frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Қорилар эътибору эътирофда

17.06.2022   2467   1 min.
Қорилар эътибору эътирофда

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идорасида идора ва “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими ташаббуси билан Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида муносиб иштирок этган хофизи қорилани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жоме масжидларидаги хатми Қуръонларда муносиб иштирок этиб, гўзал тиловати, тажвиди ва одоб-ахлоқи билан намозхонларнинг меҳри ва ҳурматини қозонган, “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими томонидан маълум мезонлар асосида саралаб олинган 26 нафар қорилар тақдирланди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Эшматбеков ҳамда “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Aлижон қори иштирок этиб, юртимизда йил сайин қориларимиз сафи ҳам хатми Қуръонлар ўқилаётган масжидларимиз сони ҳам кўпайиб бораётганини эътироф этишди.

Шу билан бирга бу йилги Рамазон хатми Қуръонлари ҳар йилгидан кўра, шукуҳли ўтганини, буни Қуръонга муҳаббатли халқимиз ҳам алоҳида эътироф этаётганини таъкидладилар. Қолаверса, Ўзбекистон тарихида илк бор ташкил этилган қориларни тақдирлаш маросими бундан кейин бардавом бўлишини қайд этдилар.

Тадбир давомида қориларга Вақф фонди томонидан тақдим этилган пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

ДАНГАСАЛИКнинг  энг катта 100 та салбий ОҚИБАТИ

01.07.2026   4317   35 min.
ДАНГАСАЛИКнинг   энг катта 100 та салбий ОҚИБАТИ

ДАНГАСАЛИКнинг

энг катта 100 та салбий ОҚИБАТИ

ни

УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:

 

 

ДОНО ХАЛҚИМИЗ МАҚОЛЛАРИ:

 

è «Дангасадан Худо безор»; 

è «Дангасага иш буюрсанг, сенга ақл ўргатур»; 

è «Яхши билан юрсанг – етарсан муродга,

Ёмон билан юрсанг – қоларсан уятга».

 

 

ҚУРЪОНИ КАРИМ ОЯТИ КАРИМАЛАРИ ва

МУБОРАК ҲАДИСИ ШАРИФЛАРга асосан

уламоларимиз кўрсатиб берган

ДАНГАСАЛИКнинг энг катта 100 та салбий ОҚИБАТИ:

 

1)       Вақт зое кетади.

2)       Орзулар амалга ошмай қолади.

3)       Имкониятлар қўлдан кетади.

4)       Қарздорликка сабаб бўлиши мумкин.

5)       Камбағалликка олиб келиши мумкин.

6)       Ишлар орқага сурилаверади.

7)       Ризқ баракасини камайтиради.

8)       Атрофдагилар ҳурматини камайтиради.

9)       Оилавий муаммоларни кўпайтиради.

10)       Ишончли инсон сифатида кўринмасликка олиб келади.

11)       Бошқаларга юк бўлиб қолишга сабаб бўлади.

12)       Муваффақиятдан узоқлаштиради.

13)       Бошқаларга қарамликни оширади.

14)       Ҳар ишни эртага қолдириш одат бўлади.

15)       Ортиқча ухлашга ўргатади.

16)       Соғлиққа салбий таъсир қилади.

17)       Танани заифлаштиради.

18)       Жисмоний ожизликни кучайтиради.

19)       Хотирага салбий таъсир қилади.

20)       Инсон ўз кучига ишонмай қўяди.

21)       Тартибсиз ҳаёт пайдо бўлади.

22)       Афсуслар сони ортиб боради.

23)       Ҳар бир ишни оғир қилиб кўрсатади.

24)       Ишни ярим йўлда ташлашга ўргатади.

25)       Қўрқоқликни кучайтиради.

26)       Масъулият ҳисси пасаяди.

27)       Иродани заифлаштиради.

28)       Қарор қабул қилиш қийинлашади.

29)       Ўқиш ва илмда ортда қолдиради.

30)       Касбда ўсишни тўхтатади.

31)       Мақсадсизликни кучайтиради.

32)       Руҳий тушкунликни кучайтиради.

33)       Ўзини айблашни кўпайтиради.

34)       Инсонни бефарқ қилиб қўяди.

35)       Вақт қадрини йўқоттиради.

36)       Ишончни пасайтиради.

37)       Ибодатда сустлик пайдо қилади.

38)       Намозга бепарволик келтиради.

39)       Ҳаракатдан совутади.

40)       Сабрни камайтиради.

41)       Интизомни йўқотади.

42)       Иш сифати пасаяди.

43)       Диққатни сусайтиради.

44)       Илҳомни йўқотади.

45)       Ижодкорликни камайтиради.

46)       Ортиқча қўрқув уйғотади.

47)       Ўзгаришдан қочишга ўргатади.

48)       Қаноатсизликни кучайтиради.

49)       Ҳасадни ошириши мумкин.

50)       Бировнинг ютуғини кўра олмасликка олиб келади.

51)       Ҳаракатчан инсонларга нисбатан ички норозилик туғдиради.

52)       Ортиқча вазнга сабаб бўлиши мумкин.

53)       Руҳий чарчоқни оширади.

54)       Кун тартибини бузади.

55)       Режасизликни кучайтиради.

56)       Фурсатларни йўқоттиради.

57)       Мақсадларга етишишни секинлаштиради.

58)       Ўзига бўлган ҳурматни камайтиради.

59)       Ички кучни сусайтиради.

60)       Жавобгарликдан қочишга ўргатади.

61)       Муҳим ишларни кечиктиради.

62)       Кўп узр сўрашга ўргатади.

63)       Иродасизликни кучайтиради.

64)       Ҳаётда тартибсизлик келтиради.

65)       Қалбда умидсизлик пайдо қилади.

66)       Меҳнат завқини йўқотади.

67)       Яхши одатларни бузади.

68)       Ёмон одатларга йўл очади.

69)       Ўзини ривожлантиришни тўхтатади.

70)       Китоб ўқишдан совутади.

71)       Илм олишга қизиқишни пасайтиради.

72)       Тез зерикишга олиб келади.

73)       Қарорсизликни кучайтиради.

74)       Фаол инсонлардан узоқлаштиради.

75)       Бефойда машғулотларни кўпайтириб юборади.

76)       Инсонни суст табиатли қилиб қўяди.

77)       Ўз имкониятини очолмасликка сабаб бўлади.

78)       Аллоҳ берган неъматларни ишлатмасликка олиб келади.

79)       Қувончни камайтиради.

80)       Бахт ҳиссини пасайтиради.

81)       Муваффақият лаззатини татимай қолдиради.

82)       Жамият учун фойдани камайтиради.

83)       Қалбда пушаймонлик тўплайди.

84)       Ҳар кунини самарасиз ўтказади.

85)       Вақтни ҳис қилмасликка олиб келади.

86)       Келажакдан хавотирни оширади.

87)       Ҳар бир ишга эринч билан қарашни ўргатади.

88)       Ижтимоий тармоқларга ортиқча боғлаб қўяди.

89)       Ота-она ишончини йўқотиши мумкин.

90)       Раҳбарлар наздида қадрни туширади.

91)       Дўстлар ишончини камайтиради.

92)       Бошланган ишларни тугалламасликка одатлантиради.

93)       Ваъдада турмасликка олиб келади.

94)       Кечикишларни кўпайтиради.

95)       Кўп шикоят қилишга ўргатади.

96)       Қалбни қаттиқлаштиради.

97)       Нафсни кучайтиради.

98)       Ҳаёт сифатини пасайтиради.

99)       Дунё ва охират учун зарар келтириши мумкин.

100)       Шайтон васвасасига мойил қилади.

 

ИЛОҲО МЕҲРИБОН ПАРВАРДИГОРИМИЗ ЎЗИ буюрган,

Жаноби ПАЙҒАМБАРИМИЗ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ тавсия этган,

ўтмишда ЎТГАНЛАРИМИЗНИНГ руҳлари шод бўладиган,

ХАЛҚИМИЗ хурсанд бўладиган,

ОТА-ОНАЛАРИМИЗ рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!

Иброҳимжон домла Иномов

 

Мақолалар