Бугун, 24 январь куни соат 22:30 дан бошлаб, Мадинаи мунавварада бўлиб турган “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов билан "Мадина шаҳрининг фазилати ва ушбу заминдаги муборак зиёратгоҳлар" ҳақида суҳбат бўлади. Ўз навбатида аҳли илмлар ва мухлис халқимиз томонидан ўқилган хатми Қуръонларнинг якуний дуолари жонли эфирда қилинади.
Мухлисларимиз қалбларида дуою илтижолари, Расул алайҳиссаломга саломлари ва хатми Қуръонлари бўлса, жонли эфир вақтида изоҳ (коммент) ёзиб, билдиришлари мумкин. Устозлар томонидан ушбу илтижолар ўқилиб, Масжиди Набавий ёнида бахшида этилади.
Бугун Масжиди Набавийдаги хуфтон намозидан кейин Тошкент вақти билан соат 22:30 дан бошлаб, хатми Қуръон якунлари ва дуоларни жонли эфирда кузатинг ҳамда бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: Muslimuz
(https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ)
#ЖОНЛИ #Умра2022 #Мадина
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Аллоҳ таоло айтади: "Лекин Аллоҳ уларнинг отланишларини ёқтирмай, тутиб қолди", (Тавба сураси, 46-оят).
Аллоҳ сизни дин ишларига хизматчи қилиб олган бўлса, демак, қалбингизга қараб, рози бўлибди. Оддий бир инсон ўз ишларида уқувсиз кимсаларни ишлатгиси келмайди-ку, Аллоҳ ишлатади дейсизми?
Аллоҳнинг йўлидан узоқ бўлган одам борки, албатта, Аллоҳ унинг ичидан бохабарлиги учун рози бўлмаган. Машҳур одамларга ҳавас қилманг. Улар арзимаган ишлар билан машғуллар. Аллоҳ уларни яхши кўрганида, ўзига ходим қилиб олган бўларди.
Заррача савоб иш қилмаган миллиардерларга ҳавас билан қараманг. Аллоҳ уларни яхши кўрганида, улардан юз ўгирмаган бўларди.
"Расаилу минал Қуръан" асаридан