Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Июн, 2025   |   24 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:30
Аср
17:40
Шом
20:03
Хуфтон
21:41
Bismillah
20 Июн, 2025, 24 Зулҳижжа, 1446

Аллоҳ Ўз неъматининг асарини бандасида кўришни севади

20.01.2022   2305   1 min.
Аллоҳ Ўз неъматининг асарини бандасида кўришни севади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

611. Молик ибн Назла Жашмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига хароб кийимда келдим. У зот: «Молу мулкинг борми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Қайси молу мулкдан бор?» дедилар. «Туядан, қўйдан, отдан ва қулдан», дедим. «Агар Аллоҳ сенга молу дунё берар экан, Аллоҳнинг сенга берган неъматининг ва икромининг асари кўринсин!» дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

612. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ Ўз неъматининг асарини бандасида кўришни севади»дедилар».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

613. Мисвар ибн Махрама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яктак чопонлар тақсимладилар. Махрамага улардан ҳеч нарса бермадилар. Махрама (менга): «Эй ўғлим, мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юр», деди. У билан бордим. «Кириб, уни менга чақир», деди. Мен у зотни унга чақирдим. У зот устларида яктак чопон билан чиқдилар ва: «Мана буни сен учун олиб қўйган эдик»дедилар». Унга қараб, Махрама рози бўлди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Мақолалар
Бошқа мақолалар

"Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” ёзуви туширилган кўза

18.06.2025   8371   1 min.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан юзаси араб ёзувидаги оят, ҳадис ва ҳикматлар билан зийнатланган буюмлар муляжи ҳам ўрин олиши режалаштирилган. Жумладан, Марказ экспозициясидан жой олиши кутилаётган Х асрга оид "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” ёзуви туширилган кўза Сомонийлар сулоласи даврига мансуб артефакт ҳисобланади.

Ислом дини Марказий Осиёга тарқалгандан кейин  хаттотлик санъати шаклланиб ривожланди.  Рассомлик ўрнига хаттотлик санъатига кўпроқ эътибор берилди. Буюмлар юзасига ҳикматли сўзларни ёзиш урфга айланди ва араб ёзуви бошқа омиллар қаторида Ислом цивилизацияси шаклланишига туртки берди.

Ислом цивилизацияси маркази
Ахборот хизмати