Қўшма Штатларда мусулмон жамоат ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан бири қора танли мусулмонлар ҳаёти ҳақида фильмлар суратга олаётган киноижодкорлар учун грант таъсис этган.
Жамоатчилик ишлари бўйича мусулмонлар кенгаши (MPAC) Голливуд бюроси режиссёрининг грантини эълон қилди. Голливуд бюроси - ислом ва мусулмон мавзуларида фильмлар, сериаллар ва шоуларни суратга олиш бўйича медиа компаниялари ва суратга олиш гуруҳларига маслаҳат бериш бўйича MPACнинг бир бўлинмаси ҳисобланади. Ташкилот фильмлар ва теледастурлардаги мусулмонларнинг тасвирларини тўғри ва бузмасдан кўрсатишга ёрдам беради.
Deadline хабарига кўра, Америка Қўшма Штатларида ўзларини қора танли мусулмон ҳамжамияти аъзолари сифатида биладиган киноижодкорлар Жамоатчилик ишлари бўйича мусулмонлар кенгашиниг 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги грантига даъвогарлик қилишлари мумкин. Танловда иштирок этиш учун режиссёрлар суратга олиш ёки экранга чиқариш босқичидаги фаол лойиҳаларга эга бўлишлари керак.
"Бу ажойиб мукофот ижодкор мусулмонларга қийин ҳикояларини айтиб беришга ёрдам беришга қаратилган", - дейди Голливуд бюроси директори Сью Убайдий.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
حدثنا العباس الدوري نا يحيى بن حماد أنا محمد بن طلحة عن أبيه عن مصعب بن سعد قال: رأى سعد أن له فضلا على من دونه قال: فقال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم : إنما نصر الله هذه الأمة بضعفائهم وبصلاتهم ودعوتهم وإخلاصهم.
Мусъаб ибн Саъддан ривоят қилинади: “Саъд ўзини бошқалардан устунроқ деб ўйлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ бу умматга заифлари, намозлари, дуолари ва ихлослари сабабли нусрат берган!” дедилар”.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси