Хушхабар: Ўзбекистонда масжидлар сони 2101га етди!
Чимбой тумани «Кенгес» овул фуқаролари йиғинидаги янгидан очилаётган «Юсуф ота» жоме масжидининг қурилиши 2020-йили бошланган эди. Орадан бир йил вақт ўтиб, барча қулайлиқларга эга, ихчам ва атрофлари обод масжид иморати тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли томонидан қуриб битказилди.
Бугун ушбу масжиднинг очилиш маросими бўлди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Ш.Бауатдинов, Чимбой тумани ҳокими А.Тажетдинов, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи А. Отеўлиев, масжид имомлари, нураний оқсоқоллар ва «Кенгес» овули турғунлари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар сўнги йилларда диний соҳадаги ютуқлар, республикамизда қисқа вақитнинг ичида амалга ошаётган ижобий ўзгаришлар, янгиланишлар ва ислоҳотлар ҳаққида айтиб ўтди. Масжид қурилишига яқиндан ёрдам берган тадбиркорларга, қурилишчиларга ва овул турғунларига ўзларининг миннадорчилигини билдирди.
Бу иншоот тумандаги 2-масжид бўлиб, бу ерда барча имкониятлар яратилган. Бу масжидда биринчи марта ўқилган жума намозида халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги ва хотиржамлигини тилаб дуолар қилинди.
Шунинг билан Ўзбекистонда масжидлар сони 2101 га, Қорақалпоғистонда эса 58 масжидга етди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги 57-масжид шу ойда Қанликўл тумани «Қос жап» овул фуқаролари йиғини ҳудудидан «Атажан хўжа» номи билан иш бошлаган эди.
Янгидан иш бошлаётган масжидларимизни Аллоҳ таоло муборак қилсин. Қиёмат кунига қадар мўмин-мусулмонлар учун хизмат қилишини насиб қилсин.








Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти
ЎМИ Масжидлар бўлими
14 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Ҳаж – 2027” мавсумига тайёргарлик ишларини Саудия Арабистони мутасадди идоралари вакиллари билан муҳокама қилдилар.
Учрашувда ар-Рифода ҳаж хизматлари муассасаси вакиллари Носир бин Абдуллоҳ Саружий, Фуод бин Абдулазиз Факираҳ, Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов ҳамда Диний идора ҳузуридаги “Ҳаж ва Умра” маркази раҳбари Мақсуд Каримов ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.
Мулоқот аввалида томонлар икки мамлакат раҳбарларининг кўп қиррали муносабатлари натижасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари янги босқичга олиб чиқилгани, хусусан, ҳаж ва умра зиёратчилари учун кўрсатилаётган хизматлар савияси юксак даражага кўтарилганини эътироф этдилар.
Музокаралар чоғида Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида ҳожиларга муносиб хизмат кўрсатиш, улар учун зарур шароитларни яратиш батафсил муҳокама этилди. Жумладан, ҳожилар учун муборак масканларда шинам чодирлар ташкил этиш, транспорт ва озиқ-овқат таъминотини янада такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Ҳаж – 2027” мавсумига ҳаж зиёратчиларига хизмат кўрсатиш, уларга муносиб ва шинам шароитлар яратиш ҳамда ташкилий ишларини янада кучайтириш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.
Бу ишлар замирида эса битта улуғ мақсад — ҳар бир ҳожига муносиб эътибор ва ҳурмат кўрсатиш, ибодатни энг қулай ва руҳий осудаликда адо этиш имконияти ётади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати