Бугун, 18 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳуқуқшунослик бўлими “Zoom” платформаси орқали Жиззах вилояти вакиллиги ва масжидлар ишини юритувчи масъул ходимлар билан онлайн учрашув ўтказди.
Онлайн тадбирни Ҳуқуқшунослик бўлими мудири в.в.б. Жаҳонгир Хотамов ва бўлим масъул ходими Элёр Минаваров олиб борди.
Масофадан туриб ўтказилган йиғилишда Жаҳонгир Хотамов иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси лойиҳасидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, масжидларнинг ҳужжат ишларини қонунчилик талабларига тўла мос ҳолатда юритиш тушунтирилди ва бу тўғрида ҳудуддаги диний соҳа вакилларига етказиш айтилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Савол: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтмайди. Шунинг учун зиммасида Рамазон ойи рўзасидан қарзи бор бўлган киши аввало қазо рўзасини тутиши мақсадга мувофиқ. Чунки қазо рўзаларни нафллардан аввал тутилгани афзал саналади. Қазо рўзасини тутаётган киши бомдод намозининг вақти (субҳи содиқ) кирмасидан аввал "Рамазон ойидан тута олмаган қазо рўзани тутиш"ни ният қилиши керак бўлади. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўза нафл ибодат бўлиб, уни шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Шунинг учун Сиз аввал қазо рўзаларни мукаммал тутиб олиб, кейин шаввол ойи давомида олти кун рўза тутишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.