Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги Дўстиқ қишлоғида истиқомат қилувчи Нодир Куанаев томонидан қордан ясалган масжид қурилди. Унга масжидни қуриш учун 20 кун ва тахминан уч тонна қор керак бўлди. Ёш йигит Абай проспектида жойлашган Урал масжидининг нусхасини яратишга муваффақ бўлди. Нодир Куанаев Instagram саҳифасига масжиднинг қордан қилинган нусхасининг фото ва видеоларини жойлаштирди. Фойдаланувчилар унинг ишига баҳо беришди. Қордан ясалган масжид учун уста ҳатто тунги қўшимча ёритишни ҳам кўзда тутди.
Islam.ru хабарига кўра, ўтган йили Нодир қордан автомобиль яратган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Мадина шаҳри Ислом тарихида бир нечта номлар билан аталган. Улардан энг машҳурларидан бири “Тоййиба”дир.
Исломдан олдин шаҳар Ясриб деб аталган. Бу ном “айблаш” ва “ёмонлаш” каби маъноларни англатади.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарга ҳижрат қилганларида, унга янги ном бердилар. У зот алайҳиссалом шаҳарни “гўзал” ва “покланган” маъносини англатувчи “Тоййиба” деб атадилар.
Шунингдек, Тоййибага яқин бўлган ва ўхшаш маънони англатувчи “Тоба” номи ҳам ушбу шаҳар учун ишлатилган.
Мадинада топилган VIII асрга оид қоятош ёзувида шаҳар Тоййиба номи билан аталган. Бу эса ушбу ном Исломнинг илк асрлариданоқ қўлланиб келинганини кўрсатади.
Тоййиба билан бир қаторда, шаҳар муайян тарихий жиҳатларини акс эттирувчи яна бир неча номлар билан ҳам танилган:
| Номи | Маъноси |
| Мадина | Шаҳар |
| Мадинату Набий | Пайғамбар шаҳри |
| Мадинаи Мунаввара | Мунаввар шаҳар |
| Дорул Ҳижра | Ҳижрат диёри |
Пўлатхон Каттаев,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси