Ўзбекистон мусулмонлари идораси кўрсатмаси асосида вилоят вакиллиги қошида тузилган энг тажрибали имом-хатиблардан иборат тарғибот гуруҳи томонидан бугун Тўрақўрғон туманидаги 10 та жоме масжидда ҳамда масжид ҳудудидаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинида тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилди.
Шунингдек уламолар томонидан ҳудуддаги ижтимоий кўмакка мансуб оилалар хонадонига ҳам ташриф буюриб, мулоқотлар ўтказилди.






Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати
Бугун, 8 май куни Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида таҳсил олаётган бош имом ва имом-хатиблар учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида махсус ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигида ўтказилган мазкур машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Марказнинг очилиш маросимида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилгани билан ҳам эътиборлидир. Зеро, Давлатимиз Раҳбари ўз нутқида: "Бу даргоҳда ислом меросини чуқур ўрганиш, диний ходимлар ва имом-хатибларнинг малакасини ошириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ишларини ташкил этиш, ўйлайманки, мақсадга мувофиқдир", — дея таъкидлаган эди.
Ўқув жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ҳамда бошқа профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилди.
Машғулотлар давомида тингловчилар "Давлат ва дин муносабатлари", "Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида ахлоқий меъёрлар", "Фиқҳ илмининг методологик асослари ва замонавий ёндашувлар" каби мавзулар асосида ўз билим ва малакаларини оширдилар.
Мазкур ўқувлар диний-маърифий соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг замонавий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, жамиятда маърифат ва бағрикенглик муҳитини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати