Ҳаж Ислом динининг бешинчи рукни бўлиб, ҳаж қилувчи нафс поклиги ва аҳлоқ сайқалига алоҳида эътиборли бўлиши талаб этилади. Аллоҳ таоло Ўзининг байтига ҳаж ибодатини бажариш учун чақирибдими, демак ҳаж қилувчилар Аллоҳнинг меҳмонларидир. Шунинг учун ҳаж қилувчилар олий даражадаги одоб билан одобланишлари зарурдир.
“Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса (яъни эҳромга кирса), ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир. Нима яхшилик қилсангиз Аллоҳ уни билади” (Бақара сураси, 197-оят).
Ҳажга отланган инсон тилини турли фаҳш, ғийбат ва ноўрин сўзлардан тийиши зарур. Ҳаждан кўзланган мақсад мукаммал равишда рўёбга чиқиши учун бир қанча қалб амаллари ва одобларни бажо келтириш лозим бўлади:
Ҳаж сафарига борувчи аёлларга хос бўлган масалалар:
Ҳаж сафари давомида бажарган ибодатларингиз Аллоҳ таоло даргоҳида ҳусни мақбул даражасида бўлишини, мабрур ҳаж насиб этишини тилаб қоламиз.
Мунира Абубакирова
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мутахассиси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Гўзал ахлоқ биз мўмин-мусулмонлар учун энг муҳим одоблардан биридир. Чунки у таянч нуқтаси, доиранинг маркази ва унинг ҳаётидаги фаол ўрнидир. Шунинг учун ислом ахлоқий тарбияга катта эътибор берган, ҳатто умматнинг муаллими бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳ таоло: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (Қалам сураси, 4-оят) дея мадҳ этган.
Рамазон ойи – мусулмонлар учун нафақат рўза тутиш, балки ахлоқий тарбия ва нафсни поклаш ойидир. Бу муборак ойда гўзал ахлоқни ривожлантириш, сабр-тоқатли бўлиш, ҳалимлик, ирода кучи, кечиримлилик, тенглик, эҳсон қилиш, садақа бериш, яхши муомала, раҳм-шафқат, меҳрибонлик, бошқаларни севиш ва ишончлилик каби фазилатларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу фазилатлар нафақат шахсий ривожланишимизга, балки жамиятимизда ҳам яхшилик ва тинчликнинг қарор топишига хизмат қилади.
Бу ҳадис мусулмон кишининг бошқаларга нисбатан мулойим ва зарарсиз бўлиши кераклигини таъкидлайди. Рамазон ойида биз нафақат ўзимизнинг ибодатларимизга, балки бошқалар билан бўлган муносабатларимизга ҳам эътибор қаратишимиз лозим.
Рўза тутиш нафақат очлик ва чанқоқликни ҳис қилиш, балки нафсни тарбиялаш, сабр-тоқатни ошириш, нафс истакларини назорат қилиш ва ҳис-туйғуларни бошқаришга қаратилган ибодатдир.
Рамазон ойида нафсимизни юқорида зикр қилинган яхши хислатлар билан тарбиялаб борсак, улар доимий одатга айланиб, қолган ойларга ҳам ўз таъсирини ўтказади ва комил инсон бўлишимизга ёрдам беради.
Рамазон ойида баъзи рўзадорлар ўзларининг тез асабийлашиши ва сабрсизлигини рўза тутиш билан оқлашга ҳаракат қиладилар. Аммо бу ҳолат рўзанинг асл мақсадига зиддир. Рўза тутиш нафақат очлик ва чанқоқликни ҳис қилиш, балки нафсни тарбиялаш, сабр-тоқатни ошириш, нафс истакларини назорат қилиш ва ҳис-туйғуларни бошқаришга қаратилган ибодатдир.
Бу ҳадис рўзадор кишининг ўзини тутиши ва бошқалар билан муомалада қандай бўлиши кераклигини кўрсатади.
Шунинг учун Рамазон ойида ўз ахлоқимизни яхшилашга, гўзал хулқ-атворни сўз ва амалларимизда намоён этишга ҳаракат қилайлик. Бу нафақат рўзамизнинг қабул бўлишига, балки жамиятда ҳам эзгулик хотиржамликнинг тарқалишига ҳисса қўшади.
Аллоҳ таоло барчамизни гўзал ахлоқли, сабр-тоқатли ва бир-биримизга меҳрибон бўлишимизни насиб этсин.
Доктор Солиҳ бин Али Абу Аърроднинг
“Рамазон мактублари” китобидан
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.