Муборак Рамазон ойи бутун дунё мусулмонлари учун кўтаринки кайфиятда ўтмоқда. Анъанага кўра ифторлик дастурхони оилаларни бирлаштиради. Ой давомида қариндошлари ва дўстларини зиёрат қилишади, биргаликда рўза тутиш қувончини баҳам кўришади.
Бангладешдаги қадимий “Чавкбазар” бозори Рамазон ойида анъанавий кечки йиғилиш маркази бўлиб, у ерда кечқурун анъанавий грилда пиширилган гўшт ва ширинликлар сотилади.
Коронавирус пандемияси катта жамоат йиғилишларини тугатгандан бери биринчи марта якшанба куни катта оломон ҳудудга қайтиб келди. “Бу ерда одамларни кўрганимдан жуда хурсандман”, дейди қарийб қирқ йилдан бери бозорда панжарада пиширилган бедана сотган Рамзан Али.
Покистонлик мусулмонлар ҳам рўза тутишдан бир неча ҳафта олдин ҳукумат жамоат йиғилишларига қўйилган чекловларни бекор қилгани сабабли, яна бирга рўза тутиш имкониятидан баҳраманд бўлмоқда.
Ҳиндистонда оломон Нью-Делидаги энг йирик ибодатхоналардан бири бўлган муҳташам “Жума” масжиди соясида жойлашган савдо расталари томон тўпланиб, кечқурун ажинланган хурмо ва мавсумий Ҳиндистон ёнғоғи ёки гилосли ширинликларни татиб кўришади.
Афғонистонда кўпроқ кечки йиғинлар бўлиб ўтмоқда. Энг машҳур маҳаллий таом - кабули пулао - заъфарон сепилган ва қуритилган мевалар, айниқса қора майиз билан аралаштирилган гуруч саналади. Аммо кўпчилик бу йил мамлакатдаги озиқ-овқат тақчиллиги туфайли харидларини минимал даражада ушлаб туришга мажбур бўлди.
“Рамазон ойида озиқ-овқат нархи бунчалик кўтарилганини биринчи марта кўришим”, - дейди қобуллик Шоҳбуддин.

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими
Мадина шаҳри Ислом тарихида бир нечта номлар билан аталган. Улардан энг машҳурларидан бири “Тоййиба”дир.
Исломдан олдин шаҳар Ясриб деб аталган. Бу ном “айблаш” ва “ёмонлаш” каби маъноларни англатади.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарга ҳижрат қилганларида, унга янги ном бердилар. У зот алайҳиссалом шаҳарни “гўзал” ва “покланган” маъносини англатувчи “Тоййиба” деб атадилар.
Шунингдек, Тоййибага яқин бўлган ва ўхшаш маънони англатувчи “Тоба” номи ҳам ушбу шаҳар учун ишлатилган.
Мадинада топилган VIII асрга оид қоятош ёзувида шаҳар Тоййиба номи билан аталган. Бу эса ушбу ном Исломнинг илк асрлариданоқ қўлланиб келинганини кўрсатади.
Тоййиба билан бир қаторда, шаҳар муайян тарихий жиҳатларини акс эттирувчи яна бир неча номлар билан ҳам танилган:
| Номи | Маъноси |
| Мадина | Шаҳар |
| Мадинату Набий | Пайғамбар шаҳри |
| Мадинаи Мунаввара | Мунаввар шаҳар |
| Дорул Ҳижра | Ҳижрат диёри |
Пўлатхон Каттаев,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси