Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Июл, 2025   |   24 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:27
Қуёш
05:06
Пешин
12:34
Аср
17:39
Шом
19:56
Хуфтон
21:27
Bismillah
19 Июл, 2025, 24 Муҳаррам, 1447

Қомусимиз – равнақимиз!

08.12.2021   1522   4 min.
Қомусимиз – равнақимиз!

Янги Ўзбекистон диний эътиқодлар ҳамда маданий-маънавий омилларнинг умумий силсиласига кирувчи, тенг ҳуқуқли қадрият сифатида тан олинди ва тўла эркинлик берилди. Диний ташкилотларга қонун доирасида очиқ ва дахлсиз фаолият кўрсатиш имконияти яратилди. Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми ислом динига, бошқа миллат вакиллари эса ўзларининг дин ва мазҳабларига эмин-эркин эътиқод қилмоқда. Диний эмин-эркинлик ҳақида сўз юритар эканмиз ҳозирда юртимизда 15 дан ортиқ диний конфессия вакиллари бағрикенглик тамойили асосида яшамоқдалар. Улар ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий барқарорликни таъминлаш йўлида ҳамжиҳат фаолият юритмоқдалар.

Ер куррасида фахрли ўринни олган суверен демократик Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган куни мамлакатимиз узра кириб келмоқда. Бу муқаддас анъанавий кун она диёримизда байрам сифатида кенг нишонланиши халқимизнинг асл муддаосидир. Қомусимизда халқимиз руҳига мос келадиган диёнат, меҳр-оқибат, ор-номус, адлу инсоф, имон-эътиқод, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланганлиги, иффат, ҳаё, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, сиёсий ҳуқуқлар, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари, фуқароларнинг бурчлари каби энг эзгу ижтимоий мавзуларнинг мужассам бўлгани  сабабли у мамлакатимиз равнақига ўз хиссасини қўшмоқда.

Айтишимиз мумкинки, кўп миллатли Ўзбекистонимизда турли диний эътиқодлар вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатликни ҳуқуқий мустаҳкамлаб қўйилган. Бу қуйидаги: “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқиши,  эътиқоди,  шахсий  ва   ижтимоий  мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар”. (18-модда) дейилган жумлаларда ўз ифодасини топган. Эътибор берсак, мазкур моддада диний эътиқод ҳамда миллий ҳаётга, фуқароларнинг миллий ҳис-туйғуларига дахлдор муҳим аҳамиятга эга қатор тамойиллар белгилаб қўйилганига ишонч ҳосил қиламиз.

Дарҳақиқат, жаннатмакон юртимизда, сўнгги йилларда аҳолининг диний қадриятларга эътиборининг ортиши тарихий-анъанавий маданиятни тиклашда муҳим омиллардан бирига айланган. Юртимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий, миллий ва диний ислоҳотлар ҳақида сўз юритар эканмиз, ислом динига, унинг қадриятларига бўлган муносабат нечоғли ривожланиб бораётганига яна бир бор гувоҳ бўламиз.

Яхши биламизки, мустақиллик йилларида юртимизда ислом дини равнақи ва тараққиёти йўлида кенг имкониятлар очилди. Эътиқод эркинлиги, шу кунларда қабул қилинганлигини кенг нишонланиш арафасида турган Асосий бош Қомусимизда кафолатланиб қўйилган. Бу Конституциямизнинг Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди (31-модда).деган иборалар билан ўз аксини топган.

Мамнуният билан айта оламиз, халқимизни барчаси учун хизмат қилиш Қонунимизда белгилаб берилган. Унда айнан меҳр-шафқат кўриниши қуйидаги 45-моддада ўз ифодасини топган:  “Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир”. Бундай инсонпарварлик рамзи бўлмиш меҳр-мурувватни муқаддас динимиз, миллийлигимизнинг ҳаёт бахш таълимоти, аввало, инсонни энг азизу мукаррам зот сифатида эъзозлайди. Одамлар дин ва эътиқодда бир-бирларидан фарқлансаларда, асосий қонунимизнинг тамойили билан фуқаролар тенг ҳуқуқли, уларнинг ўзаро меҳр-шафқатли, ҳамда дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашда барча баробардирлар.

Биламизки, асосий Қонунимизда жинси, миллати, дини, ирқи, ёши, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ва бошқаларга кўра инсон ҳуқуқларини муайян даражада камситадиган бирорта ҳам модданинг йўқлигидан, ўйлаймизки, аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий қадриятларимиз ва бебаҳо анъаналаримизнинг беқиёс ўрни бор. Минг йилликлар давомида аждодлардан авлодларга, ота-оналардан фарзандларга, ворисларга ўтиб келаётган ва дунёнинг ҳеч бир бурчагида такрорланмайдиган ажойиб муносабатларнинг, инсоний фазилатларнинг асосий Қонунимиздан ўрин эгаллагани таҳсинга сазовор. Шунга кўра азалдан аждодлардан мерос бўлиб келаётган ота-она ва фарзандлар муносабати инсоний фазилатлар сифатида оила ва никоҳга ката эътибор қаратиб келинган. Насл-насабни сақлаш, жамиятнинг маънавий ҳолатини яхшилашнинг асосий омили оила дея эътироф этилган. Бу эса Конституциянинг 63-моддасида: “Оила жамиятнинг асосий бўғини дирҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” деб оилага алоҳида тўхталиб ўтилган.

Бир сўз билан айтганда Юртимизда кафолатлаб қўйилган дину-диёнат эркинлиги, инсоний ғамхўрликларни, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни, тинчлик-осойишталикни илоҳий марҳамат ва улуғ неъмат деб қабул қилиб, улар учун шукроналар келтиришимиз айни мусулмончилик бурчимиздир. Зеро, бу билан Аллоҳнинг “Шукр этсаларингиз, албатта зиёда этаман” деган чақириғига мувофиқ бўламиз.

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Ёмон туш кўрганда нима қилинади?

16.07.2025   4799   2 min.
Ёмон туш кўрганда нима қилинади?

Савол: Мен туш кўрдим ва уйғониб Ибни Сириннинг "Тушлар таъбири" китобини кўрсам ёмонроқ чиқди ва сиқилиб қолдим. Туш таъбири масалаларига мусулмон инсон қандай қараши керак?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аввало шуни айтишимиз керакки, Ибн Сирийн раҳимаҳуллоҳга нисбат берилган “Тушлар таъбири” китоби у зотга тегишли эмас. Шунинг учун бу китобни у зотга нисбат бериб бўлмайди. Динимизга кўра тушлар уч хил бўлади:
– Аллоҳ таоло томонидан бўлган, таҳорат билан ётилганда, тонгга яқин кўриладиган, солиҳ тушлар.
– Шайтондан бўлган, аниқ эсда қолмайдиган, кайфиятни туширадиган, алаҳсирашга ўхшаш ёмон тушлар.
– Касбига ёки қизиққан нарсасига тааллуқли тушлар.

Динимизда туш кўрганда нима қилиш кераклиги борасида аниқ тавсиялар келган. Агар рост тушлар шариатга мос келса, амал қилиш мумкин, агар зид келса, қатъий амал қилинмайди. Ёмон туш кўрган киши тушини бировга айтмаслиги ва тушнинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраши керак. Бу ҳақида Абдуллоҳ ибн Қатода розияллоҳу анҳу отасидан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рост туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Бирортангиз қўрқинчли туш кўрса, чап томонига туфлаб қўйсин ва тушнинг ёмонлигидан (Аллоҳдан) паноҳ сўрасин. Шунда ёмон туш зарар қилмайди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Яъни ёмон туш кўрган киши чап томонга енгилгина туфлаб: “Роббим! Кўрган тушимни ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, деб қўяди.

Баъзи уламолар имкон бўлса ўрнидан туриб, таҳорат олиб, икки ракат нафл намоз ўқигани ҳамда бироз садақа қилиб қўйгани яна ҳам яхши, дейишган.
Шунингдек, туш инсон тақдирини белгиламайди. Тушга ортиқча баҳо бериб, уни ҳаёт мезонига айлантириш тўғри эмас. Биз динимиз кўрсатмаларига оғишмай амал қилсак, ҳам моддий, ҳам руҳий тарафдан соғлом, иродамиз мустаҳкам бўлади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.