Саудия Aрабистони Подшоҳлиги Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан Касабланка шаҳрида ташкил этилган “Жасур” Ислом кўргазмасини Марокаш халқи катта мамнуният билан қарши олди.
“IQNA” сайтининг “Al Youm” нашрига таяниб хабар беришича, “Жасур” ислом кўргазмаси Саудия Aрабистони Подшоҳлиги Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан Марокаш Подшоҳлиги Вақф вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган. Ушбу кўргазма ҳозирда Касабланкадаги Ҳасан II масжиди фондида ўтказилмоқда.
Ушбу кўргазмада Макка ва Мадинадан олинган тарихий қўлёзма ва нодир Ислом ёзувлари, фотосурат ва ҳужжатли фильмлар, тарихий масжидлар, Қуръон мусобақалари, Ислом хаттотлиги кўргазмалари ўрин олган. Зиёратчилар виртуал реаллик технологиясидан фойдаланган ҳолда ҳаж зиёратини ҳам адо этиш тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Марокаш мактабларининг кўплаб талабалари ҳам ушбу кўргазмага ташриф буюришди ва Саудия Aрабистонидаги ислом маданиятининг турли кўринишлари билан танишишди. Виртуал реаллик технологиясидан фойдаланган ҳолда, бу талабалар Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаромга ташриф буюриб, Ҳаж ва Умра маросимлари билан танишди. Бундан ташқари, улар Шаҳада, Саҳиҳ ва Рушд каби махсус диний иловалар билан ишлашни ўрганди.
Ушбу кўргазма иштирокчилари “Қирол Фаҳд” мажмуасининг Қуръони карим нашри стендида ҳам бўлишиб, Қуръони карим нусхаларини совға сифатида олишди.
Мазкур кўргазмага ташриф буюрганлар унинг мутасаддиларининг исломий асарларни танитиш ва Қуръони Каримга хизмат кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар ва миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими
Илёсхон домла АҲМЕДОВ тайёрлади
#Қабул_2025 #Мандат
"Қабул-2025" мандат натижалари абитуриентлар ҳужжат топширган диний таълим муассасаларининг қуйидаги телеграм каналларида эълон қилинади:
Олий диний таълим муассасалари:
Тошкент ислом институти: https://t.me/oliymahad
Мир Араб олий мадрасаси: https://t.me/Mirarabuz
Имом Термизий институти: https://t.me/termiziylar_uz
Ўрта махсус ислом таълим муассасалари:
"Кўкалдош" ЎМИТМ: https://t.me/kukaldoshuz
"Хадичаи Кубро" АҚЎМИТМ: https://t.me/xadichauz
"Ҳидоя" ЎМИТМ: https://t.me/hidoyauz
"Саййид Муҳйиддин махдум" ЎМИТМ: https://t.me/maxdumuz
"Хожа Бухорий" ЎМИТМ: https://t.me/Xojabuxoriy
"Мир Араб" ЎМИТМ: https://t.me/mirarabmadrasa
"Жўйбори Калон" АҚЎМИТМ: https://t.me/juyborikalon
"Фахриддин ар-Розий" ЎМИТМ: https://t.me/arroziyuz
"Муҳаммад ал-Беруний" ЎМИТМ: https://t.me/alberuniyuz
"Имом Термизий" ЎМИТМ: https://t.me/termiziylar_uz
Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони натижаси бўйича апелляцияга топширмоқчи бўлган абитуриентлар 24 соат давомида таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Апелляцияга бериш тартиб-қоидалари ҳақида @qabulmuslimuz телеграм каналида батафсил маълумот берилган.
Талабалик бахтига эришган ёшларни чин қалбдан қутлаймиз!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати