Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Январ, 2026   |   19 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:35
Аср
15:30
Шом
17:15
Хуфтон
18:33
Bismillah
08 Январ, 2026, 19 Ражаб, 1447

РАМАЗОН ОЙИДАГИ ХАТМИ ҚУРЪОННИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ БЕЛГИЛАНДИ

30.03.2022   6953   1 min.
РАМАЗОН ОЙИДАГИ ХАТМИ ҚУРЪОННИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ БЕЛГИЛАНДИ

Айни дамда бутун мусулмон олами муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ҳаракатида. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам бу борада бир қатор хайрли ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими томонидан 1443/2022 йил Рамазон ойида Тошкент шаҳри масжидларида таровиҳ намозларида ўқиладиган хатми Қуръоннинг кунлик тақсимоти белгиланди. Унга кўра, хатми Қуръон рўзанинг биринчи кунидан бошлаб, 27 сана – Қадр кечасида якунланиши мўлжалланмоқда.

Қуйида Қуръон оятларининг кунлик ўқиладиган тартиби билан танишишингиз мумкин:

1443/2022 ЙИЛ РАМАЗОН ОЙИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ТАРОВИҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОННИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ақидадаги собитқадамлик

05.01.2026   3481   2 min.
Ақидадаги собитқадамлик

Биз айтаётган ақида фақат ашъарий ё мотуридийники эмас, балки бу бутун умматнинг ақидасидир. Бу ақидага тил узатаётганлар аслида аҳли сунна вал жамоанинг ақидасини айблашаётган бўлади. Аҳли суннанинг ҳужжатлари олдида не-не бидъат тоифаларнинг бўйни эгилмаган дейсиз. Зиндиқ ва файласуфлардан тортиб, Мўътазила, Ботиниялар ҳам бир бош кўтаргандай бўлишдию, барибир охирида йўқ бўлиб кетишди. Зотан, Аллоҳ бу умматни залолат жарлигидан қутқарган эди, бирон адашган тоифа унга ниш суқа олмаган. 
 
Бу уммат шунча асрлардан бери ўз ақидаси бидъат эканини, салафларга ва суннатга хилоф эканини англамай юриши ё ҳақдан адашган ҳолда гандраклаб юришию, кейин “буюк” салафийлар келиб ҳаммани ҳидоятга чақириб қўйиши ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. 
 
Маъсум зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу уммат ширкка қайтмаслигини айтиш билан бир қаторда залолат, жаҳолатда ҳам жам бўлмаслигини айтганлар. Аммо салафийларнинг даъвосига кўра уммат адашиб келаётган эмиш.
 
Бизга таъна қилаётган бу каби одамлар илмонийлардан кўп ҳам фарқ қилмайди. Мана кўринг, илмонийлар маломат қилиб, нақлий далилларга қотиб қолишган, ақлни биринчи ўринга қўйишмайди, ақлга катта ўрин ажратган файласуфларни сиқувга олишган, деб бизни айблашади. Ақлни нақлдан устун қўйишгани учун мўтазилани куч бериб олқишлашади. 
Илмонийлар буни ғарблик мусташриқлардан ўрганишган. Бу бузуқ фикрни аввал мусташриқлар эккан, сўнгра илмонийлар парваришлаб суғоришган. Илмонийлар фуқаҳоларимизга ва тўрт мазҳабга тош отиши табиий ҳодиса. Аммо ҳозирги кундаги кўп салафийлар ашъарий-мотуридийларга тил узатишда илмонийлардан ҳам ошиб тушишди. 
 
Эй салафийликни даъво қилиб чиқаётган одамлар! Бу умматни залолат ва бидъатда айблаб ўзинглар ҳам илмонийларнинг манҳажида юраётган бўлсангиз, уларга фикрий раддиялар бериб нима қиласизлар? Улардан аввал ўзингизга адоват қилинг. Маломат аслида улардан кўра сизларга муносиб. Зеро, улар сизларнинг йўлингиздан юришган. Ўзингизни одамларга олим кўрсатиб, уламолар, буюк имомларни жоҳилга чиқариб қўйган сиз эмасми? Китобларингизда “аҳли суннага хилоф келадиган залолат ва бидъат тоифалар мўътазила, жаҳмия, рофизалар...” деб, кетидан “жумладан, ашъарийлар (ё мотуридийлар) ҳам” деб ёзиб қўйганлар ҳам айни сиз эдингиз. Доим тортишиб юрадиганингиз, залолат ва куфрда айблайдиганингиз илмонийлардан сизларнинг қанчалик фарқингиз қоляпти? 

Доктор Аҳмад Муҳаммад Фозил,
Истанбулдаги Султон Муҳаммад Фотиҳ жомеъаси, исломий илмлар куллияси доктори

Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси
Абдулбосит Абдулвоҳид ўғли таржимаси

МАҚОЛА