Бельгиянинг пойтахти Брюсселда мусулмон дунёсида кенг тарқалган эркак исми Муҳаммад бельгияликлар учун анъанавий Жан исмидан оммавийлик бўйича ўзиб кетди.
Statbel статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда Брюсселда 13 595 киши Муҳаммад исми билан рўйхатга олинган. Mk.ru билдиришича, Бельгия пойтахтида Жан исмли эркаклар, ўтган йилга кўра, фақат 6089 бўлган эди.
Қизиғи шундаки, Брюсселнинг 4,8 минг аҳолиси Муҳаммад исми билан аталиб учинчи ўринни эгаллади. Бироқ умуман Бельгияда, Жан исми ҳали ҳам 65,886 киши кўрсаткичи билан етакчилик қилмоқда. Марк ва Патрик улардан кейинги ўринларда турибди. Муҳаммад исми эса тўққизинчи ўринда (34 862 киши).
Islam-today.ru хабарига кўра, мусулмон исмлари Брюсселдаги энг машҳур аёл исмлари рўйхатида туртибди. Шундай қилиб, 6 155 да туғилган 2021 қизларга Фотима номи берилди. Бу исм учинчи энг кенг тарқалган исмдир. Биринчи ва иккинчи ўринда – Мария (10 486) ва Maри (7 550) исмлари турибди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Американинг нуфузли “National Geographic” журналининг электрон ва босма шаклларида Буюк Ипак йўлида Ўзбекистоннинг тутган ўрнига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Материал муаллифи Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива ҳақида ҳикоя қилиб, уларни қадимий Ипак йўлининг энг муҳим шаҳарлари ва замонавий сайёҳлик йўналишлари сифатида талқин этган.
Мақолада Ўзбекистондаги туризм ривожи, хорижлик сайёҳлар сонининг ортиши, янги объектлар қурилиши ҳамда шаҳарлар ўртасида тезюрар темирйўл қатновининг йўлга қўйилишига алоҳида эътибор қаратилган.
Тошкентнинг Чорсу бозори Ипак йўли савдо анъаналари бугунгача сақланиб қолган маскан, Самарқанд эса Регистон майдони ва қадимий Улуғбек расадхонаси билан илм-фан ҳамда ислом маданиятининг тарихий маркази сифатида таърифланади.
Нашрда Бухоро фаол туристик ўзгаришлар жараёнини бошдан кечираётган шаҳар сифатида кўрсатилган бўлса, Хива ўтмиш руҳияти айниқса кучли сезиладиган жой дея таъкидланган.
Шунингдек, Ипак йўли меъморчилиги услубида барпо этилаётган янги сайёҳлик лойиҳаларига эътибор қаратилиб, тарихий муҳитни асраб қолиш юзасидан бўлаётган баҳс-мунозаралар ҳам тилга олинган.
Умуман олганда, материалда Ўзбекистон ўз тарихий меросини асраган ҳолда замонавий сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириб, дунёга қайта юз очаётган мамлакат сифатида эътироф этилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати