Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Нуриддин домла ҳазратлари
"Минор" жоме масжидидаги жума суҳбатидан лавҳа (07.01.2022 йил)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни масжид эшикларининг ҳар бирида фаришталар туради. Улар келганларни бирин-кетин ёзиб туришади. Имом (минбарга) ўтирганида, саҳифаларни ёпиб, зикрни эшитиш учун келишади", дедилар (Имом Бухорий ривояти).