Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Феврал, 2026   |   22 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:05
Қуёш
07:25
Пешин
12:42
Аср
16:08
Шом
17:54
Хуфтон
19:08
Bismillah
10 Феврал, 2026, 22 Шаъбон, 1447

Қалб зангини нима кетказади?

05.01.2022   2659   1 min.
Қалб зангини нима кетказади?

Инсоннинг қалби темирга ўхшайди, сув теккан темир занглаганидек, қалб ҳам занглаб туради. Шу сабабли инсон доимо қалбига эътибор бериши ва унинг зангини кетказиб туриши лозим.

Инсоннинг қалбидаги зангни икки нарса кетказади. Бу икки нарсанинг бири ўлимни эслаш бўлса, иккинчиси эса Қуръони каримни ўқишдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу қалблар ҳам худди темир сув текканда занглагани каби занглайди”, дедилар. Шунда: “Ё Аллоҳнинг Расули, нима қалбни сайқаллайди, зангини кетказади?” дейилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўлимни эслаш ва Қуръон тиловат қилиш”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Аллоҳ таоло қалбларимизни доимо пок ҳолда бўлишини барчамизга насиб айласин!

 

Р. АКБАРОВ,

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг

Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни нима учун севамиз? - 4 далил

10.02.2026   796   1 min.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни нима учун севамиз? - 4 далил

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

ТЎРТИНЧИ ДАЛИЛ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда анбиёлардан аҳд олганини зикр қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини биринчи ўринда келтиради:

﴿وَ إِذْ أَخَذْنَا مِنَ النَّبِيِّنَ مِيثَقَهُمْ وَمِنْكَ وَمِنْ نُّوحٍ وَإِبْرَهِيمَ﴾

«Набийларнинг аҳду паймонларини олганимизни эсла! Сендан, Нуҳдан, Иброҳимдан ҳам» (Аҳзоб сураси, 7-оят).

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу бу оятни эшитганларида ниҳоятда севиндилар ва Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Ё Аллоҳнинг Расули, сизнинг шаънингиз Аллоҳ таолонинг наздида қанчалик улуғдирки, Аллоҳ таоло анбиёларини зикр қилганда ҳаммаларидан олдин сизнинг исмингизни зикр қилибди!» дедилар.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий раҳимаҳуллоҳнинг
"Ишқи Расул" китобидан Нодиржон Одинаев таржимаси

Мақолалар