Иллинойс штатида жойлашган Нагамия халқаро ислом тиббиёти ва фанлари институтининг музей кутубхонасида “Қадимий Қуръон ва Қуръон қўлёзмаларининг нодир коллекцияси” очилиши эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, кўпгина экспонатларнинг ёши 600 йилдан ошган. Улардан баъзилари Қўшма Штатлардаги Қуръоннинг энг қадимги тарихий нусхаларидир.
Ушбу тўпламда Қуръоннинг 100 га яқин нусхалари ва Қуръон қўлёзмалари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси қўлда ёзилган, баъзилари бамбук, палма барглари ва терига ёзилган. Чикагодаги кутубхона мамлакатда биринчи бўлиб бундай хазинага эга бўлди, дейилади islam.ru хабарида.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимида янги ўқув машғулотлари бошланди.
12 сентябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов талабалар учун «Хатоба» (нотиқлик санъати) фанидан илк дарсни ўтиб берди.
Машғулот давомида устоз ваъз-насиҳат қилиш санъати, минбар одоблари, тингловчи билан жонли мулоқот ўрнатиш сирлари ҳамда бугунги кун имом-хатиби зиммасидаги масъулиятли вазифаларга алоҳида тўхталди. Нотиқлик маҳоратига оид нозик жиҳатлар ҳаётий ва амалий мисоллар орқали очиб берилди.
Қизғин ва самимий руҳда ўтган дарс сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати