Овқат пишгандан кейин бошини уйнинг каттасига олиб қўйиш керак, деган гап бор. Шундай қилиш шарт-ми?
— Таомланишни ҳам ўзига яраша одоблари ва қоидалари бор. Шулардан бири дастурхон устида ёши катталар бўлса, улар таомни бошлагунича қўл узатмасликдир.
Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кичикларимизга раҳм-шафқат қилмаган ва ёши улуғларимизни ҳурматини билмаган биздан эмас”, деганлар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).
Демак, ёши катталарнинг ҳақлари бор. Унга риоя қилиш энг буюк ахлоқ ва суннат ҳамдир.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Бугун юртимиздаги масжид, мадраса ва зиёратгоҳлар обод этилмоқда, аждодлар мероси тадқиқ этилмоқда, Қуръон курсларида минглаб ҳамюртларимиз сабоқ олмоқда, ҳаж ва умра амалларини адо этиш имконияти кенгаймоқда.
Пойтахтимизда бунёд этилган муҳташам Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқанд вилоятида қад ростлаган маҳобатли Имом Бухорий мажмуасининг очилиш маросимлари нафақат халқимиз учун, балки бутун мусулмон уммати учун энг муносиб Рамазон туҳфаси бўлади, инша Аллоҳ.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Рамазон ойи табриги ва мурожаатидан