот:
“Ўзингни номингдан ҳаж қилганмисан?” дедилар.
У:
“Йўқ” деди.
У зот:
“Ўзингни номингдан ҳаж қилиб, сўнг Шубрума номидан ҳаж қил” дедилар” (Ибн Ҳиббон ривояти).
Фойда: Кўп кишилар ўзларига фарз қилинган ҳажни адо қилмасдан туриб ўзгалар номидан ҳаж қиладилар. Бу эса, уни билимсизлигидандир. Демак, дастлаб ўзини ҳажини адо қилиб, кейинги йилларда имкони бўлса бошқалар номидан ҳаж қилиш лозим.
23. РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҲИЖРАТДАН КЕЙИН ТЎРТ МАРТА УМРА ҚИЛГАНЛАР
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم اعْتَمَرَ أَرْبَعَ عُمَرٍ عُمْرَةَ الْحُدَيْبِيَةِ وَعُمْرَةَ الثَّانِيَةِ مِنْ قَابِلٍ عُمْرَةَ الْقَضَاءِ فِى ذِى الْقَعْدَةِ وَعُمْرَةَ الثَّالِثَةِ مِنَ الْجِعِرَّانَةِ وَالرَّابِعَةِ الَّتِى مَعَ حَجَّتِهِ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт маротаба умра қилганлар: Ҳудайбия умраси, иккинчи умра келгуси йили зул қаъда ойида қазо умра, учинчи умра Жиирронадан эҳромга кирганлар, тўртинчиси ҳажлари билан бирга қилганлар” (Термизий ривояти).
24. РАМАЗОНДА ҚИЛИНГАН УМРАНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАЖГА БАРОБАР
عن أم معقل رَضِيَ اللهُ عَنْها عن النبي صلى الله عليه وسلم ، قال : « اعتمري في رمضان ، فإن عمرة في رمضان تعدل حجة.
Умму Маъқал розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Рамазонда умра қилинглар, чунки рамазонда қилинган умра (ажру савобда) ҳажга тенгдир” дедилар” (Термизий ривояти).
عن عثمان بن أبي العاص رَضِيَ اللهُ عَنْه قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم واعلم أن العمر هي الحج الأصغر وأن عمرة خير من الدنيا وما فيها وحجة خير من عمرة
Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Билгинки, умра у ҳажжул асғардир ва умра дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир. Ҳаж эса, умрадан яхшидир” дедилар” (Муъжами кабийрдан қисқартирилган ҳолда келтирилган).
عن بن عباس رَضِيَ اللهُ عَنْه قال جاءت أم سليم إلى النبي صلى الله عليه وسلم فقالت حج أبو طلحة وابنه وتركاني فقال يا أم سليم عمرة في رمضان تعدل حجة
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Умму Сулайм Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб:
“Абу Талҳа ва унинг ўғли ҳаж қилиб, иккалалари ҳам мени тарк қилдилар” деди.
Шунда у зот:
“Эй, Умму Сулайм рамазонда қилинган умра (ажру савобда) ҳажга баробар бўлади” дедилар” (Ибн Ҳиббон ривояти).
25. МАККАДАН АРАФОТГАЧА УЛОВДА БОРИЛСА, ҲАР БИР БОСИЛГАН ҚАДАМГА ЕТМИШТА АЖР ЁЗИЛАДИ
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضى الله عَنْهُمَا ، أَنَّهُ قَالَ لِبَنِيهِ: يا بني ، اخْرُجُوا مِنْ مَكَّةَ حَاجِّينَ مُشَاةً فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "إنّ لِلْحاجِّ الرَّاكِبِ بكلِّ خَطْوَةٍ تَخْطُوها رَاحِلَتُهُ سَبْعِينَ حَسَنَة ولِلْماشِي بِكلِّ خَطْوَةٍ يَخْطُوها سَبْعَمِائَةٍ حَسَنَةٍ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
У ўғлига:
“Ҳаж қилгувчи ҳолатда Маккадан (арафотга) пиёда чиқинглар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Уловли ҳожи учун улови босган ҳар бир қадамига етмишта ҳасана ва пиёда учун ҳар бир босган қадамига етти юзта ҳасана бўлади” деяётганларини эшитдим” деди (Муъжами кабийр).
Фойда: Маккаи мукаррамадан арафотгача пиёда бориб, пиёда ортга қайтган ҳожига уловда бориб, уловда қайтган ҳожига нисбатан олти юз ўттизта ажр зиёда бўлади. Шу билан бирга арафотдан тушишда пиёда тушиш уловга нисбатан осонроқдир ва савоби ҳам зиёдадир.
26. МАККАИ МУКАРРАМАДАН АРАФОТГА ПИЁДА БОРИБ, ПИЁДА ҚАЙТГАН ҲОЖИНИНГ ҲАР БИР БОСГАН ҚАДАМИГА ЕТТИ ЮЗ МИНГ АЖР БЕРИЛАДИ
عَنْ زَاذَانَ قَالَ : مَرِضَ ابْنُ عَبَّاسٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُمَا مَرَضًا فَدَعَا وَلَدَهُ فَجَمَعَهُمْ فَقَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِصلى الله عليه وسلم يَقُولُ :«مَنْ حَجَّ مِنْ مَكَّةَ مَاشِيًا حَتَّى يَرْجِعَ إِلَى مَكَّةَ كَتَبَ اللَّهُ لَهُ بِكُلِّ خَطْوَةٍ سَبْعَمِائَةِ حَسَنَةٍ كُلُّ حَسَنَةٍ مِثْلُ حَسَنَاتِ الْحَرَمِ» قِيلَ وَمَا حَسَنَاتُ الْحَرَمِ قَالَ «بِكُلِّ حَسَنَةٍ مِائَةُ أَلْفِ حَسَنَةٍ».
Зозонадан ривоят қилинади:
“Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо қаттиқ касал бўлиб, фарзандини чақириб, уларни жамлаб:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким пиёда Маккадан ҳаж қилса, Маккага қайтгунича Аллоҳ унинг ҳар бир (босган) қадамига етти юзта ҳасана ёзади. Ҳар бир ҳасана ҳарам ҳасанотлари мисличадир”. “Ҳарам ҳасанотлари нима?” дейилди. У зот:
“Ҳар бир ҳасана эвазига юз минг ҳасана бордир” деяётганларини эшитдим” деди (Ҳоким, Байҳақий ривояти).
27. НИФОС ҲОЛАТДА ЭҲРОМГА КИРИШ ЖОИЗ
عَنْ جَابِرٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ نَفَسَتْ أَسْمَاءُ بِنْتُ عُمَيْسٍ مُحَمَّدَ بْنَ أَبِى بَكْرٍ فَأَرْسَلَتْ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ تَسْأَلُهُ كَيْفَ تَفْعَلُ فَأَمَرَهَا أَنْ تَغْتَسِلَ وَتَسْتَثْفِرَ بِثَوْبِهَا وَتُهِلَّ .
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Асмо бинт Умайс (ҳажжатул видоъда) Муҳаммад ибн Абу Бакр(ни туғиб, шу сабаб)дан нифос кўриб, Расулуллоҳга одам юбориб, нима қилиши ҳақида сўради. У зот уни: “Ғусл қилиб, ўз кийими билан қонни тўсишга ҳамда эҳромга киришига” буюрдилар” (Насоий ривояти).
