Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Май, 2026   |   14 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:50
Қуёш
05:20
Пешин
12:25
Аср
17:17
Шом
19:25
Хуфтон
20:48
Bismillah
02 Май, 2026, 14 Зулқаъда, 1447

ТУШКУНЛИКДАН ҚУТИЛИШ

10.05.2022   4218   1 min.
ТУШКУНЛИКДАН ҚУТИЛИШ

#дуо

❓913-CАВОЛ: Тушкунликдан қандай қутилиш мумкин?

? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тушкунликдан қутилиш бошига келган мусибатни қандай кутиб олишга боғлиқ. Агар киши ўзига етган мусибат ва шу каби кўнгилсизликларга бу ҳам Аллоҳнинг қазо ва қадари, менга юборган бир имтихони, деб қараса. Мусибатларни енгиш ва тушкинликлардан чиқиб кетиши осон бўлади.

Аллоҳнинг тақдирига кўниб, хоҳиш иродасига таслим бўлганларнинг ҳамма иши яхши бўлади. Улар ўзларига соғлик ва хотиржамлик каби чиройли нарсалар келганида, бу неъматларни Аллоҳдан билиб шукр қиладилар. Бошларига хасталик ва фалокат каби нафсига ёқмаган ёмонликлар келганида, уларни Аллоҳдан келган синов сифатида қабул қиладилар ва сабр қиладилар. Оқибатда ҳар иккиси ҳам улар учун хайрлидир. Чунки шукр қилганлари учун шукр савоби, сабр қилганлари учун сабр савобини оладилар ва ҳар икки ҳолатда ҳам фойда кўрадилар.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Мўминнинг ҳар қандай ҳоли яхши. Унинг ҳар қандай ҳоли (соғлик ё беморлик бўлсин) ўзи учун хайрлидир. Ва бу фақат мўминларга хосдир. Унга яхшилик келса шукр қилади; Бу унинг учун хайрли бўлади. Агар унга ёмонлик (хасталик, мусибат) келса, сабр қилади; Бу ҳам унинг учун хайрли бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз ҳаётда қандайдир муаммо ва тўсиқларга дуч келиб қолган инсонларга ҳадислар келган: “Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм”, дуосини ўқиб сўнг Аллоҳдан астойдил ва чин ихлос билан ҳожатларини сўраса, иншааллоҳ У Зотнинг ёрдами билан муаммолардан халос бўлади, деган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram (https://t.me/diniysavollar) | Instagram (https://www.instagram.com/fatvouz/) | Facebook (https://www.facebook.com/diniysavollar) | Tiktok (https://www.tiktok.com/@fatvouz)

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талбиялари

01.05.2026   4866   1 min.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талбиялари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талбиялари “Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка лаа шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда ван-ниъмата лака вал мулк. Лаа шарийка лак” эди (Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).