Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Январ, 2026   |   9 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:38
Пешин
12:41
Аср
15:53
Шом
17:38
Хуфтон
18:53
Bismillah
28 Январ, 2026, 9 Шаъбон, 1447

“Бобохон ота” масжидига илк ғишт қўйилди

24.11.2021   1809   1 min.
“Бобохон ота” масжидига илк ғишт қўйилди

Маърифат маскани бўлган масжидларимиз тобора обод бўлиб боряпти. Бунинг учун Аллоҳ талога қанча кўп шукр қилсак кам.

Ўрта Чирчиқ туманидаги “Бобохон ота” жоме масжидининг янги биносига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман бош имом-хатиби Жамолиддин домла Туронов билан биргаликда маҳалла фаоллари, кайвонилар, саховатпеша ҳомийлар иштирок этди.

Масжиднинг 400 кишига мўлжалланган эски биноси вақт ўтиши билан намозхонларга торлик қилиб қолган эди. Шуни инобатга олиб ҳамда аҳолининг таклиф ва тавсиялари асосида янги жоме қурила бошланди.

Янги масжид фаолият бошлагач, бир вақтнинг ўзида бу ерда 2 минг киши ибодатларни адо этади. Янги жомега монанд тарзда барпо этилаётган замонавий таҳоратхона ишга тушгач эса 30-35 киши поклана олади.

Аллоҳ таоло янги жомени тез ва қисқа фурсатда фойдаланишга топширилишини насиб айласин!

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

Наманганда диний соҳа ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

27.01.2026   1748   1 min.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан Наманган вилоятида “Соғ танда — соғлом ақл” шиори остида диний соҳа ходимлари ўртасида волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Видеолавҳалар