Фойда: Ушбу ҳадисдан ҳайз ва нифос ҳолатда эҳромга кириш макруҳ эмаслиги маълум бўлади.
28. ҲАЙЗ ҲОЛАТДА ТАВОФДАН БОШҚА ҲАЖНИНГ БАРЧА РУКНЛАРИНИ АДО ҚИЛИШ
عَنْ عائشة رضي اللّهُ عنها قَالَتْ خَرَجْنَا لاَ نَنْوِى إِلاَّ الْحَجَّ فَلَمَّا كُنَّا بِسَرِفَ حِضْتُ فَدَخَلَ عَلَىَّ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَأَنَا أَبْكِى فَقَالَ « أَحِضْتِ » . قُلْتُ نَعَمْ . قَالَ « إِنَّ هَذَا شَىْءٌ كَتَبَهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ عَلَى بَنَاتِ آدَمَ فَاقْضِى مَا يَقْضِى الْمُحْرِمُ غَيْرَ أَنْ لاَ تَطُوفِى بِالْبَيْتِ"
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Биз ҳаж ниятида чиқиб, Сарифга келганимизда ҳайз кўрдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени олдимга кирдилар. Мен йиғлаётган эдим. Шуда у зот:
“Ҳайз кўрдингми?” дедилар. Мен:
“Ҳа” дедим. У зот:
“Бу - Аллоҳ азза важалла Одам қизларига тақдир қилган нарсасидир. Бас, байтни тавофидан бошқа муҳрим нимани адо қилса, адо қилгин” дедилар” (Насоий ривояти).
29. УЧ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИШ УЧУН УЛОВНИ БОҒЛАШ
عَن أبي هُرَيْرَة رَضِيَ اللَّهُ عَنْه عَن النَّبِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم َ قَالَ : " لَا تُشدُّ الرّحال إِلَّا إِلَى ثَلَاثَة مَسَاجِد : مَسْجِد الْحَرَام ، وَمَسْجِد الرَّسُول ، وَمَسْجِد الْأَقْصَى " .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Учта масжидда (ибодат қилиш учун) уловни боғлаш жоиз: Масжиди ҳарам, Масжиди расул, Масжиди ақсо” дедилар” (Бухорий ривояти).
30. МАСЖИДУЛ ҲАРОМДА ЎҚИЛГАН НАМОЗГА ЮЗ МИНГ, МАСЖИДУН НАБАВИЙ ВА АҚСОДА ЭЛЛИК МИНГ САВОБ ЁЗИЛАДИ
عن أنس بن مالك رَضِيَ اللَّهُ عَنْه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :صَلاَةُ الرَّجُلِ فِي بَيْتِهِ بِصَلاَةٍ وَصَلاَتُهُ فِي مَسْجِدِ الْقَبَائِلِ بِخَمْس وَعِشْرِينَ صَلاَةً وَصَلاَتُهُ فِي المَسْجِدِ الَّذِي يُجَمِّعُ فِيهِ بِخَمْسِمَائَةِ صَلاَةٍ وَصَلاتُهُ فِي المَسْجِدِ الأَقْصَى بِخَمْسِينَ ألْفَ صَلاَةٍ وَصَلاَتُهُ فِي مَسْجِدِي هَذَا بِخَمْسِينَ ألْفَ صَلاَةٍ وَصَلاَتُهُ فِي المَسْجِدِ الحَرَامِ بِمائَةِ أَلْفِ صَلاَةٍ.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кишини уйидаги намози бир намозга баробардир. Қабила масжидидаги намози йигирма беш намозга баробардир ва жомеъ масжидидаги бир намози беш юз намозга тенгдир. Масжидул ақсодаги бир намози эллик минг намозга тенгдир. Мени масжидимдаги бир намози эллик минг намозга баробардир. Масжидул ҳаромдаги бир намози юз минг намозга тенгдир” дедилар” (Ибн Можа ривояти).
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْه قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَاةٌ فِي مَسْجِدِي هَذَا أَفْضَلُ مِنْ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ إِلَّا الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ وَصَلَاةٌ فِي الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ أَفْضَلُ مِنْ مِائَةِ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менинг бу масжидимдаги намоз ундан бошқалардаги мингта намоздан афзалдир. Фақат масжидул ҳаром бундан мустаснодир. Масжидул ҳаромдаги намоз ундан бошқадаги юз минг намоздан афзалдир” (Ибн Можа ривояти).
عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْه أَنْ النَّبِيّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ صَلَاةٌ فِي مَسْجِدِي هَذَا أَفْضَلُ مِنْ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ إِلَّا الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менинг бу масжидимдаги намоз ундан бошқалардаги мингта намоздан афзалдир. Фақат Масжидул ҳаром бундан мустаснодир” (Бухорий ривояти).
Фойда: Ҳожиларга Масжидул ҳаром ва Масжидун набавийда намоз ўқиш имкони бўлса, уни қадрини билиш лозимдир ва у ердаги бирор вақт намозни қўлдан бой бермасликлари даркор. Акс ҳолда, шунча фазилат қўлдан бой берилади ва уни ортга қайтариш жуда мушкулдир.
31. ЗАМЗАМ СУВИДАН ВАТАНГА ОЛИБ КЕТИШ САОДАТИ
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْها أَنَّهَا كَانَتْ تَحْمِلُ مَاءَ زَمْزَمَ فِي الْقَوَارِيرِ، وَتَذْكُرُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَعَلَ ذَلِكَ وَكَانَ يَصُبُّ عَلَى الْمَرْضَى وَيَسْقِيهِمْ .
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“У замзам сувини шиша идишларда кўтариб олиб кетар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар ва касаллар устидан қуяр ва уларга ичкизар эдилар деб айтарди”.
32. МАДИНАИ МУНАВВАРАГА ҚИЁМАТГАЧА ЎЛАТ ҲАМ ДАЖЖОЛ ҲАМ КИРА ОЛМАЙДИ
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أَنْقَابِ الْمَدِينَةِ مَلَائِكَةٌ لَا يَدْخُلُهَا الطَّاعُونُ وَلَا الدَّجَّالُ
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мадинанинг йўлларида фаришталар бор. Унга ўлат ҳам, Дажжол ҳам кира олмайди”, дедилар” (Бухорий ривояти).
33. МАДИНАИ МУНАВВАРАДА ВАФОТ ЭТУВЧИЛАРГА ШАФОАТ БАШОРАТИ
عَنْ عبد الله ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ اسْتَطَاعَ أَنْ يَمُوتَ بِالْمَدِينَةِ فَلْيَمُتْ بِهَا فَإِنِّي أَشْفَعُ لِمَنْ يَمُوتُ بِهَا.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки Мадинада вафот эта олса, унда вафот этсин. Чунки, унда вафот этган кишини шафоат қиламан” дедилар” (Термизий ривояти).
Фойда: Мадинаи мунавварда вафот этган ҳожиларга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қилиш ваъдасини бермоқдалар.
