Сўнгги йилларда Aвстрияда турли динларга эътиқод қилувчилар сони сезиларли даражада ўзгарди.
Тадқиқотга кўра, охирги ўн йилликда католиклар ва протестантлар сони сезиларли даражада камайган бўлса-да, мусулмонлар ва православлар сони кескин ошган.
Мусулмонлар ҳақидаги маълумотлар 1971 йилдан бери илк бор тақдим этилди. Ўшанда улар умумий аҳолининг атиги 0,3 фоиз ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб улар 8,3 фоизни ташкил этди. Сўнгги 20 йил ичида бу улуш икки баравар кўпайди. Бу ҳақда islam.ru маълум қилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Озарбайжон сафари давомида Туркий давлатлар муфтийлари ва анжуман иштирокчилари Боку, Фузулий, Ағдам, Шуша сингари шаҳарлардаги муборак қадамжоларни зиёрат қилишди. Хусусан, Боку шаҳридаги Саййид Яҳё Бакувий зиёратгоҳи ва "Шаҳидлар хиёбони"да бўлдилар.
Ташкилотчилар илтимосига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ағдам шаҳридаги тарихий “Жума” масжидида турли давлатлардан келган муфтийлар, уламолар ва мартабали меҳмонларга пешин намозида имомлик қилиб бердилар.
Зиёратлар асносида уламолар томонидан Қуръони карим оятлари ўқилиб, қардош эллар тинчлиги, барқарорлиги ва бирдамлигини сўраб хайрли дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати