Қишлоғимизда кўримсизгина бир йигит бор. Кўпчилик қатори мен ҳам унга
бепарво эдим. Таъбир жоиз бўлса, уни унчалик хушламасдим.
Иттифоқо, қиш кунларининг бири да Фарғонага борадиган автобусда уч рашиб қолдик.
– Ҳа, ҳамқишлоқ, йўл бўлсин, – сўрадим мен, – саломлаша туриб.
– Меҳнатободга кетяпман, тарвуз олиб келаман.
Сафари мақсади қизиқ туюлди. “Қиш ли-қировли кунларда шунча жойга бориб тарвуз
олиб келиш зарилми”, дедим ажабланиб ва яна сўрадим:
– Сизга нима зарил шундай қаҳра тонда?..
– Керак-да, ака, дадамнинг мазаси йўқ. Ҳеч нарса емай қўйди. “Тарвуз егим келяпти”, де-
ганди, суриштирсам, бозорда қовун бор-у, тарвуз йўқ экан. Меҳнатободда тарвуз бор дейишди. Ўшанга кетяпман.
Йигитнинг гапи менга қаттиқ таъсир қилди. Унга нисбатан меҳрим товланиб, кўзимга бош-
қача кўриниб кетди. Одамнинг сурати эмас, сийрати гўзал бўлсин экан.
Собиржон ОТАБОЕВ,
Бувайда тумани
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Муҳаддис Аҳмад Шерозий раҳимаҳуллоҳ вафот қилгач, бир киши унинг ўғлининг олдига келиб деди:
- Тушимда отангни кўрдим. Шероздаги масжид меҳробида турибди. Эгнида чиройли кийимлар, бошида турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож бор эди. Мен ундан сўрадим:
- Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?
Отанг деди:
- Мени Аллоҳ мағфират этди, икром қилиб жаннатига киритди!
- Нима сабабдан?
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтганим сабабидан!
Жума куни салавотни кўпайтиринг!
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.