34. МАДИНАИ МУНАВВАРА ҲУРМАТИ ВА МУҚАДДАСЛИГИГА ХИЛОФ ИШ ҚИЛГУВЧИЛАРГА ЛАЪНАТ ВАЪДАСИ
عَنْ عَلِىٍّ رضى الله عنه قَالَ مَا كَتَبْنَا عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِلاَّ الْقُرْآنَ وَمَا فِى هَذِهِ الصَّحِيفَةِ. قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "الْمَدِينَةُ حَرَامٌ مَا بَيْنَ عَائِرٍ إِلَى ثَوْرٍ فَمَنْ أَحْدَثَ حَدَثًا أَوْ آوَى مُحْدِثًا فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللَّهِ وَالْمَلاَئِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ لاَ يُقْبَلُ مِنْهُ عَدْلٌ وَلاَ صَرْفٌ وَذِمَّةُ الْمُسْلِمِينَ وَاحِدَةٌ يَسْعَى بِهَا أَدْنَاهُمْ فَمَنْ أَخْفَرَ مُسْلِمًا فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللَّهِ وَالْمَلاَئِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ لاَ يُقْبَلُ مِنْهُ عَدْلٌ وَلاَ صَرْفٌ وَمَنْ وَالَى قَوْمًا بِغَيْرِ إِذْنِ مَوَالِيهِ فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللَّهِ وَالْمَلاَئِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ لاَ يُقْبَلُ مِنْهُ عَدْلٌ وَلاَ صَرْفٌ".
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фақат Қуръон ва бу саҳифадаги нарсани ёзиб қолдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мадинанинг ҳарами Айр билан Савр орасидадир. Ким унда бир бидъат пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. (Қиёмат куни) Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди. Мусулмонларнинг зиммаси бир бўлиб, уларнинг энг пасти ҳам унга кўра саъй қилади. Ким мусулмонга берган аҳдини бузса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. (Қиёмат куни) ундан нафл ҳам, фарз ҳам қабул қилинмас. Ким мавлоларининг изнисиз бир қавмга волий бўлса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. (Қиёмат куни) Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди», дейилган.
Фойда: Мадинаи мунавваранинг жанубида, Макка тарафда, Зул Ҳулайфа яқинида Айр тоғи жойлашган. Ундан Мадинанинг ҳарами бошланади. Унинг қарама-қаршисида, яъни Уҳуд тоғининг орқасида Савр тоғи бўлиб, у Мадинанинг шимолида жойлашгандир. Саврнинг чўққисидан мадинанинг ҳарами бошланади.
35. ДАЖЖОЛ ЧИҚҚАН ВАҚТДА МАДИНАИ МУНАВВАРАНИНГ ЕТТИ ЭШИГИ БЎЛАДИ ВА ҲАР БИР ЭШИКДА ИККИ ФАРИШТА ТУРАДИ
عَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ، قَالَ: لاَ يَدْخُلُ الْمَدِينَةَ رُعْبُ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ ، لَهَا يَوْمَئِذٍ سَبْعَةُ أَبْوَابٍ ، عَلَى كُلِّ بَابٍ مَلَكَانِ.
Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мадинага масиҳ Дажжолнинг ҳайбати кирмайди. Чунки, у вақтда у(Мадина)нинг еттита дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозада икки фаришта бўлади” дедилар” (Бухорий ривояти).
36. ЖАННАТ БОҒИДАГИ НАМОЗ ВА ИБОДАТНИНГ ФАЗИЛАТИ
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنّ رَسُولَ اللّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: "مَا بَيْنَ بَيْتِي وَمِنْبَرِي رَوْضَةٌ مِنْ رِيَاضِ الْجَنّةِ. وَمِنْبَرِي عَلَىَ حَوْضِي".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Уйим билан минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ бор. Минбарим эса, ҳавзи кавсарим устидадир” дедилар” (Бухорий ривояти).
Фойда: Жаннат боғида, яъни Расулуллоҳ минбари олдида намоз ўқиш билан жаннат боғи ва ҳавзи кавсардан ичиш насиб бўлади.
37. НАБАВИЙ МАСЖИДДА ҚИРИҚ РАКЪАТ НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ، أَنَّهُ قَالَ: مَنْ صَلَّى فِي مَسْجِدِي أَرْبَعِينَ صَلاَةً ، لاَ يَفُوتُهُ صَلاَةٌ ، كُتِبَتْ لَهُ بَرَاءَةٌ مِنَ النَّارِ ، وَنَجَاةٌ مِنَ الْعَذَابِ ، وَبَرِئَ مِنَ النِّفَاقِ.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким мени масжидимда қириқ (маҳал) намоз ўқиб, бирор намозни қолдирмаса, унга дўзахдан сақланиш, азобдан нажот ва нифоқдан эминлик ёзилинади” дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).
Фойда: Ҳожилар одатда Мадинаи мунавварада саккиз кун турадилар. Ўша вақт оралиғида озгина эътибор билан беш вақт намозни жамоат билан Набавий масжидда адо қилсалар, ҳадисда ваъда қилинган улуғ фазилатга эга бўладилар.
38. ҚУБО МАСЖИДИДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم يأْتِي مَسْجِدَ قُبَاءٍ، رَاكِباً ومَاشِياً. فَيصَلّى فِيهِ رَكْعَتَينِ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубо масжидига уловда ҳам, пиёда ҳам келиб, унда икки ракъат намоз ўқир эдилар” (Бухорий ривояти).
عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْتِي مَسْجِدَ قُبَاءٍ كُلَّ سَبْتٍ مَاشِيًا وَرَاكِبًا.
Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар шанба Қубо масжидига гоҳида уловда, гоҳида пиёда келиб турар эдилар” (Бухорий ривояти).
عَنْ أُسَيْد بْنِ ظُهَيْرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الصَّلاَةُ فِي مَسْجِدِ قُبَاءٍ كَعُمْرَةٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.
Усайд ибн Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қубо масжидидаги намоз(нинг савоби) худди умра кабидир”, дедилар” (Термизий ривояти).
عَنْ سَهْلِ بْنِ حنِيفٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم : مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ وُضُوءَهُ ، ثُمَّ جَاءَ مَسْجِدَ قُبَاءَ ، فَرَكَعَ فِيهِ أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ كَانَ ذَلِكَ عَدْلُ عُمْرَةٍ.
Саҳл ибн Ҳуниф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким яхшилаб таҳорат олиб, сўнг Қубо масжидига келса ва унда тўрт ракъат намоз ўқиса, шу у учун умранинг баробари бўлади” дедилар” (Муъжами кабийр).
39. МАДИНАИ МУНАВВАРА ХУРМОЛАРИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِى وَقَّاصٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ :« مَنْ أَكَلَ سَبْعَ تَمَرَاتٍ مِمَّا بَيْنَ لاَبَتَيْهَا حِينَ يُصْبِحُ لَمْ يَضُرَّهُ سُمٌّ حَتَّى يُمْسِىَ ».
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким тонгда Лобатайҳ (Уҳуд ва Айр тғлари) орасидаги жойдан еттита хурмо еса, то кеч киргунича заҳар унга таъсир қилмайди” деганлар” (Имом Муслим ривояти).
