Бугун, 23 январь куни соат 15:00 дан бошлаб, Мадинаи мунавварада бўлиб турган умра зиёратчиларимиз “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонидан аҳли илмлар ва мухлис халқимиз томонидан ўқилган хатми Қуръонларнинг якуний дуолари жонли эфирда қилинади.
Мухлисларимиз қалбларида дуою илтижолари, Расул алайҳиссаломга саломлари ва хатми Қуръонлари бўлса, жонли эфир вақтида изоҳ (коммент) ёзиб, билдиришлари мумкин. Устозлар томонидан ушбу илтижолар ўқилиб, Масжиди Набавий ёнида бахшида этилади.
Бугун Масжиди Набавийдаги пешин намозидан кейин Тошкент вақти билан соат 15:00 дан бошлаб, хатми Қуръон якунлари ва дуоларни жонли эфирда кузатинг ҳамда бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: Muslimuz
(https://www.youtube.com/c/Muslimuzz/featured)
#ЖОНЛИ #Умра2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
يا رسولَ اللهِ علِّمْني كلماتٍ أَدْعو بهِنَّ
“Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай”, деди.
У зот алайҳиссалом:
قال: تُسبِّحينَ اللهَ عَشْرًا وتَحمَدينَه عَشْرًا وتُكبِّرينَه عَشْرًا ثُم سَلي حاجَتَكِ
“Ўн марта тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ”), ўн марта таҳмийд (“Алҳамдулиллаҳ”) ва ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”) айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло:
فإنَّه يقولُ: قد فعَلْتُ قد فعَلْتُ
“батаҳқиқ амалга оширдим”, “батаҳқиқ амалга оширдим”, деб айтади”, дедилар (Имом Термизий ва Насоий ривояти).
Ушбу ҳадисда саҳобия аёлларнинг илмга рағбати, дуо қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилиш лозимлиги, дуонинг ижобат бўлиши каби бир қанча фойдалар мужассам.
Қолаверса, бошқа ҳадисларда бир марта “Алҳамдулиллаҳ” деб айтиш қиёмат куни амаллар тарозисини, “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамдулиллаҳ” дейишнинг савоби эса, ер ва осмон ўртасини тўлдириши баён этилган.
Даврон НУРМУҲАММАД