Шанба куни Индонезия ҳукумати янги ҳалол сертификатлаш белгисини тақдим этди. Эндиликда Индонезиянинг Уламолар кенгаши ёки MUIнинг ҳозирги ҳалол логотипи давлат томонидан бекор қилинди.
"MUIдан ҳалол сертификат белгиси яқин келажакда ҳақиқий эмас деб эълон қилинади," – деб ёзди ўзининг Instagram саҳифасида Диний ишлар бўйича вазир Якут Чолил Кумас. "Ҳалол сертификатлаш, қонунда айтилганидек, жамоат ташкилоти томонидан эмас, балки ҳукумат томонидан ташкил этилади", - деди у.
Янги логотипнинг киритилиши, ўтиш пайтидаги энг муҳим қадамдир, чунки истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар яқинда мамлакатда ҳалол режимнинг ўзгаришини сезадилар, деб ёзмоқда islam.ru.
BPJPH раиси Муҳаммад Оқил Ирҳамнинг айтишича, янги логотип 1 мартдан кучга кирган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимида янги ўқув машғулотлари бошланди.
12 сентябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов талабалар учун «Хатоба» (нотиқлик санъати) фанидан илк дарсни ўтиб берди.
Машғулот давомида устоз ваъз-насиҳат қилиш санъати, минбар одоблари, тингловчи билан жонли мулоқот ўрнатиш сирлари ҳамда бугунги кун имом-хатиби зиммасидаги масъулиятли вазифаларга алоҳида тўхталди. Нотиқлик маҳоратига оид нозик жиҳатлар ҳаётий ва амалий мисоллар орқали очиб берилди.
Қизғин ва самимий руҳда ўтган дарс сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати