Мутахассисларнинг таъкидлашича, аёлларда пролактин гармониортиб кетиши туфайли келиб чиқадиган бепуштликни даволашда рўзанинг ўрни беқиёс. Чунки аёл рўза тутганда мазкур гармон меъёрига келиб, ундаги табиий ҳолат тикланади ва бепуштлик йўқолади.
Уламолар ва тиббиёт мутахасислари биргаликда илмий тадқиқот олиб бориб, рўза йигитларнинг жинсий рағбатига таъсирини ўрганиб, уикки босқичда ўтишини аниқлашди:
Биринчиси, эркак киши рўза тутган кунлари ва ундан кейин қисқа муддат(уч кун) давомида жинсий рағбати сусаяди. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланишга имкони йўқ бўлиб, шаҳватини тия олмайдиган йигитларга айтган ҳадисларида таъкидлаганлар. Ҳадиси шарифда: “Эй йигитлар жамоаси, сизлардан ким никоҳга қодир бўлса, у уйлансин. Албатта, у(уйланиш) кўзни тиювчироқ ва фаржни сақловчироқдир. Уйланишга ҳам имкони бўлмаса, рўза тутсин. Рўза унинг учун бичилишдир”дейилган (Имом Муслим ривояти).
Демак, рўза тутиш кишининг шаҳватини бошқариб, жинсий майлини тартибга келтиради.
Иккинчиси, бир неча кун рўза тутгандан кейин эркак кишининг жинсий қуввати рўзани бошлашидан аввалги ҳолатига қараганда бир неча баробар ортади. Рамазон рўзасини тутиш асносида, инсоннинг иммунитет тизими кучаяди, бўғимларда учрайдиган яллиғланишлар тузалади, ошқозон ярасини ҳосил қилувчи ортиқча кислоталар йиғилиши бартараф бўлади.
"Исломда саломатлик" китобидан
Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллик шодиёналарига саноқли кунлар қолди. Айём арафасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ўзгалар кўмагига муҳтож беморлар, кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам туҳфалари етказиб бериляпти.
Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида имом-домлалар, ҳомийлар пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги "Исломобод" масжидида йиғилиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар филиали ҳамда ҳомийлар кўмагида тайёрланган озиқ-овқатлар жамланмаси, ширинликлардан иборат эҳсонлар билан хонадонларга кириб борилди.
Кўнгли ўксик инсонлар байрам туҳфаларини олиб, азиз юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслигига яна бир карра амин бўлишди.
Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин. Савобларини кўпайтириб берсин!
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати