Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Ноябр, 2025   |   30 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:55
Қуёш
07:18
Пешин
12:14
Аср
15:18
Шом
17:03
Хуфтон
18:20
Bismillah
21 Ноябр, 2025, 30 Жумадул аввал, 1447

Бурҳониддин Ар-Рошидоний Ал-Марғиноний зиёратгоҳи реконструкция қилинади

26.01.2022   1449   1 min.
Бурҳониддин Ар-Рошидоний Ал-Марғиноний зиёратгоҳи реконструкция қилинади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Тунейни қабул қилди.

Самимий учрашувда Фарғона вилояти ва Туркия ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари хусусида сўз борди. 

Вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг халқаро грантини ҳам жалб этган ҳолда Риштон туманидаги Бурҳониддин Ар-Рошидоний Ал-Марғиноний зиёратгоҳини реконструкция ва реставрация қилиш лойиҳаси ҳам учрашувда алоҳида муҳокама қилинди.  



Жемалеттин Туней мажмуа лойиҳаси билан танишар экан, ҳар бир бино-иншоотнинг алоҳида сметасини ишлаб чиқиб уларга тақдим қилинса, якуний ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб, ТИКА лойиҳадаги қайси объектларни молиялаштиришини ҳамда ташкилотнинг молиявий иштироки ҳажмини белгилашини маълум қилди. Мажмуанинг якуний лойиҳаси яқин кунларда туркиялик ҳамкорларга тақдим этилишига келишилди. 

Режалаштирилаётган лойиҳага кўра, “Соҳиби Ҳидоя” зиёратгоҳи ҳудудида янги ва замонавий бино-ишоотлар қурилиши ва унинг негизида “Фиқҳ” илмий-амалий маркази ташкил этиш, кутубхона барпо этиш, Бурҳониддин Ар-Рошидоний Ал-Марғинонийнинг ҳаёти ва асарларига бағишланган музей ташкил этиш, зиёрат туризмини янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 


М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қибрай туманида китоб тақдимоти бўлиб ўтди

19.11.2025   1872   1 min.
Қибрай туманида китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний: «…ёшликдан бошлаб зеҳн ва идрокимизни қувватландурмак учун азиз умримизни ўйин-кулги, сафсата, молояъни (маъносиз) каби беҳуда сўзлар билан ўткармай, ҳар хил китоб, ғазита ва журналларни ўқуб, фикримизни очмоқ, зеҳнимизни қувватландурмак лозимдур» дея таъкидлаган эди. Ҳақиқатан, китоб инсон учун айни хазинадир.

Кеча, 18 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Қибрай туманида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «Эй бандаларим... Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов, туман ва шаҳарлар бош имомлари, имом-домлалар иштирок этди.

Тақдимотда ушбу асарнинг бугунги кундаги аҳамияти, ёш авлодга таълим-тарбия беришдаги ўрни борасида сўз борди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Қибрай туманида китоб тақдимоти бўлиб ўтди Қибрай туманида китоб тақдимоти бўлиб ўтди Қибрай туманида китоб тақдимоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари