Аллоҳ таоло Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг ижтиҳодларини қабул қилди ва у зотни одамларга имом қилди. Тожуддин Субкий роҳимаҳуллоҳ: “Ким умматга тўғри манҳаж билан имом бўладиган бўлса, у кўприкдан ошиб ўтганлардандир”, деб айтганлар. Абу Ҳанифа ҳақида (таъна сўзларни) гапирадиганларнинг гапининг аҳамияти йўқ. Ким у зот ҳақида гапирадиган бўлса, унинг гапи ўзига қайтарилгандир. Бу Зайд, Юсуф ва Амр каби уч-тўртта одамнинг тазкияси эмас, балки буларнинг барчаси Аллоҳ таоло томонидан берилган тазкиядир. Аллоҳ таоло у зотни одамларга яхши кўрсатиб қўйди ва у зотнинг мазҳабига аксар мусулмонлар амал қилдилар. Натижада, кўпчиликнинг ҳам тазкиясига айланди. Энди, шундай ададнинг тазкиясидан кейин бир-икки кишиларнинг гапирган гапларининг ҳеч бир қиймати қолмайди.
Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ
#Аждодлар_меросини_ўрганамиз
Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради.
Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси