Тўрт ярим ой ичида Қуръонни тўлиқ ҳолда қўлда ёзган мисрлик талаба қиз тақдирланди.
Ҳожар Абдул Рауф Абдул Ҳалим Ал-Азҳар ислом университети талабаси.
Islam.ru хабарига кўра, у бутун Қуръонни хаттотликда қайта ёзган биринчи қиздир.
Бу талабанинг Қуръон бўйича навбатдаги ютуғи ҳисобанади. Чунки у Қуръонни тўлиқ ёд олгандан сўнг бу ишга астойдил киришганди ва қисқа вақтда у орзусини рўёбга чиқара олди.
Ҳожар отасининг кўмаги билан бор-йўғи тўрт ярим ой ичида Қуръонни усмонли ёзувида ёзишга муваффақ бўлди.
Унинг сўзларига кўра, бу иш жамиятдаги хотин-қизларгa намуна бўлиш учун қилинган.
Чиройли овозда Қуръон тиловат қиладиган Ҳожар Ал-Азҳар Ислом тадқиқот ассамблеясидан рухсат олиб, санъат асарини нашр этмоқчи эканини айтади, таъкидлайди azon.uz.
Яқин орада у рухсат олиш учун Ал-Азҳар раҳбари шайх Аҳмад ал-Тойиб билан учрашмоқчи.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Жиззах шаҳридаги “Яккасарой” тантаналар мажмуасида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, эҳтиёжманд оилалар фарзандларига меҳр-эътибор кўрсатиш мақсадида уларнинг хатна тўйи ўтказилди.
“Вақф” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятидаги вакиллиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган хайрия тадбирида 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган 35 нафар болажонларга хурсандчилик улашилди.
Болаларга байрам муносабати билан велосипед, костюм-шим, кўйлак, оёқ кийимлари ҳамда яна бошқа турли хил совға-саломлар тақдим этилди.
Болаларнинг яқинлари ва жамоатчилик вакиллари учун байрам дастурхони ёзилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти матбуот хизмати