40. МАДИНАИ МУНАВВАРАНИНГ АЖВА ХУРМОСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِى وَقَّاصٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ يَقُولُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ مَنْ اصْطَبَحَ بِسَبْعِ تَمَرَاتِ عَجْوَةٍ لَمْ يَضُرَّهُ ذَلِكَ الْيَوْمَ سَمٌّ وَلَا سِحْرٌ.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Бемор бўлдим. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар. У зот қўлларини икки кўкрагим орасига қўйдилар. Унинг совуғини қалбимда ҳис этдим. Сўнгра у зот:
“Сен юраги хаста одам экансан. Сақифлик Ҳорис ибн Калданинг олдига бор. У табиблик қиладиган одам. Бас, у Мадинанинг ажвасидан етти дона хурмо олиб, данаги билан туйсин. Сўнгра сенга ичирсин”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).
Фойда: Ажва хурмо мислсиз таъмга эга бўлиши билан бир қаторда, заҳар ва сеҳр асарини ҳам кетказувчи хусусиятга эгадир. Шу билан бир қаторда ўтган ҳадисда Мадинаи мунавваранинг барча хурмолари фазилатли экани ҳақида сўз юритилди. Шунинг учун ҳожилар ўз юртларига қайтишда у ер хурмоларидан ўзлари билан олиб кетсалар, ҳамшаҳрлари ҳам Мадина хурмоларининг фазилатларидан баҳраманд бўладилар.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 6 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2026 йил 7 августда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Конституциявий Қонуннинг мақсади
Ушбу Конституциявий Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг (бундан буён матнда Администрация деб юритилади) фаолиятини тартибга солишдан иборат.
2-модда. Администрация тўғрисидаги қонунчилик
Администрация тўғрисидаги қонунчилик Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Конституциявий Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
3-модда. Администрациянинг ҳуқуқий мақоми
Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошлиғи сифатида давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ва ҳамкорлигини таъминлашига кўмаклашадиган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларини амалга оширишни ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органидир.
Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижроси доирасида давлат органларининг ва ташкилотларининг, давлат иштирокидаги корхоналарнинг (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) фаолиятини мувофиқлаштиради, мазкур ҳужжатларнинг ижросини мониторинг қилади ва назоратини ташкил этади.
Администрация ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва унга ҳисобдордир.
Администрация юридик шахс ҳисобланади, у Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга эга бўлади.
4-модда. Администрация фаолиятининг асосий принциплари
Администрация фаолиятининг асосий принциплари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг устуворлиги, холислик, мустақиллик, очиқлик ҳамда шаффофликдан иборат.
5-модда. Администрацияни шакллантириш
Администрация Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шакллантирилади.
Администрацияга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Администрация Раҳбари бошчилик қилади.
Администрация ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган асосий йўналишлар доирасида амалга оширади.
Администрация Раҳбари ва унинг шартнома асосида жалб қилинадиган маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси, Администрация Раҳбарининг ўринбосарлари, Администрация Раҳбари котибияти мудири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, уларнинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллари, Администрация таркибий бўлинмаларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари Администрациянинг мансабдор шахслари (бундан буён матнда Администрациянинг мансабдор шахслари деб юритилади) ҳисобланади.
Администрация бошқарув ва хизматчи ходимларининг лавозимлари рўйхати Администрация тўғрисидаги низомда белгиланади.
Администрациянинг регламенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотлари тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Администрация тўғрисидаги низом, Администрация ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотлари тўғрисидаги низомлар, Администрация таркибий бўлинмалари фаолиятининг асосий йўналишлари ва Администрация ходимларининг штатлар жадвали Администрация Раҳбари томонидан тасдиқланади.
Администрациянинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар, Администрация ходимларининг функционал вазифалари ва Администрация таркибий бўлинмаларининг тузилмалари Администрация таркибий бўлинмаларининг бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
6-модда. Администрациянинг асосий вазифалари
Администрациянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши ҳолатини таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлаш ҳамда янги муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш;
мамлакатда қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишини таъминлашга ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, куч ишлатишга ваколатли тузилмалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари, мансабдор шахслар фаолиятини мувофиқлаштириш;
давлат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикасининг суверенитетини ҳимоя қилиш, унинг хавфсизлигини ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш ҳамда халқ фаровонлигини юксалтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилиш ҳуқуқлари амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиш;
давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишда уларнинг ролини кучайтиришга қаратилган самарали ҳамкорликни ташкил этиш, умуммиллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш;
ягона давлат кадрлар сиёсати амалга оширилишини ва давлат хизмати ишларининг бошқарилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Администрация ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларини амалга оширишга кўмаклашувчи маслаҳат-кенгаш органларининг фаолиятини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мувофиқлаштирилишини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик сиёсати соҳасидаги ваколатлари амалга оширилишини ташкил этиш ва таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг инсон ҳуқуқларига ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига риоя этилишининг кафили сифатидаги, давлат суверенитетини, хавфсизлигини ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш ваколатлари амалга оширилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ва ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ваколатлари амалга оширилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқаро муносабатлар билан боғлиқ фаолиятига оид ваколатлари амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқи амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролик ва сиёсий бошпана бериш, амнистия ва судлар томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этишга оид масалаларни кўриб чиқиш бўйича ваколатлари амалга оширилишини таъминлаш;
қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Администрация Раҳбари фармойишлари ва топшириқларининг ижро этилишини ташкил этиш, назоратини олиб бориш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш.
2-боб. Администрациянинг фаолиятини ташкил этиш
7-модда. Администрациянинг асосий ваколатлари
Администрация ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги асосий ваколатларга эга бўлади:
Администрацияга белгиланган тартибда киритилган қонунчилик ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари лойиҳаларини якуний ишлаб чиқишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Администрация Раҳбарининг фармойишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини мустақил равишда ишлаб чиқиш;
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантиришнинг долзарб йўналишларини ўрганиш ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари, шу жумладан ҳокимлар бошчилигида ишчи комиссиялар ва ишчи гуруҳлар тузиш;
зарур материаллар ва маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраш ҳамда олиш, шу жумладан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда доимий асосда олиш, барча давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларидан, маълумотлар базаларидан, ахборот-маълумот қайдларидан, архивларидан, маълумотларга ишлов беришнинг автоматлаштирилган тизимларидан ҳамда бошқа ахборот ресурсларидан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Администрация ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш;
давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ҳамда топшириқлар бериш, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида батафсил маълумот талаб қилиш;
қонунларни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларини, Администрация Раҳбарининг фармойишлари ва топшириқларини амалга ошириш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўрганиш, шунингдек ўрганиш натижалари бўйича материалларни аниқланган қоидабузарликларни ва камчиликларни бартараф этиш учун ушбу давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарларига юбориш;
давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари фаолияти самарадорлигини, улар томонидан қонунларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Администрация Раҳбари фармойишлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш ҳолатини баҳолаш, шунингдек бу борада ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун ушбу мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган масала юзасидан ташаббус кўрсатиш;
давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг ижроси ва уларга бириктирилган тармоқ (соҳа) бўйича аниқ натижаларга эришишнинг боришини кўриб чиқиш ҳамда муҳокама қилиш мақсадида навбатдан ташқари ҳайъатларни (йиғилишларни) чақириш юзасидан таклифлар киритиш;
ахборот-таҳлилий материалларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини ва мутахассисларини жалб этиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини ташкил этиш ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу тузилмалар зиммасига юклатилган вазифаларнинг улар томонидан амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Администрацияга ишга қабул қилиш учун номзодларни давлат органларидан ва ташкилотларидан мустақил равишда танлаб олишни амалга ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг Администрацияга келиб тушадиган мурожаатлари кўриб чиқилишини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси томонидан кўриб чиқилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан мукофотлаш, кўкрак нишонлари билан тақдирлаш учун номзодларнинг ўрганилишини ташкил этиш;
ўз зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш соҳасидаги давлат сирларини ташкил этувчи архив маълумотларини ҳамда бошқа маълумотларни сақлаш, расмийлаштириш, улардан фойдаланиш ва уларни беришнинг алоҳида тартибини белгилаш, зарур ахборот тизимларини яратиш, шунингдек махфийлик режимини мустақил равишда таъминлаш, унга риоя этилишини назорат қилиш ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари бажарилишини текшириш тадбирларини ташкил этиш.
Администрация қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8-модда. Администрация Раҳбарининг ҳуқуқий мақоми
Администрациянинг фаолияти мазкур Конституциявий Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Администрация зиммасига юклатилган вазифаларга ва асосий йўналишларга мувофиқ Администрация Раҳбари томонидан ташкил этилади ҳамда мувофиқлаштирилади.
Администрация Раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатларини, шу жумладан давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ва ҳамкорлигини таъминлашга оид ваколатларини амалга оширишни ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлашни ташкил этиш учун масъул мансабдор шахс ҳисобланади.
9-модда. Администрация Раҳбарининг ваколатлари
Администрация Раҳбари:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошлиғи сифатида давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлашга оид фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлашга раҳбарлик қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти мувофиқлаштирувида Администрация фаолиятига раҳбарлик қилади, Администрация таркибий бўлинмаларининг тизимли фаолиятини таъминлайди, Администрациянинг фаолиятини ташкил этишга доир фармойишлар чиқаради;
Администрациянинг ташкилий тузилмасига қўшимча штат бирликларини киритади ва қисқартиради, тегишли соҳалар ва тармоқларни ривожлантириш бўйича лойиҳа офисларини ташкил этади ҳамда тугатади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари (бундан буён матнда Олий Мажлис палаталари деб юритилади), суд ҳокимияти ҳамда судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлигини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлаш чораларини кўради, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ҳамда куч ишлатишга ваколатли тузилмалар фаолиятига оид ваколатлари амалга оширилишини таъминлаш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини назорат қилади, мувофиқлаштиради ҳамда унинг натижадорлигини баҳолашни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига ўз ваколатлари доирасида топшириқлар беради ҳамда уларнинг ижросини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти учун ахборот-таҳлилий ва ташкилий материалларни тайёрлашни ташкил этади, жамият ва давлат ҳаёти учун муҳим бўлган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига таҳлилий ахборот киритади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳат-кенгаш органлари фаолиятини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш чораларини кўради, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий тусдаги ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни мувофиқлаштиради, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган қонун лойиҳаларини Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиш жараёнларида ўз вакиллари орқали иштирок этади;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади, шунингдек давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади;
давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиши талаб этиладиган масалаларни кўриб чиқишни ташкил этади;
ҳудудий ривожланиш дастурларини амалга оширишни мувофиқлаштиради ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолатини мониторинг қилади, шунингдек ҳудудларни ривожлантиришдаги тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилади, уларни лозим даражада бажармаган мансабдор шахсларга нисбатан лавозимдан озод этишгача бўлган интизомий таъсир чораларини қўллашни ташкил этади, ушбу масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади;
давлат органлари учун асосий самарадорлик кўрсаткичлари тизимининг жорий этилишига ва амал қилишига кўмаклашади;
белгиланган тартибда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг ҳуқуқий, молиявий, коррупцияга қарши ҳамда бошқа турдаги экспертизаларини ташкил этади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти номига келиб тушган мурожаатларига оид масалалар билан боғлиқ ишларнинг, шунингдек давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича жамоатчилик фикри мониторингининг амалга оширилишини, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг долзарб муаммолари ўрганилишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига кўра мамлакат ичида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти манфаатларини ифода этади, халқаро музокаралар ва тадбирларда иштирок этади;
Администрациянинг давлат органлари ва ташкилотлари билан боғлиқ фаолиятини тартибга солишга ҳамда бу борада уларнинг фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат тусига эга фармойишларни имзолайди;
тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича ҳамда ушбу лавозимдаги раҳбарларни озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларини лавозимга тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади, шунингдек давлат кадрлар сиёсати амалга оширилишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган масалалар бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартиб асосида давлат органлари ва ташкилотларида комплаенс назорати хизмати тузилмаларини, шунингдек улар раҳбарларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари (маслаҳатчи) лавозимларини жорий этади ва тугатади;
Администрация мажлисларида раислик қилади, уларда кўриб чиқилган масалалар юзасидан топшириқларнинг баённомаларини имзолайди;
Администрациянинг мансабдор шахсларини, бошқарув ва хизматчи ходимларини қонунчиликда белгиланган тартибда хорижий давлатларга хизмат сафарларига юборади.
Администрация Раҳбари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Администрация Раҳбари ўзига тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, таклифлар тайёрлашда, Администрация Раҳбарининг топшириқлари амалга оширилишини ташкил этиш ва ижросини назорат қилиб боришда, Администрация фаолиятининг марказлашган ҳолда бошқарилишини таъминлашда ҳамда бошқа вазифаларни амалга оширишда кўмаклашиш учун шартнома асосида мустақил маслаҳатчиларни жалб қилиши мумкин.
10-модда. Администрациянинг таркибий бўлинмалари
Администрация Раҳбарининг котибияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабулхонаси, Администрация Раҳбарининг ўринбосарлари бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари ва вакиллари бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти, Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколи, Администрация департаментлари, Комплаенс хизмати, Ишлар бошқармаси ва Администрациянинг ташкилий тузилмасига кирувчи бошқа бўлинмалар Администрациянинг таркибий бўлинмаларидир.
Администрация таркибий бўлинмаларининг асосий вазифалари, фаолияти йўналишлари ва иш тартиби Администрация Раҳбари томонидан тасдиқланадиган Администрация тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Администрация таркибий бўлинмаларининг мақсадли иш фаолияти ҳар йили Администрация Раҳбари томонидан тасдиқланадиган ҳамда Администрациянинг таркибий бўлинмалари учун чораклик, ярим йиллик ва йиллик амалий натижаларни ўзида акс эттирадиган Администрациянинг фаолият дастурига мувофиқ амалга оширилади.
Администрацияда иш юритиш Администрация Раҳбари томонидан тасдиқланадиган Ҳужжатлар билан ишлаш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Администрация ҳузурида тегишли соҳалар ва фаолият йўналишлари бўйича давлат органлари ва ташкилотлари ташкил этилиши мумкин.
11-модда. Администрациянинг мансабдор шахсларини, бошқарув ва хизматчи ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш
Администрация Раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси, Администрация Раҳбарининг ўринбосарлари, Администрация Раҳбари котибиятининг мудири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллари, Администрациянинг бошқа таркибий бўлинмалари бошлиқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартиб асосида лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг биринчи ўринбосарини ва ўринбосарларини ҳамда Администрация таркибий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарини ва ўринбосарларини, Комплаенс хизмати бошлиғини, Канцелярия мудирини ҳамда Администрациянинг бошқарув ва хизматчи ходимларини, шунингдек Администрация ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларини ҳамда уларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Администрация Раҳбари томонидан амалга оширилади.
Администрациянинг мансабдор шахсларига, бошқарув ва хизматчи ходимларига Администрация регламентида белгиланган тартибда хизмат гувоҳномаси берилади.
Хизмат гувоҳномаси ходимнинг Администрацияга мансублигини, унинг шахсини ва лавозимини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Хизмат гувоҳномаси Администрация ходимининг ушбу Конституциявий Қонунда кўрсатилган ҳуқуқларга эга эканлигини ва ваколатлардан фойдаланишини тасдиқлайди.
Администрация ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ушбу ташкилотлар раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Администрация Раҳбари билан келишилган ҳолда Администрация ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотларидаги лавозимларга тайинланган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг, ҳарбий бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ушбу идораларда ҳарбий хизматда қолдирилиши (кадрларнинг амалдаги захирасига киритилиши) мумкин.
12-модда. Администрация ҳужжатлари
Администрация Раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, топшириқлари ва ташаббуслари ижросини ташкил этиш мақсадида, шунингдек Администрация Раҳбарининг ваколатларига оид масалалар бўйича ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган фармойишлар ёки топшириқлар чиқаради.
Администрация Раҳбарининг фармойишлари, агар уларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация Раҳбарининг фармойишлари ва топшириқларини тўхтатиб туриши, бекор қилиши мумкин.
Администрация Раҳбари ўзи қабул қилган ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назоратни бевосита, Администрация таркибий бўлинмалари раҳбарлари ёки республика ижро этувчи ҳокимият органлари орқали амалга оширади.
Администрация Раҳбарининг фармойишлари ва топшириқларини ишлаб чиқиш, келишиш ва Администрация Раҳбарига имзолаш учун киритиш ҳамда Администрация Раҳбарининг фармойишларини эълон қилиш тартиби Администрациянинг регламентида белгиланади.
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг ижросини ташкил этиш ҳамда мониторинг қилиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари қонунчилик ҳужжатларининг ижроси юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Администрация Раҳбарининг топшириғига кўра, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ташаббуси бўйича, ушбу органлар ва ташкилотлар зиммасига юклатилган вазифаларнинг ижроси юзасидан ишлаб чиқилади.
Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини мустақил равишда ишлаб чиқишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш, имзолаш ҳамда эълон қилиш Администрациянинг регламентига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда Администрацияга киритиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, назорат қилиш ҳамда бажариш юзасидан ижро интизомининг ҳолатини тизимли равишда ва танқидий жиҳатдан таҳлил қилиш қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Администрациянинг регламентига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Администрация Раҳбари фармойишлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш бўйича ишларни бевосита назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш мақсадида Администрация Раҳбари барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик муассасаларида Администрация Раҳбарининг вакили лавозимини заруратга кўра жорий этишга ҳақли.
Администрация Раҳбарининг вакиллари Администрация Раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши фаолиятини ташкил этиш
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, куч ишлатишга ваколатли тузилмалар ҳамда ҳарбий тузилмалар, шунингдек ташқи ишлар сиёсати учун масъул идоралар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши таркибига киритилади ҳамда мазкур кенгаш уларнинг асосий фаолиятини мақсадли бошқарувчи ва уйғунликдаги ҳамкорлигини таъминловчи олий мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг раиси ҳисобланади ҳамда унга бошчилик қилади.
Администрация Раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда ушбу кенгаш аъзоларининг фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг ишчи органи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ҳисобланади.
Администрация Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қуролли Кучларга, мудофаага, сафарбарликка, хавфсизликка ва фавқулодда вазиятларга оид конституциявий ваколатларини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
15-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан устувор ёки стратегик деб белгиланган инвестиция, инфратузилма, саноат, энергетика, транспорт бўйича лойиҳаларнинг, ижтимоий ва бошқа лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, мониторинг ва назорат қилиш
Администрация Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан устувор ёки стратегик деб белгиланган инвестиция, инфратузилма, саноат, энергетика, транспорт бўйича лойиҳаларнинг, ижтимоий ва бошқа лойиҳаларнинг ўз вақтида, сифатли ҳамда натижали тарзда амалга оширилишини мувофиқлаштиради, мониторинг ва назорат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан устувор ёки стратегик деб белгиланган инвестиция, инфратузилма, саноат, энергетика, транспорт бўйича лойиҳаларнинг, ижтимоий ва бошқа лойиҳаларнинг рўйхати, уларнинг мақсадли кўрсаткичлари, асосий босқичлари ҳамда якуний муддатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, қарорларига, фармойишларига ёки топшириғига асосан Администрация Раҳбари томонидан тасдиқланади.
16-модда. Администрациянинг Олий Мажлис палаталари билан ҳамкорлиги
Администрация Олий Мажлис палаталари билан ҳамкорлик доирасида:
Олий Мажлис палаталари билан давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича доимий мулоқотни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи амалга оширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлис палаталарига киритиладиган дастурий ҳужжатларни ва бошқа масалаларни тайёрлашни мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишлилиги бўйича Олий Мажлис палаталарига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим этадиган лавозимларга номзодлар ҳамда бошқа масалалар бўйича ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юборилган қонунларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун тақдим этилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга оид ҳуқуқи амалга оширилишини таъминлайди.
Администрациянинг Олий Мажлис палаталари билан ҳамкорлиги қонунчилик ҳужжатларида ва Администрациянинг регламентида назарда тутилган бошқа масалалар бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
17-модда. Администрациянинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг бўйсунувидаги давлат органлари ҳамда ташкилотлари билан алоқалари
Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) ва унинг бўйсунувидаги давлат органлари ҳамда ташкилотлари билан алоқалари доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг ижросини ташкил этиш доирасида Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг бўйсунувидаги давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради, мазкур ҳужжатларнинг ижросини мониторинг қилади ва назоратини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига мурожаатномасида баён этилган топшириқларнинг Вазирлар Маҳкамаси ва унинг бўйсунувидаги давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан самарали ижро этилишини таъминлаш чора-тадбирларининг мониторингини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ҳамда тугатиш, уларнинг раҳбарларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳужжатларини тўхтатиш, бекор қилиш бўйича ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;
миллий ривожланиш стратегиялари, давлат дастурлари ва миллий лойиҳаларнинг республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилиши бўйича мониторингни ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг бўйсунувидаги давлат органлари ҳамда ташкилотлари фаолияти самарадорлигини таҳлил қилишда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига оид йиғилишлар ва муҳокамаларнинг ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан тайёрланишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан кадрлар сиёсатига оид таклифларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилишини таъминлайди.
Администрация Раҳбари ёки Администрациянинг ваколат берилган мансабдор шахси Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати, комиссиялари, кенгашлари, давлат органлари ва ташкилотларининг ҳайъатлари ҳамда бошқа коллегиал органлари мажлисларида ўз фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этишга ҳақли.
Администрациянинг Вазирлар Маҳкамаси билан алоқалари қонунчилик ҳужжатларида ва Администрациянинг регламентида назарда тутилган бошқа масалалар бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
18-модда. Администрациянинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан алоқалари
Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолиятига кўмаклашади, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолиятини мувофиқлаштиради, мониторинг ва назорат қилади.
Администрация:
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг ҳудудларда ижро этилиши юзасидан мониторингни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятлар ҳокимларини ва Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, қонунларини бузган ёки ҳокимнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракатлар содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод этиш, ҳокимларнинг ҳужжатларини тўхтатиш, бекор қилиш бўйича ваколатлари амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатини мониторинг қилади;
ҳудудларнинг иқтисодий, ижтимоий, инфратузилмавий ва экологик ривожланиш ҳолати, аҳолининг турмуш даражаси ҳамда ҳудудлар ўртасидаги тафовутлар тизимли равишда таҳлил қилинишини таъминлайди, аниқланган муаммоларнинг ечими бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига асосланган таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ташрифлари, йиғилишлари ва қарорларини тайёрлашни, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги ҳамкорликни ташкил этади.
Администрациянинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолиятига оид ваколатларини ташкил этиш ҳамда таъминлашга оид бошқа масалалар қонунчилик ҳужжатларида ва Администрациянинг регламентида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
19-модда. Администрациянинг суд ҳокимияти ва судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлиги
Администрация суд ҳокимияти ва судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлик доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳамкорликка оид масалалар бўйича таклифлар ва таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган суд ҳокимияти ва судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлигига оид ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;
суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни мувофиқлаштиради;
суд тизимини ислоҳ қилишга доир таклифларни ишлаб чиқади;
судлар ва судьялар ҳамжамияти органлари фаолияти учун зарур ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлайди.
Администрация қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалалар бўйича ҳам суд ҳокимияти ва судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорликни амалга ошириши мумкин.
20-модда. Администрациянинг Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари билан алоқалари
Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотларининг, мансабдор шахсларнинг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига биноан мувофиқлаштириш ва унинг натижадорлигини баҳолашни ташкил этиш Администрация томонидан амалга оширилади.
Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотларининг, мансабдор шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотларининг, мансабдор шахсларнинг фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади, соҳаларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш мониторингини олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқади, уларнинг фаолиятини баҳолайди ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотларининг, мансабдор шахсларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига киритади.
Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотларининг, мансабдор шахсларнинг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа йўналишлар бўйича ҳам мувофиқлаштиради.
21-модда. Администрациянинг давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари билан алоқалари
Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, манфаатлар тўқнашувининг ҳамда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш мақсадида ташкил этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти Администрациянинг Комплаенс хизмати томонидан мувофиқлаштирилади.
Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосарлари (маслаҳатчилари) Администрация Раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда улар ўз фаолияти давомида Администрациянинг вакили мақомига эга бўлади.
Администрация Комплаенс хизматининг давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари билан алоқалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибда ҳамда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
3-боб. Администрациянинг мансабдор шахслари, бошқарув ва хизматчи ходимлари фаолиятининг кафолатлари
22-модда. Администрациянинг мансабдор шахсларини, бошқарув ва хизматчи ходимларини моддий рағбатлантириш
Администрация мансабдор шахсларининг, бошқарув ва хизматчи ходимларининг иш ҳақи лавозим маошидан ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборатдир.
Администрациянинг мансабдор шахсларини, бошқарув ва хизматчи ходимларини моддий рағбатлантириш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
23-модда. Администрация мансабдор шахсларининг, бошқарув ва хизматчи ходимларининг ижтимоий таъминоти
Администрациянинг мансабдор шахсларига, бошқарув ва хизматчи ходимларига ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар берилади.
Администрациянинг ишлаш учун бошқа ҳудудлардан таклиф қилинган ҳамда Тошкент шаҳрида уй-жойга эга бўлмаган мансабдор шахсларига, бошқарув ва хизматчи ходимларига лавозимда бўлиш вақтида заруратга кўра, уларнинг аризасига биноан хизмат уй-жойи берилади.
Администрациянинг мансабдор шахсларини, бошқарув ва хизматчи ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими кафолатланган тиббий ёрдамдан ҳамда санаторий-соғломлаштириш хизматларидан ушбу мансабдор шахслар, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онаси) томонидан фойдаланиш ҳамда бошқа ижтимоий ёрдам кўрсатиш орқали амалга оширилади.
Администрациянинг мансабдор шахслари, бошқарув ва хизматчи ходимлари учун аввалги иш жойида берилган ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба (малака) даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун берилган устамалар ва қўшимча тўловлар сақлаб қолинади.
Администрация мансабдор шахсларининг, бошқарув ва хизматчи ходимларининг Администрациядаги узоқ муддатли хизматлари учун қўшимча устамалар белгилашда уларнинг бошқа органлар, ташкилотлар ва муассасалардаги иш стажи (хизмат даври) инобатга олинади.
Администрациянинг мансабдор шахслари, бошқарув ва хизматчи ходимлари аввалги иш жойи бўйича ходимлар учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чораларидан Администрация таркибий бўлинмаларида амалда бўлган меҳнат шароитлари ҳисобга олинган ҳолда ҳамда лавозим маоши ва бошқа тўловлар миқдорлари сақланган ҳолда фойдаланади.
Администрациянинг таркибий бўлинмаларида ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба (малака) даражаларини, малака тоифаларини, дипломатик даражаларни ва бошқаларни) олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Администрациянинг мансабдор шахслари, бошқарув ва хизматчи ходимлари учун қўшимча ижтимоий таъминот чоралари белгиланиши мумкин.
24-модда. Администрациянинг мансабдор шахсларини ва бошқарув ходимларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кафолатлари
Администрациянинг мансабдор шахслари ва бошқарув ходимлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши чоғида давлат ҳимоясида бўлади.
Администрация мансабдор шахсларининг ва бошқарув ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришига монелик қилиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилиш, уларга нисбатан таҳдид ёки зўрлик қилиш, ўз фаолиятини амалга ошириши муносабати билан уларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Администрациянинг мансабдор шахсларига ва уларнинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғига, фарзандларига ва ота-онасига) умрбод, Администрациянинг бошқарув ходимларига Администрациядаги фаолияти даврига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибда биометрик дипломатик паспортлар берилади.
Администрациянинг мансабдор шахслари ва бошқарув ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онаси) хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
25-модда. Администрация мансабдор шахсларининг ва бошқарув ходимларининг дахлсизлик кафолатлари
Администрациянинг мансабдор шахслари ва бошқарув ходимлари дахлсизликка ҳамда иммунитетга эга бўлади.
Администрация мансабдор шахсларининг ва бошқарув ходимларининг дахлсизлиги уларнинг ва улар оила аъзоларининг (турмуш ўртоғининг, фарзандларининг ва ота-онасининг) шахсий ҳаётига, турар жойига, хизмат хонасига, улар фойдаланадиган шахсий ва хизмат транспорт воситасига ҳамда алоқа ва коммуникация воситасига, хат-хабарларига, ёзишмаларига, электрон маълумотларига, уларга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилади.
Администрациянинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатишга, уларни жиноий жавобгарликка тортишга, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклайдиган бошқа ҳар қандай процессуал мажбурлов чораларини қўллашга, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишга, суриштирув, тергов ҳаракатлари ўтказишга ёки маъмурий қамоқ жазо чорасини қўллашга йўл қўйилмайди.
Администрациянинг бошқарув ходимлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ҳамда ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда қабул қилган қарорлари, содир этган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, билдирган фикрлари ва берган кўрсатмалари учун жиноий, маъмурий ёки фуқаровий жавобгарликка тортилмайди.
Администрацияда ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ҳамда ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун Администрациянинг бошқарув ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилигисиз жиноят ишини қўзғатиш, уларни жиноий жавобгарликка тортиш, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклайдиган бошқа ҳар қандай процессуал мажбурлов чораларини қўллаш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, суриштирув, тергов ҳаракатлари ўтказиш ёки суд тартибида маъмурий жазо ва ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашга йўл қўйилмайди.
Администрациянинг бошқарув ходими Администрацияда ишлаб турганида ва (ёки) ишдан бўшатилганидан кейин унга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.
Администрациянинг бошқарув ходимига нисбатан Администрацияда ишлаб турганида ва (ёки) ишдан бўшатилганидан кейин қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судловига тегишлидир.
Администрациянинг мансабдор шахслари, бошқарув ва хизматчи ходимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ваколатли давлат органлари томонидан махфийлик асосида ҳамкорликка жалб қилиниши, шу жумладан Администрациядан бўшатилганидан кейин ҳам жалб қилиниши тақиқланади.
Администрациянинг мансабдор шахслари ушбу Конституциявий Қонунда белгиланган дахлсизлик ва иммунитетни Администрациядан бўшатилганидан кейин умрбод, бошқарув ходимлари эса Администрациядан бўшатилганидан кейин беш йил давомида сақлаб қолади.
Ушбу моддада белгиланган қоидаларни бузган ҳолда олинган далиллар қонун ҳужжатларини бузган ҳолда олинган деб ҳисобланади
ва номақбул далиллар деб топилади.
Қонунчилик ҳужжатларига ушбу моддада назарда тутилган дахлсизликка оид қоидаларни бекор қилишга, оғирлаштиришга ёки дахлсизлик қўлланиладиган шахсларнинг ҳолатини ёмонлаштиришга олиб келадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда, бундай ўзгартиришлар Администрациянинг ушбу Конституциявий Қонунда белгиланган қоидалар қўлланиладиган мансабдор шахсларига ва бошқарув ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди, шу жумладан улар Администрациядан бўшатилганидан кейин ҳам татбиқ этилмайди.
26-модда. Администрациянинг мансабдор шахсларини ва бошқарув ходимларини ишга жойлаштириш кафолатлари
Администрациянинг мансабдор шахслари ва бошқарув ходимлари Администрациядаги лавозимидан озод этилган ҳолларда уларга Администрацияга ишга келгунига қадар эгаллаб турган аввалги лавозимидан камида бир поғона юқори даражадаги лавозим берилади, аввалги лавозимидан юқори лавозим мавжуд (бўш) бўлмаганда эса аввалги лавозимига тенг лавозими ёки уларнинг мутахассислиги ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларидаги камида бир поғона юқори ёки тенг даражадаги лавозим биринчи навбатда берилади, бундан сайланадиган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари билан тайинланадиган лавозимлардан Администрацияга ишга ўтганлик, меҳнат интизомини бузганлик учун ишдан бўшатилиш ҳоллари мустасно.
4-боб. Якунловчи қоидалар
27-модда. Администрациянинг фаолиятини молиялаштириш
Администрациянинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Администрацияда бюджетдан ташқари жамғармалар тузилиши мумкин, уларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Администрация қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шакллантириладиган хизмат уй-жой фондига эга бўлиши мумкин.
Администрация ўз фаолиятини амалга ошириш учун ахборот-коммуникация тизимларини ва ахборот базаларини, шунингдек ахборотнинг ҳимоя воситаларини, шу жумладан криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқади, яратади ҳамда улардан фойдаланади, Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларининг шу каби тизимларидан ва ахборот базаларидан Администрация ишини самарали равишда амалга ошириш мақсадида, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланади.
28-модда. Администрацияда маълумотларни ҳимоя қилиш
Администрацияда давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилиниши, шу жумладан криптографик воситаларни қўллаган ҳолда техник жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
Администрацияда махфий иш юритиш давлат сирлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Бунда Администрацияда махфийлик режимини таъминлаш, унга риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бажариш юзасидан текшириш тадбирларини ўтказиш Администрациянинг Комплаенс хизмати томонидан амалга оширилади.
29-модда. Администрациянинг ҳужжатлари устидан, Администрация мансабдор шахсларининг, бошқарув ва хизматчи ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Администрациянинг ҳужжатлари устидан, Администрация мансабдор шахсларининг, бошқарув ва хизматчи ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
30-модда. Администрация тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Администрация тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
31-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 8, 383-модда, № 9, 510-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 4-модда, № 11, 792-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 9, 537-модда; 2021 йил, № 1, 3, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 12, 1198-модда; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 10, 984-модда; 2023 йил, № 1, 2-модда, № 10, 794-модда, № 12, 1003-модда; 2024 йил, № 8, 823-модда, № 10, 1075-модда; 2026 йил, № 4, 365-модда) 21-моддасининг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасининг Президенти билан келишилган ҳолда» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан белгиланадиган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 474–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9–10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 312-модда, № 12, 415-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 474-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 166-модда, № 5, 267-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 215-модда; 2026 йил, № 6, 625-модда) 10-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда лавозимга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ–344-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 335-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 9, 506-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 9, 589-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 12, 689-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 6, 524-модда; 2024 йил, № 3, 244-модда) 17-моддасининг иккинчи қисми «судьялар» деган сўздан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ходимлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ–407-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 272-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 588, 591-моддалар, № 10, 674-модда, № 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 466-модда, № 6, 570-модда, № 10, 984-модда; 2023 йил, № 7, 537-модда; 2024 йил, № 3, 244-модда, № 9, 958, 964-моддалар, № 11, 1291-модда; 2025 йил, № 12, 1329-модда; 2026 йил, № 1, 2-модда, № 4, 355-модда, № 5, 499-модда) 14-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ЎРҚ–682-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 288-модда; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 8, 788-модда, № 10, 983-модда; 2023 йил, № 8, 629-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда, № 9, 955-модда, № 10, 1075, 1076-моддалар; 2025 йил, № 4, 516-модда; 2026 йил, № 3, 256-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 6-модда:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари»;
олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тегишинча еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
2) қуйидаги мазмундаги 121-модда билан тўлдирилсин:
«121-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари асосида ҳамда уларнинг ижросини, Администрациянинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган фармойишлар қабул қилади»;
3) 16-модданинг учинчи қисми «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 36-модда:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишларига нисбатан – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари»;
олтинчи – тўққизинчи хатбошилари тегишинча еттинчи – ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 25 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги ЎРҚ–982-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 10, 1081-модда; 2025 йил, № 12, 1327-модда; 2026 йил, № 4, 365-модда) 20-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
еттинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади»;
саккизинчи – ўн учинчи қисмлар тегишинча тўққизинчи – ўн тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
32-модда. Ушбу Конституциявий Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Конституциявий Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
33-модда. Қонунчиликни ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Конституциявий Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
34-модда. Ушбу Конституциявий Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Конституциявий Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти
Ш. Мирзиёев