Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Сентябр, 2025   |   8 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:00
Қуёш
06:19
Пешин
12:18
Аср
16:21
Шом
18:11
Хуфтон
19:22
Bismillah
30 Сентябр, 2025, 8 Рабиъус сони, 1447

Покистон ва Ўзбекистонни умумий ўтмиши ва келажакка интилиши бирлаштириб туради

12.05.2022   1191   1 min.
Покистон ва Ўзбекистонни умумий ўтмиши ва келажакка интилиши бирлаштириб туради

Савдогарлар ва сўфийлар ажойиб Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидан Ҳинд водийси ва ундан бошқа жойларга сафар қилиб, ҳикматли сўзларни тарқатиш, савдо юритиш билан бирга ўз ғоялари, дунёқарашлари билан ҳам ўртоқлашган.

ЎзА хабарига кўра, бир қанча сўфий авлиёлар ҳам бутун минтақада диний бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва меҳр оқибатни тарғиб этиб, Ислом динининг асл моҳиятини етказган ҳолда, Жанубий Осиё бўйлаб саёҳат қилган.

Тасаввуф маркази бўлган Ўзбекистон ҳадис илмини тарғиб этишга беқиёс ҳисса қўшган Имом Бухорий каби кўплаб Ислом арбобларининг ватани ҳисобланади. Бу ҳудудда вужудга келган сўфийлик тариқатлари Ислом дини ва унинг таълимотлари билан дунёни ёритган.

Покистонда “Бутун дунёда нур осмондан, фақат Самарқанд ва Бухорода ердан таралади”, деган халқ мақоли бор. Бу мақолда шу замин одамларининг илмий ва бой маданияти акс этган.

Покистон ва Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан сўнг икки халқ ўртасидаги яқин алоқалар қайта тикланди. Уларнинг умумий ўтмиши ва келажакка бир хил интилишлари халқларни тараққиёт ва фаровонлик йўлида бирлаштириб туради.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Инсонпарварлик тамойилларига асосланган маънавий дипломатия

30.09.2025   1293   1 min.
Инсонпарварлик тамойилларига асосланган маънавий дипломатия

БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган юбилей анжумани – 80-сессияси умумсиёсий мунозараларида Ўзбекистон Президентининг чиқиши нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа ва жаҳон миқёсида долзарб аҳамиятга эга воқелик сифатида халқаро ҳамжамият томонидан қизғин кутиб олинди... 

Музаффар КОМИЛОВ, 
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори, тарих фанлари номзоди, доцент 

Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси 

МАҚОЛА