“КОВИД-19” пандемияси сабабли икки йиллик тақиқдан сўнг Рамазон ойида Масжидул Ҳаромда оммавий ифторликларга рухсат берилди. Икки Муқаддас Масжид Бош Раҳбарияти Рамазонга тайёргарликни бошланганини, жумладан, муқаддас жойда ифторлик озиқ-овқат сотувчилари учун рухсатномалар бериш ва янгилашни билдирди.
Аввалроқ, “Ҳаж” ва “Умра” вазирлиги барча мусулмонларга муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш учун эмлаш текшируви бекор қилгани ҳақидаги хабарни берган эдик.
Шунингдек, Вазирлик умра зиёратига бориш учун хорижлик фуқароларга мамлакатга киришда талаб этиладиган ПЦР тестини мажбурий ўтказишни ҳам бекор қилди. Икки Ҳарами шарифга кириш учун ПЦР тестининг салбий натижасини мажбурий тақдим этиш ҳам бекор этилди.
ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими
Мадина шаҳри Ислом тарихида бир нечта номлар билан аталган. Улардан энг машҳурларидан бири “Тоййиба”дир.
Исломдан олдин шаҳар Ясриб деб аталган. Бу ном “айблаш” ва “ёмонлаш” каби маъноларни англатади.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарга ҳижрат қилганларида, унга янги ном бердилар. У зот алайҳиссалом шаҳарни “гўзал” ва “покланган” маъносини англатувчи “Тоййиба” деб атадилар.
Шунингдек, Тоййибага яқин бўлган ва ўхшаш маънони англатувчи “Тоба” номи ҳам ушбу шаҳар учун ишлатилган.
Мадинада топилган VIII асрга оид қоятош ёзувида шаҳар Тоййиба номи билан аталган. Бу эса ушбу ном Исломнинг илк асрлариданоқ қўлланиб келинганини кўрсатади.
Тоййиба билан бир қаторда, шаҳар муайян тарихий жиҳатларини акс эттирувчи яна бир неча номлар билан ҳам танилган:
| Номи | Маъноси |
| Мадина | Шаҳар |
| Мадинату Набий | Пайғамбар шаҳри |
| Мадинаи Мунаввара | Мунаввар шаҳар |
| Дорул Ҳижра | Ҳижрат диёри |
Пўлатхон Каттаев,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси