Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Ноябр, 2026   |   14 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:58
Қуёш
07:16
Пешин
12:15
Аср
15:16
Шом
17:00
Хуфтон
18:17
Bismillah
24 Ноябр, 2026, 14 Жумадул сони, 1448

14.02.2024   11056   1 min.
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Зиёлилар кенгаши аъзолари Ислом цивилизацияси марказида: тарихий мерос, миллий юксалиш ва янги ташаббуслар

23.11.2026   8390   6 min.
Зиёлилар кенгаши аъзолари Ислом цивилизацияси марказида: тарихий мерос, миллий юксалиш ва янги ташаббуслар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугун мамлакатимизнинг илм-фан, маданият ва маънавият соҳалари вакилларини бир мақсад йўлида бирлаштирди. Республика зиёлилар кенгашининг навбатдаги босқичи доирасида турли ҳудудлардан ташриф буюрган зиёлилар марказ экспозициялари билан танишиб, аждодларимиздан қолган бой илмий ва маънавий мерос, унинг жаҳон цивилизацияси тараққиётидаги ўрни ҳақида атрофлича маълумот олдилар.


Ташриф давомида иштирокчиларга марказнинг концепцияси, экспозиция залларида намойиш этилаётган ноёб тарихий ашёлар, қўлёзмалар, артефактлар ҳамда замонавий мультимедиа имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Ушбу саёҳат зиёлилар учун нафақат тарихий мерос билан яқиндан танишиш, балки миллий ўзлик, маънавий масъулият ва келажак авлод тарбияси хусусида фикр юритиш имконияти ҳам бўлди.


Олий Мажлис Сенати аъзоси Маҳмуджон Тоиров марказнинг Республика зиёлилар кенгаши илк йиғилиши учун танланган маскан сифатидаги аҳамиятига алоҳида тўхталди.

«Ҳар бир миллатнинг қалб кўзини унинг зиёлилари очади. Зиёлилар ҳамиша ақлан, фикран бир неча қадам олдинда юрадиган инсонлардир. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон зиёлиларининг илк анжумани айнан шу даргоҳда ўтказилаётганида чуқур маъно бор. Бу ерда аждодларимизнинг қудрати, улар яратиб кетган бой илмий, маданий ва маънавий мерос билан танишиш ҳар бир инсоннинг қалбида ўзгача туйғуларни уйғотади.

Ислом цивилизацияси маркази — ўтмишимиздаги буюк Ренессанс даврларининг ёрқин исботи, айни пайтда Учинчи Ренессанс пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган маскандир. Бугун аждодларимиз илм-тафаккурининг нури шу марказ орқали бутун дунёга таралмоқда. Бу ерга келган инсон миллат маърифати йўлида шунчаки яшаш эмас, балки ўзини шу эзгу мақсадга бағишлаш зарурлигини янада чуқурроқ англайди», — деди Маҳмуджон Тоиров.

 

 


Республика маънавият-маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими раҳбари ўринбосари Маъмурахон Сафоева ҳам марказда яратилган шароит ва экспозицияларнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

«Бу ерда буюк тарихимиз ва келажагимиз ўзаро уйғун ҳолда намоён бўлган. Давлатимиз раҳбари томонидан илм-фанга, маърифатга ва зиёлиларга қаратилаётган эътиборнинг амалий натижаларини кўриб турибмиз. Марказдаги экспозициялар аждодларимиз қандай улкан илмий мерос қолдирганини яна бир бор англатади. Бу эса бизда миллий ғурур ва фахр туйғусини кучайтиради.

Кенгашдан умидимиз катта. Зиёлилар етти шўъба йўналишида ўз таклиф ва ташаббусларини илгари суради. Ушбу фикрлар мамлакатимиз тараққиётига, энг аввало, инсон қадрини улуғлаш ва ёш авлодни маърифатли этиб тарбиялашга хизмат қилади», — деди у.

 


Ўзбекистон халқ ўқитувчиси Абдуқодир Шамсиддинов марказга ташрифи унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади.

«Бундай муқаддас ва тарихий масканга ташриф буюрганимдан жуда хурсандман. Марказнинг ҳар бир экспозицияси, ундаги намойишлар аждодларимиз қандай буюк салоҳият эгалари бўлганини кўрсатиб турибди. Бу нафақат Ўзбекистон ёшлари, балки бутун дунё учун илм олиш, тарихни англаш ва миллий қадриятларимизни қадрлашга хизмат қиладиган маскан.

Зиёлилар кенгашининг ташкил этилиши ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки ҳар қандай давлатнинг зиёлилари қанчалик билимли ва салоҳиятли бўлса, унинг тараққиёти ҳам шунчалик юксак бўлади. Бу анжумандан кўплаб янги ғоялар ва амалий ташаббусларни кутяпмиз», — деди халқ ўқитувчиси.

 


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раҳбари, ёзувчи, шоира ва публицист Меҳрибон Абдураҳмонова эса марказ билан танишувни ўзи учун унутилмас саёҳат сифатида баҳолади.

«Бу марказга биринчи марта келишим. Ҳақиқатан ҳам ҳайратдаман. Гўё ўтмиш ва бугун ўртасидаги ажойиб саёҳатга чиққандай бўлдим. Бу ердаги ноёб экспонатлар, тарихий ашёлар, замонавий экранлар орқали намойиш этилаётган маълумотлар менда катта қизиқиш уйғотди. Тарихга қизиқувчи инсон сифатида бу ташрифдан жуда кўп янги маълумотлар олдим.

Ўйлайманки, юртимизнинг энг илғор фикрли зиёлилари жам бўлган ушбу кенгаш янги ташаббус ва ғояларнинг майдонига айланади. Бизни, аввало, ёшларимизнинг онгли, ватанпарвар, маънан кучли ва маърифатли инсонлар бўлиб камол топиши масаласи ўйлантиради. Зиёлилар ана шу мақсад йўлида ўз фикри ва таклифлари билан фаол иштирок этиши керак», — деди Меҳрибон Абдураҳмонова.


Кенгаш фаолияти ва марказ билан илмий ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хоразм Маъмун академияси раиси, биология фанлари доктори, профессор Икром Абдуллаев академия олимларининг марказ экспозицияларини илмий мазмун билан бойитиш борасидаги иштирокини қайд этди.

 


Унинг таъкидлашича, академия олимлари Жалолиддин Мангуберди, Хива хонликлари ва Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ҳамда фаолиятига бағишланган медиа лойиҳаларни тайёрлашда фаол қатнашиб келмоқда.

«Хоразм Маъмун академияси биринчи Уйғониш даврининг муҳим илмий марказларидан бири ҳисобланади. Шу боис унинг тарихини Ислом цивилизацияси марказида кенг ёритиш алоҳида аҳамиятга эга. Ҳозирда академиямиз олимлари билан ҳамкорликда Хоразм Маъмун академиясининг тарихий қиёфаси, ўша даврдаги биносининг кўриниши ва илмий муҳитини акс эттирувчи медиа лойиҳа ҳамда макет тайёрлаш бўйича режалар устида ишлаяпмиз. Бу орқали буюк илмий меросимизни янада кенгроқ намоён этишни мақсад қилганмиз», — деди Икром Абдуллаев.

 

 


Таъкидлаш жоизки, Республика зиёлилар кенгаши мамлакатнинг турли ҳудудларидаги илм-фан, таълим, маданият, адабиёт ва бошқа соҳалар вакилларини умумий мақсад атрофида бирлаштириш, уларнинг фикр ва ташаббусларини тинглаш ҳамда жамият тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган.


Бугунги учрашув ва марказ билан танишув ҳам ана шу жараённинг муҳим қисми бўлиб, иштирокчиларда миллий тарихимизга дахлдорлик, аждодлар меросини асраб-авайлаш ва уни келажак авлодларга етказиш масъулиятини янада кучайтирди. 

iccu.uz

Зиёлилар кенгаши аъзолари Ислом цивилизацияси марказида: тарихий мерос, миллий юксалиш ва янги ташаббуслар Зиёлилар кенгаши аъзолари Ислом цивилизацияси марказида: тарихий мерос, миллий юксалиш ва янги ташаббуслар Зиёлилар кенгаши аъзолари Ислом цивилизацияси марказида: тарихий мерос, миллий юксалиш ва янги ташаббуслар Зиёлилар кенгаши аъзолари Ислом цивилизацияси марказида: тарихий мерос, миллий юксалиш ва янги ташаббуслар
Ўзбекистон янгиликлари